Муяссар ахмедова шахс психодиагностикаси kitobxon. Com
Download 404.55 Kb. Pdf ko'rish
|
xrpt g7c2k49pcl4nsfa6cpgiuh64lyrvpcry0unjmm1pzs5hz6d2kja6s6z5sfp0i8xhrbr6nhkd2fl
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТУНГИ ЁКИ ТОНГИ ҚУШ (БОЙҚУШ ЁКИ СЎФИТЎРҒАЙ) Шахснинг биологик ритмини аниқловчи тест.
Kitobxon.Com
9 хусусиятлари ҳам назардан четда қолмаслиги лозим. Одатда, зарурат- да психолог мутахассислар томонидан мана шундай усуллар орқали кишининг психологик портрети яратилади. Психологик топшириқларни бажаришда ҳаққоний жавоб бериш- га интилиш лозим, фақат яхши натижаларга эришиш мақсадидан узоқроқ бўлган маъқул. камчиликлардан қочиш, чўчишнинг ҳожати йўқ. камчиликсиз инсон бўлмайди. комиллика, мукаммалликка доим интилиш, ҳаракат қилиш, хатоларни тузатиш орқали эришиш мум- кин. ТУНГИ ЁКИ ТОНГИ ҚУШ (БОЙҚУШ ЁКИ СЎФИТЎРҒАЙ) Шахснинг биологик ритмини аниқловчи тест. Жамиятдаги барча мавжудот ўзининг биологик ритми билан яшайди. Биологик ритм одам организимида мавжуд бўлсада, ин- сон кўпроқ жамият белгилаган қонун-қоидалар, меъёрлар асосида яшашга мослашиши керак. Масалан баъзи одамлар эрталаб кўпроқ ухлашни ёқтиришади, лекин ўқишга, ишга боришларига тўғри кела- ди. Бундай инсонларнинг иш фаолияти асосан кечқурун фаоллашади. шунинг учун ҳам улар иложи борича кечқурун ишлаб, эрталаб дам олишни ёқтиришади.. Бошқа одамлар тоифаси бунинг акси ўлароқ эрталаб ўқийдилар, кечаси дам оладилар. Баъзи инсонлар эрталаб ҳам, кечқурун ҳам бир хил биологик ритмда бўладилар. Улар турли шароитларга осонроқ мослашадилар. Ухлашга вақтида ётасизми? деб сўрашса, бу саволга кўпчилик салбий жавоб беришади, баъзилари унга қўшимча қилишади, «мен Бойқушман» кабилар. Уларга тун ярмида ухлаш зарарлигининг ту- шунтиришни ҳожати йўқ. «Меъёрий кун тартибидан орқада қолишни табиатни ўзи белги- лаб берган», дейиш ярамайди. Бу ундай эмас. Қадимдан олимларнинг аниқлашича, назарий жихатдан киши «овчи», билан «қоровул» каби тоифаларга бўлинмайди. Яхши маълумки, у ёки бу (инсоннинг кечки ёки эрталабки фаоллик) типларга мойил бўлиши наслий берилмайди, у аниқ ҳаётий шароит натижасида шаклланади. инсоннинг тонги – «сўфитўрғай» (зағча), тунги – «бойқуш», ёки нотурғун – «аритмик» бўлиши кўп жихатдан унинг ҳаёт тарзи ва хулқига боғлиқ бўлади. Дарҳақиқат, кўпчилик одамларга кўпроқ «тонги қуш» режимида бўлиш табиийроқдир. агар «бойқуш» тоифасига кирувчи шахслар доимий ҳаёт жараёни шундай фаолият кечиришни талаб қилса, ёки организми мустаҳкам Download 404.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling