Мавзу: Қадимги Шарқ архивлари таснифи. Энг йириқ миххат архивлари Жаҳон архивлари тарихи ва ҳорижий мамлакатларда архив иши


Download 1.13 Mb.
bet5/5
Sana02.05.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1422624
1   2   3   4   5
Bog'liq
Қадимги Шарқ архивлари таснифи Энг йириқ миххат архивлари (2)

Ниневия шаҳри мило.ав. VIII – VII асрларда Оссурия пойтахтига айлантирилган. Ниневия шаҳрининг шимолий қисмида Ашурбаннипал Синахреб саройининг жанубий-ғарбий қисми жойлашган. У ердан Ашурбаннипал архиви ва 20 мингта китоб яъни лой тахтали ёзувлар топилган. Ниневея жанубий қисмида Имтар, Эмишмиш ибодатхоналари ва Асархаддан саройи жойлашган.

  • Ниневия шаҳри мило.ав. VIII – VII асрларда Оссурия пойтахтига айлантирилган. Ниневия шаҳрининг шимолий қисмида Ашурбаннипал Синахреб саройининг жанубий-ғарбий қисми жойлашган. У ердан Ашурбаннипал архиви ва 20 мингта китоб яъни лой тахтали ёзувлар топилган. Ниневея жанубий қисмида Имтар, Эмишмиш ибодатхоналари ва Асархаддан саройи жойлашган.
  • Ҳукмдорларнинг ҳаддан ташқари шафқатсизлиги сабабли Оссурия пойтахти Ниневияни “қонга ботган шаҳар” ёки “шерлар дараси” дея таърифлашган. Юришларда талаб тортиб олинган ҳамма нарса пойтахтга оқиб келар эди. Улуғвор саройлар ва ибодатхоналар бойликка тўлиб кетган эди. Ошшурбанипал ҳукмронлиги йилларида Ниневияда Олд Осиёдаги энг йирик, сопол тахтачалардан иборат бўлган кутубхона жамланган эди.
  • Сарой архиви билан бир қаторда, Ашшурда маҳаллий ибодатхонанинг архив-кутубхонаси ҳам сақланиб қолган. Қадимги Оссурия ҳудудидан топилган ёзма ёдгорликлар сақланадиган энг машҳур жой бу қадимий Ниневиядаги “Ашшурбанипал кутубхонаси”дир. Ундаги ҳужжатларнинг катта қисми бу адабий матнлар бўлиб, улар бобил, оссурия маданияти тарихини ўрганишда ҳамда миххат ёзувини ўқишда муҳим аҳамият касб этади. Бу ерда адабий матнлардан ташқари, подшоҳ девонхонасининг иш ҳужжатлари ҳам сақланган ва мазкур ҳолат ушбу сақловхона ҳозирги талқиндаги кутубхона бўлмай, балки аралаш турдаги ҳужжатлар сақланган жой бўлганидан далолат беради. Тадқиқотчилар ёзувли сопол тахтачаларнинг ҳамда уларга битилган ёзувнинг юқори сифатга эга эканини таъкидлайдилар. Уларнинг асосий қисми, аниқроғи, 20 000 таси ҳозирги даврда Британия музейида сақланади.“Ашшурбанипал кутубхонаси”нинг ички тартиботи хусусида ахборот сақланиб қолмаган, бироқ уни махсус бошлиқ идора қилгани, ҳужжатларни сақлаш ва уларга “ишлов бериш”нинг айрим усуллари хусусида баъзи маълумотлар мавжуд бўлиб, бу сопол тахтачалар ва улар солинган сопол қолиплар устига битилган матнлар сарлавҳалари, шунингдек, уларга урилган қуйидаги мазмундаги муҳрлар: “Ҳукмдорлар ҳукмдори Оссурия подшоси саройи”. Шунингдек, сопол тахтачалари бўйича тузилган баъзи рўйхатларидан парчалар ҳам сақланиб қолган.

Эътиборингиз учун раҳмат


Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling