Муяссар ахмедова шахс психодиагностикаси kitobxon. Com
Download 404.55 Kb. Pdf ko'rish
|
xrpt g7c2k49pcl4nsfa6cpgiuh64lyrvpcry0unjmm1pzs5hz6d2kja6s6z5sfp0i8xhrbr6nhkd2fl
- Bu sahifa navigatsiya:
- Kitobxon.Com
Kitobxon.Com
6 ижтимоий муҳит шахс хулқ-атворини маълум маънода бошқариб, мувофиқлаштириб туришга ёрдам беради. Лекин инсон- нинг ахлоқ-ижтимоий нормалар доирасидаги мақбул ҳаракати унинг ўзига ҳам боғлиқдир. Одам ўз-ўзини англаши, билиши ва ўз устида ишлаши аввало унинг диққати, онгига бевосита ўзига, ўз ички имко- ниятлари, қобилиятлари, ҳиссий кечинмаларига қаратилишини тақозо этади. ижтимоий хулқ – шахс томонидан уни ўраб турган одамлар, уларнинг хулқ-атворларига эътибор беришдан ташқари, ўзининг шах- сий харакатлари ва уларнинг оқибатларини мунтазам тарзда таҳлил қилиб борилиши ҳам тақозо этилади. шахснинг ўзи, ўз хулқ-атвори хусусиятлари, жамиятдаги мавқеини тасаввур қилишидан ҳосил бўлган образ – «мен» образи деб аталиб, унинг қанчалик адекватлиги ва реалликка яқинлиги шахс баркамол- лигининг мезонларидан ҳисобланади 1 . Ўзини ўзи англаш доимий жараён сифатида мавжуд. У инсоннинг бошқа одамлар ҳақидаги билимлари ва уларнинг унга бўлган муно- сабатлари ўртасидаги зиддият билан белгиланади. инсон ўзи ҳақида фикр юритар экан, у бошқа одамлар билан ўзаро муносабатларини таҳлил қилади ва улар самарали эканлигига кўра ўз менлигини яра- тади 2 . «Менлик» инсонни атроф-муҳит, одамлар билан ўзаро муносабат- ларнинг ва ўзаро алоқадорликларнинг маҳсули бўлиб қолади 3 . Лекин унинг таркиб топиши инсоннинг фикр юритувчанлиги, яъни умумий ҳолда руҳиятнинг ривожланганлик даражаси билан белгиланади. Мана шу маънода ўз-ўзини англашнинг ички мазмуни бу ёндашувга кўра 2 асос билан белгиланади: биринчидан, инсоннинг атроф-муҳитга, одам- лар билан бўладиган ўзаро муносабатларнинг мазмуни ва иккинчидан, ана шу муносабатлар ҳақида унинг фикр юрита олиш имконияти. шу- лардан биринчиси ижтимоий, демак объектив хусусиятга эга бўлса, ик- кинчиси субъектив, яъни инсоннинг психо-физиологик ва психологик хусусиятларига боғлиқдир. ана шу икки асоснинг ўзаро мос келиши ёки мос келмаслиги ўзлик ҳақидаги адекват (тўғри) тасаввурни вужудга келтиради. Ўз-ўзини англаш жараёнида руҳият билан ижтимоийлашув ўртасида доимо ўзаро муносабатлар вужудга келади. Уларнинг ўзаро мувофиқлиги ёки номувофиқлиги таъсирида «менлик»нинг у ёки бу турдаги мазмуни келиб чиқади. 1 Гаппаров Б.Т. талабаларда ахлоқий ўз-ўзини англашнинг ўқув жараёнидаги динамик тараққиёти. Дис-я. (п.ф.н.олиш у-н) - т. 1993. 2 Столин В.В. Самосознание личности. - М. 1983. 3 Умумий психология. Петровский а.В. тахрири остида.т.1992 й. Kitobxon.Com 7 Ўзига ўзи баҳо бериш шахснинг ўзи томонидан ўзига, ўз имкони- ятларига, бошқа одамлар орасидаги фазилатларига ва ўрнига баҳо бе- ришидир 1 . Ҳаётда шахс ўзини қандай ва қай даражада билиши ҳамда баҳолаши, яъни «мен»и муҳим роль ўйнайди. Хатали ижтимоийла- шув жараёнида шахснинг ўзини ўзи баҳолаши нотўғри шаклланиши муқаррардир. Бундай ҳолатларда жиноий ҳатти-ҳаракатларга йўл очи- ши инкор этилмайди. инсон ўзининг кимлигини аниқроқ билиш учун турли сўров- номалар, психологик тестлар, психологик амалий машғулотлар орқали аниқлаши, текшириши ва ўзидаги хусусиятларни тўғри йўналтириши мумкин. тажрибага асосланган психологик диагностика фан сифатида XIX аср охирида вужудга келди. Худди шу даврда психологияда ўлчаш ғояси кенг тарқалди. Психодиагностиканинг мустақил фан соҳасига ай- ланиши олимларнинг инсонлар психикасидаги индивидуал фарқларга қизиқишининг ортиши билан боғланган 2 . Download 404.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling