Мавзу: Қадимги Шарқ архивлари таснифи. Энг йириқ миххат архивлари Жаҳон архивлари тарихи ва ҳорижий мамлакатларда архив иши

Download 1.13 Mb.
bet3/5
Sana02.05.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1422624
1   2   3   4   5
Bog'liq
Қадимги Шарқ архивлари таснифи Энг йириқ миххат архивлари (2)

Бобилнинг бизнинг давргача етиб келган ибодатхона архивлари ўз таркиби ҳамда архив материалларини сақлаш услубига кўра Аккад даврига мансуб шу турдаги архивларига ўхшаб кетади. Хаммурапининг сиёсий архиви тўғрисида маълумотлар бўлмасада, бу турдаги ҳужжатлар унинг замондоши бўлган Мари Зимрилим давлати ҳукмдорининг сарой архиви қолдиқларида сақланиб қолган. Мазкур архивдан 40 мингта ёзувли сопол тахтача топилган бўлиб, уларнинг бир қисми подшоҳ Зимрилим ҳамда подшоҳ Хаммурапи ўртасидаги дипломатик ёзишмалар бўлса, иккинчи қисмида асосан хўжалик ҳужжатлари ва айрим адабий-диний матнлар сақланган.

3.Хеттлар ва Урарту давлатлари архивлари

  • Сарой архивининг қолдиқлари Хеттлар давлати пойтахти Хаттушаш харобаларидан ХХ аср бошларида топилган бўлиб, бу ҳудуд ҳозирги даврда Тукиянинг Богазкей (баъзи манбаларда Бугозгоя деб аталади) қишлоғи яқинига тўғри келади. Богазкей архиви хетлар давлатининг пойтахти бўлмиш Хатусса (ҳозирда Богазкей архиви Туркиянинг Анатолия шаҳрида жойлашган) харобаларидан қадимшунослар томонидан 20 мингта 15 тонналик лой тахтачалар топилган. Лой тахтачалардаги ёзувлар хетт тилида бўлиб, кўпгина матнлар, сиёсий битиклар аккад тилида, бошқалари эса қадимий тиллардан Кичик Осиёга оид лувий, палай, хет, хуприт тилларида битилган.
  • Улар таркибида қуйидаги турдаги ёзувли ҳужжатлар мавжуд: подшоҳлар рўйхати, дипломатик ёзишмалар, мулкка доир қўлёзмалар, мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари, қонун ҳисоботлари, суд баённомалари (йилқичилик тўғрисида, мифология ва шеърлар, қўшиқлар, дуолар, диний байрамлар) ҳақида маълумотлар, ҳукмдорлар хатлари, қонун тўпламлари, амалдорларга ер инъом қилиниши тўғрисидаги ёрлиқлар, подшоҳларнинг тахт нутқлари, васиятномалар, коҳинлар ва бошқа кишиларнинг хатлари; шунингдек, диний ва дабий мазмундаги манбалар, хусусан, ҳадя, халқ ижоди намуналари, афсунлар. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ёзувли тахтачаларда уларга маълум даражада ишлов берилганлиги белгилари сақланиб қолган, яъни уларнинг ҳар бири ўзига хос аниқлаштирувчи шифрга эга; бундан ташқари, архив ҳужжатларини рўйхатга олинганлигини акс эттирган алоҳида ёзувли сопол тахтачалар ҳам сақланиб қолган. Бундан ташқари янги хетт давлатига тегишли шумер-аккад-хет луғатлари, лой тахталар каталоги каби ҳужжатлар бўлиб, мил.авв. XIV-XIII асрларга оид. Ҳужжатларидан биттаси мил.авв. XVII асрга тегишли.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5

Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling