МАВЗУ: Қадимги Шарқ архивлари таснифи. Энг йириқ миххат архивлари
Жаҳон архивлари тарихи ва ҳорижий
мамлакатларда архив иши
Reja: - Шумерлар ва Аккадлар архивлари
- Қадимги Бобил давлатида архив иши юритилиши.
- Хеттлар ва Урарту давлатлари архивлари.
- Қадимги Оссурия архивлари.
Олд Осиё ҳудудидаги энг қадимги давлатлардан саналган Шумерда архивларнинг кўплаб қатламлари топилган. Улардаги ёзувли сопол тахтачалар сони ярим миллионга яқиндир. Уларнинг баъзиларида 80, 100, 200 мингга яқин бутун сопол тахтачалар ва сопол тахтачиларнинг бўлаклари топилгани маълум. Булар орасида энг қадимгиси мил.ав. III мингйилликка мансуб. Архивларнинг қолдиқлари Шумернинг барча йирик марказларидан топилган: Киш, Лагаш, Ур, Урук, Умма, Ларса ва б.лардан. Булар орасида Лагаш шаҳридан топилган архив машҳур ҳисобланади. Ушбу ибодатхона архиви учинчи Ур сулоласига (мил.авв.ХХV аср) тегишли бўлиб, турли вақтларда қурилган учта ер тўлада жойлашан. Ёзувли лой тахтачалар ва шундай тахтачалар билан тўлдирилган махсус ғилофсимон лой идишлар (футлярлар) деворлар бўйлаб қурилган кенг токчаларда, шунингдек, айримлари хоналарнинг ўртасидаги ўриндиқларда (скамья) жойлаштирилган. У ерда сақланиб қолган ҳужжатларнинг деярли барчаси ибодатхона хўжалигини юритиш ҳамда ишчи кучидан фойдаланиш ишарига тегишли; шунингдек, бир қанча диний мазмунга эга матнлар ҳам қайд қилинган. Аккад шарҳи ҳукмронлиги устун саналган даврга (мил.авв. II мингйиллик бошларидан) оид архив топилмалари ҳам шунга ўхшаган мазмунга эга ҳужжатлардан иборат бўлиб, бироқ, уларнинг сони нисбатан камроқ. Хўжалик ва маъмурий соҳаларга тегишли архивлар билан бир қаторда, бу ерда антиқа бир архив қайд этилган ва уни архив-кутубхона деб аташ мумкин. Бу Иккидарё оралиғидаги машҳур диний марказлардан ҳисобланган Ниппур шаҳрида жойлашган ибодатхона сақловхонаси. Унда 80 та хона бўлиб, барисида ёзувли сопол тахтачалар тахланган. Буларнинг бир қисми маъмурий-хўжаликка оид ҳужжатлар бўлса, қолган каттароқ қисми адабий мазмундаги қўлёзмалардир. Сақловхона ёнида коҳинлар мактаби жойлашган; ўқувчиларга ёзиш ва ҳужжатларни тузишни ўргатиш жараёнида архивдаги намуналардан фойдаланилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |