«муваффақиятга эришиш мотивациясини диагностика қилиш» методикаси (Т. Элерс) Йўриқнома
Download 171.84 Kb.
|
1 2
Bog'liqМУВАФФАҚИЯТГА ЭРИШИШ МОТИВАЦИЯСИНИ ДИАГНОСТИКА ҚИЛИШ
«МУВАФФАҚИЯТГА ЭРИШИШ МОТИВАЦИЯСИНИ ДИАГНОСТИКА ҚИЛИШ» МЕТОДИКАСИ (Т.Элерс) Йўриқнома, Қуйида берилган 41 та саволга «ҳа» ёки «йўқ» деб жавоб беринг. Иккита ишдан бирини зудлик билан бажариш ёки уларни танлаш керак бўлса, яхшиси мен тезда унга киришиб, бажариб қўя қолган афзал. Берилган топшириқни 100% яхши бажара олмаётганлигимни сезсам, жуда қайғураман. Ишлаётган вақтимда шундай берилиб кетаманки, гўёки ҳамма нарса шунга боғлиқдай. Муаммоли вазият пайдо бўлганда, мен қарор чиқаришга шошилмайман. Икки кун сурункали ишсиз қолсам, ҳаловатимни йўқотаман. Баъзи кунлари менинг муваффақиятларим ўртачадан паст бўлади. Мен ўзимга бошқаларга қараганда анча талабчанман. Мен бошқалардан кўра саховатли, меҳрибонроқ одамман. Қийин топшириқни бажаришдан бош тортган пайтларимда, одатда мен ўзимдан койийман, чунки биламанки, агар ўша ишга киришганимда бажарган бўлардим. Ишлаш давомида мен тез-тез дам олиб туришга эҳтиёж сезаман. Тиришқоқлик ва тинмаслик – мендаги асосий сифат эмас. Менинг меҳнатдаги ютуқларим доим ҳам бир хил эмас. Менга бевосита ўзим бажараётган иш эмас, балки бошқа ишлар кўпроқ ёқади. Мақтовдан кўра танқид мени кўпроқ ишлашга мажбур қилади. Мени ҳамкасбларим ишчан деб ҳисоблашларини яхши биламан. Ишдаги қийинчиликлар менинг қарорларимни янада қатъийлаштиради. Менинг нафсониятимга тегиш жуда ҳам осон. Бошқалар менинг илҳомсиз, ташаббуссиз ишлаётганимни сезишади. Бирор ишни бажараётганимда мен бошқаларнинг мададига таянмайман. Мен баъзан ҳозир қилишим мумкин бўлган ишни кейинга қолдираман. Одам фақат ўзига ишониши керак. Ҳаётда пулдан ҳам муҳим бўлган нарса деярли йўқ. Муҳим бирор топшириқни бажариш керак бўлганда мен доимо бошқа барча ташвишларни унутаман. Мен кўпчиликка қараганда, унчалик иззатталаб эмасман. Таътил охирида мен одатда яқинда ишга чиқишимни ўйлаб қувонаман. Менга иш ёқса, уни мен бошқаларга нисбатан малакалироқ бажараман. Мен ишга киришиб кетадиган инсонлар билан тил топишим осонроқ бўлади. Ишим йўқ пайтларда мен ўзимни беҳаловат ҳис қиламан. Мен бошқаларга нисбатан масъулиятли ишларни тез-тез бажаришга тўғри келади. Қарор чиқариш масъулияти менга юкланса, яхшироқ бажаришга интиламан. Менинг дўстларим мени баъзан дангаса деб ҳисоблашади. Маълум маънода менинг ютуқларимда ҳамкасабларимнинг улуши бор. Раҳбарнинг раъйини қайтаришдан фойда йўқ. Баъзан қандай иш бажариш кераклигини ҳам билмайсан. Ишим юришмай қолган пайтларимда мен бетоқат бўлиб безовталанаман. Мен одатда ўз ютуқларимга кам эътибор бераман. Бошқалар билан ишлаётган пайтларимда менинг ютуқларим бошқаларникидан кўпроқ ва сезиларлироқ бўлади. Ўз бўйнимга олган кўпгина ишларни мен охирига етказа олмайман. Мен иши жуда кўп бўлмаган одамларга ҳавас қиламан. Мен ҳокимиятга интилган ва амалпарастларга ҳавас қилмайман. Мен ўз йўлимнинг тўғрилигига шубҳа қилмасам, уни амалга ошириш йўлида ҳеч нарсадан тоймайман.
Download 171.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling