Мвзу: Қурилиш ташкилотларида материаллар инвентаризацияси хусусиятлари ва уни натижаларининг хисоби режа: Криш
Download 67.99 Kb.
|
Курс иши 111
- Bu sahifa navigatsiya:
- Материаллар ҳисобининг билвосита усулида
- Дебет
- Дебет 1
- Операциянинг мазмуни Сумма Дебет счет Кредит счет
Материаллар ҳисобининг билвосита усулида уларнинг таъминотчи ташкилотлардан харид қилиниши, ўз цехларидан кирим қилиниши тўғрисидаги маълумотлар дастлаб 1510 «Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш» счётининг дебетида тўпланади. Бунда материалларнинг келиб тушиш манбаларини ифодаловчи счётлар (6010, 6990, 2310 ва бошқалар) кредитланади. Материаллар бойликларнинг омборларга кирим қилиниши 1510 счётнинг кредитида ва 1010-1090 счётларнинг дебетида акс эттирилади. Бу усулда материалларнинг ҳисоб баҳосидаги қиймати ва харид қиймати ўртасидаги фарқ суммаси ҳисобот даврида алоҳида 1610 «Материаллар қийматидаги фарқлар» счётида ҳисобга олинади. Ҳисобот даври охирида материаллар қийматидаги фарқ суммалари қуйидагича ҳисобдан чиқарилади: келиб тушган матерал бойликларнинг харид баҳосидаги қиймати (таннархи) ҳисоб баҳосидан паст бўлганда: Дебет 1510 «Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш» Кредит 1610 «Материаллар қийматидаги фарқлар» келиб тушган матерал бойликларнинг харид баҳосидаги қиймати (таннархи) ҳисоб баҳосидан юқори бўлганда: Дебет 1610 «Материаллар қийматидаги фарқлар» 4-жадвал Қурилиш ташкилотларида материалларнинг ишлатилиши ва бошқа чиқимларини счётларда акс эттириш
Қурилиш ташкилотларида материалларнинг аналитик ҳисоби моддий жавобгар шахслар бўйича ҳисоб баҳосида 10-с қайдномасида юритилади. Бу қайднома 3 та бўлимдан иборат. Унинг 1-бўлими сотиб олинган материалларнинг ҳақиқий таннархи ҳамда уларнинг ҳисоб баҳосидаги қиймати ўртасидаги четланиш суммасининг ҳисоби учун мўлжалланган. Ушбу четланишни ҳисоб-китоб қилиш ва улар ҳисобини 1610 «Материаллар қийматидаги фарқлар» счётида юритиш учун 10-с қайдномасига материалларнинг кирими тўғрисидаги маълумотлар 6-с журнал-ордер ва бошқа журнал-ордерлар ёзувлари асосида кўрсатилади. Материаллар ва улар қийматидаги фарқларнинг бош қолдиғига доир маълумотлар қайдноманинг 2- ва 3-бўлимларидан олинади. Шундан сўнг, материаллар ва улар қийматидаги фарқларнинг бош қолдиқлари ва кирими тўғрисидаги маълумотлар асосида (мос равишда уларнинг ҳақиқий таннархи ҳамда ҳисоб баҳосидаги қийматлари бўйича) харид қиймати ва ҳисоб баҳоларидаги қиймати ўртасидаги фарқ суммаси ва фоизи аниқланади [11]. Материалларнинг харид қиймати ва ҳисоб баҳоларидаги қиймати ўртасидаги фарқнинг ўртача фоизи (Ўф) қуйидагича топилади: Download 67.99 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling