Muzaffar mamatqulov navoiyshunoslik


Download 335.49 Kb.
bet92/92
Sana10.01.2023
Hajmi335.49 Kb.
#1086231
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   92
Bog'liq
portal.guldu.uz-NAVOIYSHUNOSLIK

XORIJIY ADABIYOTLAR:



  1. Tom Kubiszyn and Gary D. Borich: Educational Testing and Measurement: Classroom Application and Practice, 11th Edition. John Wiley and Sons, Inc., 2013.

  2. Arthur Hughes: Testing for Language Teachers (Cambridge Language Teaching Library), 2nd Edition. Cambridge University Press, 2002.

  3. Tim McNamara: Language Testing (Oxford Introduction to Language Series), 1st Edition. Oxford University Press, 2000.

  4. Lyle F. Bachman: Language Testing in Practice: Designing and Developing Useful Language Tests (Oxford Applied Linguistics), 1st Edition. Oxford University Press, 1996.

  5. Khalid Adeeb. Printing, Publishing, and Reform in Tsarist Central Asia. International Journal of Middle East Studies, Vol.26, №2. (May, 1994). – Р.187 – 200.

  6. Sahadeo Jeff. Russian colonial society in Tashkent, 1865–1923. – Bloomington: Indiana University Press, 2007.

1 Ҳасанхожа Нисорий ҳазрат Навоийни тушида кўриш шарафига муяссар бўлганлигини ва Навоийнинг “Бизнинг ашъоримиздан бирор нарса ёд билурмисан?” – деган саволига жавобан қуйидаги мақтаъни ўқиганини айтади:
Эй Навоий, сен киму меҳробу масжид истамак,
Қайдаким, хўблар аёғин қўйса, сен бошингни қўй!
“Хазойин ул-маоний” куллиётига киритилган шеърлар орасида мазкур мақтаъ билан якунланувчи шеър учрамайди.

2  Заҳириддин Муҳаммад Бобур “Мезон ул-авзон”нинг рубоий вазнига бағишланган қисмида 4 ўринда хато бор деб ҳисоблайди. Арузшунос олимлар У.Тўйчиев, А.Ҳожиаҳмедов, С.Ҳасановлар мазкур хатолар Алишер Навоий эмас, балки асарни оққа кўчирган хаттотнинг хатоси эканлигини таъкидлайдилар. Дарҳақиқат, вазнларга мисол тариқасида келтирилган рубоий мисраларидаги сўзларнинг ўрни алмашгани, рукнлар номининг чалкаш келтирилганлигини ҳисобга олсак, олимларимизнинг қарашлари тўғри эканлиги маълум бўлади.

3  Ш.Сирожиддиновнинг “Алишер Навоий: манбаларнинг қиёсий типологик, текстологик таҳлили” китобида ёзилишича, Мирзо Ҳайдар Навоий вафотидан сал илгарироқ 1499/1500 йилда Тошкентда туғилганлиги, умрининг асосий қисми Кошғар ва Ҳиндистонда ўтганлиги учун унда Навоий ҳақидаги маълумотларни улуғ шоирни шахсан таниган кишилардан олиш ва ўз маълумотларини текшириб кўриш имконияти йўқ эди. Шу сабабли асар муаллифи ўзи фикр юритаётган мавзу бўйича баъзан ёзма манбаларга эмас, балки оғзаки, тасдиғини топмаган маълумотларга таянган бўлиши мумкин.

4  Мукаммал асарлар тўпламининг таркиби 1-иловада келтирилган.

5  10 жилдлик таркиби 2-иловада келтирилган.

6  Бу ҳақда тўлиқроқ маълумот олиш учун қаранг: Эркинов А.С. Подражательность или оригинальность: оценка В.В.Бартольдом узбекской классической литературы // Русская диаспора в Узбекистане: время, события, люди. Материалы научной конференции. Ташкент, 2009, С.72-78.



7 Алишер Навоий ижодининг хорижда ўрганилиши билан боғлиқ маълумотлар М.Холбеков, А.Абдуазизов, Р.Абдуллаева, Г.Халлиева, З.Мирзаева каби олимларнинг тадқиқот ва мақолаларида келтирилган.

8 Амир Темурнинг Умаршайх исмли ўғлига набира бўлган шаҳзода Ғиёсиддин (Султон Ҳусайн Бойқаронинг отаси)дан фарқлаш учун Алишернинг отасини Ғиёсиддин Кичкина деб атаганлар.

9 Алишер Навоий ўзининг бирор асарида ота-онаси ҳақида аниқ маълумот келтирмайди. Навоий даврида яратилган манбаларда ҳам улуғ шоирнинг ота-онаси билан боғлиқ етарли маълумот учрамаслигини кузатиш мумкин. Ш.Сирожиддиновнинг ёзишича, ҳазрат Навоий ғоят камтарлик юзасидан ўз аждоди борасидаги тафсилотларнинг келтирилишини лозим топмаган ва замондошларининг ҳам бу масалада шундай йўл тутишларини истаган. Алишер Навоий вафотидан сўнг яратилган манбаларда бу маълумотлар адади бир оз кенгаяди.

10  Ш.Сирожиддинов Навоий Самарқандга айнан Ҳиротдан йўл олганлиги масаласига шубҳа билан қарайди. Олимнинг фикрича, Навоий ҳақидаги манбаларнинг бирортасида ҳам шоирнинг айнан Ҳиротдан Самарқандга сафар қилганлиги ҳақидаги маълумот келтирилмайди, балки “Хуросондан Самарқандга” йўл олганлиги айтилади. Машҳад ҳам Хуросон таркибида эканлиги ҳисобга олинса, Навоий Самарқандга Машҳаддан борган бўлиши ҳам мумкин (Сирожиддинов Ш. Алишер Навоий: манбаларнинг қиёсий типологик, текстологик таҳлили. – Б. 45-48).
Навоийшунос олим Қ.Эргашев ҳам улуғ шоир ҳаётининг айнан шу даври навоийшуносликда яхши ўрганилмаганлигига эътибор қаратади (Эргашев Қ. Алишер Навоий ҳаёти ва ижодий биографиясига доир // Халқаро илмий-назарий анжуман материаллари. – Б.35-36)

11  80-йиллар охирида адабиётшунос олима Суйима Ғаниева ушбу девоннинг Навоий муҳри босилган нотугал сурат – нусхасини Эрон Ислом Республикасидан олиб келди. Бу нусха “Навоий дастхати” номи билан 1991 йилда эълон қилинди.

12 Адабиётшунос Ф.Сулаймонова Алишер Навоийнинг “Хазойину-л-маоний” куллиётига кирмаган шеърларини тўплаб, “Айёми висол ўлди яна” номи билан нашр эттирди. Мазкур тўпламга Алишер Навоийнинг 61 ғазали, 2 рубоийси, 7 қитъаси ва 4 фарди киритилган. МАТнинг 20-жилдига илова тарзида киритилган қисмда Алишер Навоийнинг ушбу шеърларидан ташқари Ҳусайний ғазалига тахмиси ва турли манбаларда учрайдиган шеърий парча ҳамда байтлари келтирилган.

13  Адабиётшунос олим А.Эркиновнинг таъкидлашича, Алишер Навоийнинг мухлислари томонидан тузилган Оққуюнлилар девони таркибида ҳам “Хазойину-л-маоний” куллиётига кирмаган 2 ғазал мавжуд.

14  Профессор Ҳ.Сулаймон “Девони Фоний” нусхаларини ўрганиш асносида шундай хулосага келган.

15  Академик Азиз Қаюмов ушбу бандни “Севгинома II” деб атайди.

16 Аслида рамали махбун вазни саккизта ритмик вариациядан иборат бўлиб, бу ритмик вариациялар соқийнома мисраларида ўзаро алмашиниб қўлланилган. Ритмик вариациялар таркибидаги ўзгаришлар, асосан, биринчи ва учинчи рукндаги бўғинлар сифатини ўзгартириш ҳисобига рўй бериб, иккинчи рукн ўзгаришсиз қолаверади. Бунда биринчи рукн фоилотун ёки фаилотун, учинчи рукн эса фаилун, фаилон, фаълун, фаълон тарзида ўзаро алмашиниб қўлланавериши мумкин.

17  Адабиётшуносликда туркий адабиётдаги илк қитъа Хоразмий “Муҳаббатнома”сида учрайди деган қараш бор. “Қисаси Рабғузий”даги шеърий парчаларнинг жанр хусусиятларини ўрганиш натижалари асарда қитъа жанрига мос келувчи шеър мавжудлигини кўрсатди.

18  Аслида бундай номланиш ҳам нисбий бўлиб, бу ўринда фақат бизгача етиб келган достонлар ва улар ҳақидаги адабиётшуносликда мавжуд маълумотларга таянилди.

19 Шайх Санъон (ибн Саққо) – XI-XII асрларда яшаган тарихий шахс.

20 Жунайд Бағдодий – тасаввуфдаги саҳв (ҳушёрлик) концепциясининг асосчиси. 910 йилда вафот этган.

21 Боязид Бистомий – тасаввуфдаги сукра (илоҳий шаробдан мастлик) (девоналик) йўлининг асосчиси. 961 йилда вафот этган машҳур шайх.

22 Фоний – ўзлигидан кечиб, Ҳақ васлига етишган солик

23 Тасаввуф таълимотига кўра, маъшуқ, яъни илоҳий мазҳар моддий жисмдан холи деб қаралади, унинг жинси ва ёши (аёл ёки эркак, кекса ёки навқирон эканлиги) аҳамият касб этмайди. Шу ўринда, буюк сўфий Шамс Табризий ва соҳирнафас шоир Жалолиддин Румийларнинг муҳаббатини эсга олиш кифоя.

24 Асмаъий Абу Саъид Абдумалик бинни Қурайб – 828 йилда вафот этган машҳур араб тилшунос олими.

25 Мансур Халлож – 858-922 йилларда яшаб ўтган сўфий шахс. “Анал Ҳақ” – “Мен Ҳақман” дегани учун руҳонийлар томонидан ўлимга ҳукм қилинган. Тасаввуфдаги сукра йўли тарафдорларидан.

26 “Муфрадот” асари бўйича Л.Зоҳидов номзодлик диссертациясини ёқлаган.

27 Мазкур асар проф. С.Ғаниева томонидан чуқур тадқиқ қилинган.

28 “Мезон ул-авзон” асари бўйича С.Мирзаев, И.Султонов, А.Ҳожиаҳмедов каби олимлар илмий изланишлар олиб боришган.

29 Асар юзасидан И.Шамсимухамедов номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

30 Адабиётшунос М.Ражабова “Назм ул-жавоҳир”нинг яратилишига яна бир сабаб сифатида ҳазрат Али қабрининг Балхда эканлиги ва уни таҳқиқ этишда Алишер Навоийнинг шахсан ўзи қатнашганлигини келтириб ўтади. (Бу ҳақда қаранг: М.Ражабова. “Назм ул-жавоҳир” тарихига оид муҳим манба // Алишер Навоий ижодий ва маънавий меросининг оламшумул аҳамияти (халқаро илмий-назарий анжуман материаллари). – Т.: Ўзбекистон, 2011. – Б.72-75. )



31 Коҳин – башорат қилувчи шахс.

32 Рамазонов Н. “Насойим”нинг ўзига хос хусусиятларига доир // Навоийнинг ижод олами (мақолалар тўплами). – Т.: Фан, 2001.



33 Академик Азиз Қаюмов бу асарларни аслида умумий тарих китобининг бўлаклари деб ҳисоблайди. Олимнинг фикрича, Навоий яшаган даврда тарихшуносликда мавжуд анъанага кўра муайян ҳукмдорнинг тарихини ёзишдан аввал пайғамбарлар тарихи, сўнгра 4 Ажам сулолалари тарихи, Ислом даври тарихи, ундан сўнггина замон тарихига ўтилар эди (Бу ҳақда қаранг: Қаюмов А. Дилкушо такрорлар ва руҳафзо ашъорлар)

34 Асар билан танишиш жараёнида баъзи пайғамбарлар қиссалари билан бошқа халқлар ижодида мавжуд эпос ёки ҳикоятлар билан ўхшаш ҳолатларни учратамиз. Масалан, арман эпоси “Довуд Сосуний”да тилга олинган Миср шоҳи Малик, унинг аёли Хондут хотун ҳамда унинг асраб олган ўғли ҳақидаги воқеалар билан Мусо (а.с.)ни Фираъвннинг аёли Осия асраб олгани билан боғлиқ ҳолатларда жуда аниқ ўхшашликлар кўзга ташланади (Бу ҳақда қаранг: Наири Зарьян. Довуд Сосуний. – Т.: Адабиёт ва санъат, 1976. – Б. 114.).

35 “Қад” сўзи абжад ҳисобида 104 рақамини ҳосил қилади. Бунда ﻖ - 100, ﺪ - 4 ни билдиради.

36 Абжад ҳисобида бу сана ҳижрий 894, милодий 1488 ёки 1489 йилга тўғри келади.

37 Абжад ҳисобида бу сана 899 ҳижрий, 1493 милодий йил чиқади.

38 Навоий Алишер. Муншаот: (Мактублар) / Изоҳли баён муаллифи: Ю. Турсунов. – Т.: “Маънавият”, 2001 – 152 бет.

39 МАТнинг 14-жилдига киритилган “Муншаот” таркибида 103 та мактуб келтирилган.

Download 335.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling