Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси Стипендиатларининг хорижда
Download 39.83 Kb.
|
TTShartnoma
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.3. Стипендиатнинг ҳуқуқлари.
- 3.4. Стипендиатнинг мажбуриятлари.
3.2. Жамғарманинг мажбуриятлари.
3.2.1. Мазкур шартномага мувофиқ Стипендиатнинг ______________________________ (таълим дастури номи) дастури асосида _______________________________________________________________да (хорижий ҳамкор ташкилотнинг тўлиқ номи) таълим олишини ташкил қилиш ва ўқиш харажатларини молиялаштириш. 3.2.2. Стипендиатнинг таълим дастурлари харажатларини қоплайдиган, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида белгиланган меъёрлар доирасида унинг турар-жой, кунлик, ўқув адабиётлари ва бошқа харажатларини молиялаштириш. 3.2.3. Иш берувчи билан биргаликда бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олаётган Стипендиатнинг ўқиши жараёни мониторингини юритиш, Стипендиатнинг хориждаги ҳаёти билан боғлиқ ўзгаришлар, шунингдек, унинг ўқиши, моддий ва маиший ҳаётига оид бошқа муаммоларидан хабардор бўлиши, уларни бартараф этишини таъминлаш чораларини кўриш. 3.2.4. Стипендиат ўқишни тамомлаганлиги ҳақида Иш берувчини ёзма хабардор қилиш. 3.2.3. Томонларнинг қўшимча келишувига асосан бошқа харажатларни қоплаш. 3.3. Стипендиатнинг ҳуқуқлари. 3.3.1. Мазкур шартномага асосан Жамғармадан ўз мажбуриятларини бажаришни сўраб олиш. 3.3.2. Мазкур шартномага асосан Иш берувчидан ўз мажбуриятларини бажаришни сўраб олиш. 3.3.3. Хорижга чиқиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлашда Жамғармадан кўмак беришини сўраб олиш. 3.3.4. Жамғармадан таълим дастурларига оид тушунтиришлар олиш. 3.4. Стипендиатнинг мажбуриятлари. 3.4.1. Таълим оладиган давлатга етиб бориши билан Ўзбекистон Республикасининг элчихонаси ёки консуллигида рўйхатдан ўтиш ва бу ҳақда қайд этилган кундан бошлаб 10 (ўн) иш куни давомида Жамғармага хабар бериш. 3.4.2. Ҳар бир ўқиш даврининг якунлари бўйича (семестр, триместр, ярим йиллик ва йиллик) академик ўзлаштириш натижалари тўғрисидаги ҳужжатларни, хусусан таълим муассасасидан четлаштирилганлиги тўғрисидаги расмий кўчирмани 10 (ўн) иш куни ичида таълим муассасасининг расмий бланкасида, академик раҳбарнинг имзоси билан тасдиқланган ҳолда Жамғармага тақдим этиш. 3.4.3. Таълим дастури бўйича ўқув машғулотларида иштирок этиш, берилган топшириқларни ўрнатилган муддатларда бажариш, имтиҳон, синовлар ва билим олишнинг бошқа турдаги назоратларини ўз вақтида топшириш. Жумладан, таълим дастури доирасида топшириладиган оралиқ ва якуний имтиҳон ва синовларни Жамғарма томонидан белгиланган талаб даражасида (яъни хорижий ҳамкор ташкилот томонидан ўрнатилган баҳолаш тизими асосида энг юқори баҳонинг 70 фоизидан кам бўлмаган даражада) ўзлаштириш. 3.4.4. Таълим олаётган давлатнинг амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, умумэътироф этилган одоб-ахлоқ меъёрларига, шунингдек, хорижий ҳамкор ташкилот томонидан ўрнатилган қоида ва талабларга қатъий риоя этиш. 3.4.5. Хорижий ҳамкор ташкилотнинг профессор-ўқитувчилари, ўқув-ёрдамчи ходимлари ва бошқа талабаларга доимо ҳурматда бўлиш, уларнинг ғурури ҳамда қадрини камситмаслик, этика ва эстетика қоидаларига риоя қилиш. 3.4.6. Ўзининг хатти-ҳаракатлари билан хорижий ҳамкор ташкилотга ёки учинчи шахсларга моддий зарар етказган ҳолларда, ушбу давлатнинг қонунчилигига мувофиқ ўз ҳисобидан етказилган зарарни аниқ белгиланган муддатда ва тартибда қоплаш. 3.4.7. Таълим дастурининг тўлиқ курсини тамомлагач: бакалавр, магистр ёки PhD (фан доктори) даражасини олган кундан бошлаб 1 (бир) ой давомида Ўзбекистон Республикасига қайтиб келиш; диплом ҳамда баҳолар тўғрисидаги транскриптни (диплом иловасини) Жамғармага топшириш; Ўзбекистон Республикасига қайтиб келганидан сўнг, 1 (бир) ой мобайнида Иш берувчининг ташкилотида меҳнат фаолиятини бошлаш; ушбу шартноманинг 2.4.-бандида белгиланган ишлаб бериш мажбуриятини олганлиги ҳақидаги ҳужжатларни Жамғармага ёзма маълумот шаклида тақдим этиш. 3.4.8. Диплом ва/ёки баҳолари тўғрисидаги транскриптни тақдим этиш имконияти бўлмаган тақдирда: Жамғармага тегишли масъул томонидан тасдиқланган маълумотномани илова қилган ҳолда ариза тақдим этиш; аризада ҳужжатларни ўз вақтида тақдим этмаганлиги сабаблари ва тақдим этиш муддатларини тўлиқ (аниқ) баён этиш. 3.4.9. Жамғарма, Иш берувчи ва Кафилларни хориждаги таълим дастури бўйича таълим олиш билан боғлиқ жараёнда вужудга келган маиший, моддий ва бошқа характердаги масалалар ҳақида улар юзага келган кундан бошлаб 5 (беш) иш куни ичида хабардор қилиш. 3.4.10. Таълим дастурлари орқали олган илғор билимлари, малакаси ва кўникмаси билан вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат ташкилотлари ёки давлат улуши мавжуд бўлган ташкилотларда самарали меҳнат фаолиятини олиб бориш. 3.4.11. Ушбу шартнома шартларининг амал қилиш даврида ўз фаолияти (шунингдек, ўқув-услубий ва амалий-инновацион ишлар олиб бориш, илмий мақолалар чоп этиш, амалий-таҳлилий ҳамда оммавий-маърифий ишларда фаол иштирок этиш) натижалари бўйича Жамғармага маълумот бериб бориш. 3.4.12. Хорижда таълим олиб қайтган Стипендиатнинг меҳнат фаолиятини мониторинг қилиш мақсадида Жамғарма томонидан сўралган маълумотларни Жамғармага белгиланган муддатда доимий тақдим этиб бориш. Download 39.83 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling