Мутахассислигига кирувчилар учун 5231900-Корпоратив бошқарув таълим


Download 294.11 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/10
Sana17.06.2023
Hajmi294.11 Kb.
#1551453
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
5A231901-Корпоротив-бошкарув





Аннотация 
Дастур 
5А231901 
– 
Корпоратив 
бошқарув 
магистратура 
мутахассислигига кирувчилар учун 5231900-Корпоратив бошқарув таълим 
йўналишининг 2016/2017 ўқув йилида тасдиқланган ўқув режасидаги асосий 
фанлар асосида тузилган. 
ТУЗУВЧИ: 
Уринов Б.Н. – ТДИУ, Корпоратив бошқарув кафедраси мудири, PhD, 
доцент. 
Дастур Корпоратив бошқарув факультетининг 202__ йил ___ 
_______даги №___ сонли Кенгаши йиғилишида мухокама қилинган ва 
тасдиқлашга тавсия этилган. 



КИРИШ 
Республикамизда акциядорлик жамиятларининг самарали бошқариш 
тизимини ташкил этишда барқарор ривожлантириш йўллари, амалий 
фаолиѐтга корпоратив бошқарув стандартлари жорий этилишини 
рағбатлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. 
Жумладан, 
мамлакатимизда 
амалга 
оширилаѐтган 
таркибий 
ўзгаришлар ва юксак технологияларга асосланган замонавий корхоналарни 
янада ривожлантириш дастуридаги вазифаларидан келиб чиққан ҳолда 
акциядорлик жамиятларига замонавий технологияларни кенг жорий этиш, 
инвестицияларни жалб этиш, инновацион жараѐнларни ривожлантириш 
корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш зарурлигини 
кўрсатмоқда. 
Иқтисодий ривожланиш тарихи шуни кўрсатадики, барқарор 
иқтисодий тараққиѐтни таъминлаш ва бозор мувозанатига эришишда, жамият 
аъзоларининг эҳтиѐжларини оқилона қондириш даражасини ошириш 
вазифаларини ҳал этишда, миллий иқтисодиѐтнинг рақобатбардошлигини 
таъминлашда корпоратив бошқарув сиѐсатини тўғри йўлга қўйиш, 
давлатнинг иқтисодиѐтни тартибга солиш борасида олиб бораѐтган тизимли 
бошқариш механизмларини такомиллаштириш зарурияти бугунги даврда 
ортиб бормоқда. Бу борада, Ҳаракатлар стратегиясида иқтисодий 
барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини 
сақлаб қолишда корпоратив бошқарувнинг замонавий стандарт ва 
усулларини 
жорий 
этиш, 
корхоналарни 
стратегик 
бошқаришда 
акциядорларнинг ролини кучайтириш асосий вазифа сифатида белгиланган
1

Ушбу ўринда қайд этиш жоизки, давлатнинг иқтисодиѐтнинг турли тармоқ ва 
соҳаларига аралашувни чеклаш сиѐсати – акциядорлик жамиятлари учун 
барча шароитларни яратиш, корпоратив бошқарув борасидаги ишларни 
фаоллаштириш, ҳудудларни бир текисда ривожланиши учун барча зарурий 
чора-тадбирларни ишлаб чиқиши, аҳолининг фаровонлигини таъминлаш, 
инсон капитали кабиларни ўрганиш барқарор иқтисодий ривожланишга 
қаратилган қарорларни қабул қилинишига шароит яратиш лозим
2

Ислоҳотларнинг кейинги босқичида мамлакатимизда хусусий секторни 
ривожлантириш, корхоналар фаолиятини ҳимоя қилишни кучайтириш 
бўйича чоратадбирларни амалга ошириш, рақобатни рағбатлантиришни ва 
ишлаб чиқаришни қўллабқувватловчи бозор тизими учун шароит яратиш, 
қолаверса, истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилишни таъминлаш ишлари 
амалга оширилди.
Бўлажак мутахассис-раҳбарларни глобаллашув шароити талабларига 
мослаштириш, таркибий ислоҳотларни тўғри талқин қилиши ва бу 
1
Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида. Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг Фармони № ПФ-4947. 07.02.2017. Манба: «Халқ сўзи», 2017 й., 28 (6722)-
сон; ЎР ҚҲТ, 2017 й., 6-сон, 70-модда. 
2
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича 
Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид 
давлат дастури тўғрисида. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, № ПФ-5635, 17.01.2019. 
Манба: ҚҲММБ, 18.01.2019 й., 06/19/5635/2502-сон. 



жараѐнларни келгусида самарали бошқара олиши бўйича иқтисодий билим 
ва малакаларни шакллантириш асосий вазифа ҳисобланади. Ушбу вазифани 
амалга оширишда Корпоратив бошқарув соҳасидаги мутахассисларни 
тайѐрлаш муҳим аҳамият касб этади. 

Download 294.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling