Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси Стипендиатларининг хорижда
Download 39.83 Kb.
|
TTShartnoma
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.6. Кафилларнинг мажбуриятлари.
- 3.7. Иш берувчининг ҳуқуқлари.
- 3.8. Иш берувчининг мажбуриятлари.
3.5. Кафилларнинг ҳуқуқлари.
3.5.1. Стипендиатнинг таълим дастурига оид керакли маълумотларни олиш масаласида Жамғарма ва/ёки Иш берувчига мурожаат қилиш. 3.5.2. Стипендиатдан унинг таълим дастури давомида ўқишини ўзлаштириши ва мазкур шартнома шартларининг бажарилиши ҳақида маълумотларни сўраб олиш. 3.5.3. Томонлардан мазкур шартнома шартларининг бажарилишини сўраб олиш. 3.6. Кафилларнинг мажбуриятлари. 3.6.1. Мазкур шартнома шартлари бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, Жамғарма талабига биноан Стипендиатнинг таълим дастури бўйича таълим олиши учун Жамғарма томонидан сарфланган сарф-харажатларни биринчи навбатда Асосий кафил томонидан Жамғарма ҳужжатларида белгиланган тартиб ва миқдорда қоплаб бериш. Шу билан бирга, Стипендиатнинг хорижда таълим олиши билан боғлиқ барча харажатларни ва тегишли молиявий жаримани қоплашни Жамғарма Асосий кафил билан биргаликда Қўшимча кафиллардан, жумладан Стипендиатнинг ота-онаси ва яқин қариндошларидан ҳам талаб қилади. 3.6.2. Жамғармага мазкур шартнома шартларига тааллуқли бўлган ҳолатлар, хусусан: Стипендиат билан боғлиқ бўлган ҳар қандай ўзгаришлар тўғрисида; кафиллик билан боғлиқ мажбуриятларнинг бажара олмаслик ҳолатлари билан боғлиқ масалалар юзасидан ёзма маълумотлар бериб бориш. 3.7. Иш берувчининг ҳуқуқлари. 3.7.1. Стипендиат ва Жамғармадан ўз мажбуриятларини етарли даражада бажаришини талаб қилиш. 3.7.2. Жамғарма, Стипендиат ва Кафилларга – уларнинг мазкур шартнома доирасидаги ўзаро муносабатларига оид маълумотларни олиш масаласида мурожаат қилиш. 3.8. Иш берувчининг мажбуриятлари. 3.8.1. Стипендиатнинг олган малакаси ва мутахассислиги бўйича (ўқишга кетган вақтида эгаллаб турган лавозимидан паст бўлмаган лавозимга) тўлиқ бандлик режимида иш билан таъминлаш. 3.8.2. Стипендиат Ўзбекистон Республикасидаги бошқа вазирлик, идора ва давлат ташкилоти ёҳуд давлат улуши мавжуд бўлган ташкилотга ишга ўтиш истагини билдирган тақдирда: бу ҳақида 3 (уч) иш куни ичида Жамғармани ёзма хабардор қилиш; ушбу шартномага қўшимча келишув имзоланишини (тасдиқланишини) ташкил қилиш. 3.8.3. Стипендиат билан тузилган меҳнат шартномасини фақат Жамғарма билан ёзма келишган ҳолда бекор қилиш. 3.8.4. Стипендиат билан тузилган меҳнат шартномасини ушбу шартнома шартларига амал қилмасдан бекор қилганда – Жамғарма томонидан амалга оширилган сарф-харажатларнинг тўлиқ ёки қолган қисмини Стипендиатнинг ишлаб бериш мажбуриятининг қолган даври учун мутаносиб равишда қоплаш. Бундай ҳолатда Асосий кафил, Стипендиат ва Қўшимча кафилларнинг Жамғарма олдидаги молиявий мажбуриятлари ўз кучида бўлади ҳамда Жамғарма ушбу шартномада белгиланган тартибда уларнинг бажарилишини талаб этиш ҳуқуқини сақлаб қолади. 3.8.5. Стипендиат томонидан мазкур шартноманинг 2.4.-бандида белгиланган мажбурият Стипендиатнинг айби билан тўлиқ ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда 3 (уч) иш куни ичида Жамғармани хабардор қилиш. Download 39.83 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling