Мавзу: Қадимги Шарқ архивлари таснифи. Энг йириқ миххат архивлари Жаҳон архивлари тарихи ва ҳорижий мамлакатларда архив иши


Download 1.13 Mb.
bet2/5
Sana02.05.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1422624
1   2   3   4   5
Bog'liq
Қадимги Шарқ архивлари таснифи Энг йириқ миххат архивлари (2)

Аккад шарҳи ҳукмронлиги устун саналган даврга (мил.авв. II мингйиллик бошларидан) оид архив топилмалари ҳам шунга ўхшаган мазмунга эга ҳужжатлардан иборат бўлиб, бироқ, уларнинг сони нисбатан камроқ. Хўжалик ва маъмурий соҳаларга тегишли архивлар билан бир қаторда, бу ерда антиқа бир архив қайд этилган ва уни архив-кутубхона деб аташ мумкин. Бу Иккидарё оралиғидаги машҳур диний марказлардан ҳисобланган Ниппур шаҳрида жойлашган ибодатхона сақловхонаси. Унда 80 та хона бўлиб, барисида ёзувли сопол тахтачалар тахланган. Буларнинг бир қисми маъмурий-хўжаликка оид ҳужжатлар бўлса, қолган каттароқ қисми адабий мазмундаги қўлёзмалардир. Сақловхона ёнида коҳинлар мактаби жойлашган; ўқувчиларга ёзиш ва ҳужжатларни тузишни ўргатиш жараёнида архивдаги намуналардан фойдаланилган.

2.Қадимги Бобил давлатида архив иши юритилиши

Қадимги Бобилда иш юритиш нисбатан баланд даражада бўлган. Подшоҳ Хамураппи саройида доимий девонхона ташкил қилинган ва унда ҳукмдорнинг буйруқ, фармонлари ёзиб олувчи бир гуруҳ хаттотлар фаолият юритганлар. Шунингдек, подшоҳ саройида ҳукмдор номига келадиган ҳамда сарой хўжалиги билан боғлиқ ҳужжатларни сақлайдиган хоналар бўлгани ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Аммо, ҳозирга қадар қадимшунослар томонидан Бобил подшоҳлари архивлари излаб топилмаган. Бундай архивлар тўғрисида бошқа иккиламчи манбаларда маълумотлар сақланиб қолган. Шаҳарларда ҳукмдор томонидан тайинланган айёнларда ҳам архивлар ташкил қилинган. Жумладан, Ларса-Синдинамада Хаммурапи амалдоридан бирининг архиви топилган. Мазкур сақловхонада Хаммурапининг ўлка бошқаруви, каналлар қуриш ва таъмирлаш, аҳоли ўртасидаги бахсларни ҳал қилишга даҳлдор бўлган хатлари сақланиб қолган. Ҳужжатларнинг бирида хусусий мулкка тегишли ҳужжатларнинг сақланиши ва улардан фойдаланишга доир кўрсатмалар келтирилган. Унда ёзилишича: “Синдинаму сен айтгин: Хаммурапи шундай дейди. Савдогар Имишу менга маълум қилди: "Мен жаноб Синмарга 30 кура дон бердим. Менда ёзув тахтачаси сақланган. Муддат тугагач, мен ундан талаб қилдим, бироқ у менга дон бермади”. У менга шунай ҳабар берди. Унинг ёзув тахтачасини кўриб чиққин ва сўнг Синмару савдогарга фоизлар ҳамда қарзини тўласин”.


Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling