Фаннинг вазифалари:
«Музейшунослик ва архившунослик» ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалалар доирасида бакалавр:
- Музейшунослик ва архившунослик курсининг мақсад ва вазифалари, Ўзбекистонда музей ва архив иши тарихи, назарияси, қадимги дунё архивлари, давлат музейлари ва уларнинг фаолиятлари, каталоглар ва уларнинг турлари, музей ашёлари, архив ҳужжатларини туркумлаш, улардан илмий мақсадларда фойдаланишни билиши керак;
- Талаба тарихий маълумотларни илмийлик, тарихийлик, холислик асосида ўрганиш. Музей ашёлари ва архив ҳужжатларини мустақил, тадқиқ қилиш, ўрганиш кўникмаларига эга бўлиши керак;
- Талаба музей ва архивлар тарихи, архив ҳужжатларининг тавсифлари, давлат архивларининг йўл кўрсаткичларидан фойдаланиш, жамғармалар, каталоглардан фойдаланиш малакаларига эга бўлиши керак. Музейшуносликнинг ёрдамчи тарихий фанлар билан боғлиқлиги (нумизматика, археография, геральдика ва ҳоказо). Асосий тушунчалар. Музейшунослик услублари. Музейшунослик фанининг тарихи ва ижтимоий вазифалари, музей ишининг назарияси ва методикаси. Музей иши тарихи. Музей манбашунослиги. Музейшуносликниинг илмий методикаси. Музей экспонатларини сақлаш, комплектлаштириш. Музей буюмларини ҳужжатлаштириш. Экспозиция ва кўргазмалар ташкил этиш. Ёдгорликларни ҳисобга олиш.
Талабалар учун талаблар
|
- ўқитувчига ва гуруҳдошларга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлиш;
- университет ички тартиб - интизом қоидаларига риоя қилиш;
- уяли телефонни дарс давомида ўчириш;
- берилган уй вазифаси ва мустақил иш топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажариш;
- кўчирмачилик (плагиат) қатъиян ман этилади;
- дарсларга қатнашиш мажбурий ҳисобланади, дарс қолдирилган ҳолатда қолдирилган дарслар қайта ўзлаштирилиши шарт;
- дарсларга олдиндан тайёрланиб келиш ва фаол иштирок этиш;
- талаба ўқитувчидан сўнг, дарс хонасига - машғулотга киритилмайди;
- талаба рейтинг баллидан норози бўлса эълон қилинган вақтдан бошлаб 1 кун мобайнида апелляция комиссиясига мурожат қилиши мумкин
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |