1-жадвал
ФИФО усулда қурилиш материалларининг чиқими (қурилиш ишларига сарфи ва бошқа чиқимлари) уларнинг келиб тушиш кетма-кетлигидаги қиймати (таннархи)
Ҳужжат
|
Миқдори, т.
|
Баҳоси
|
Суммаси
|
№
|
Сана
|
125
|
5 май
|
30
|
85000
|
2550000
|
142
|
15 май
|
20
|
90000
|
1800000
|
2. ҚУРИЛИШ ТАШКИЛОТЛАРИДА МАТЕРИАЛЛАР ҲАРАКАТИНИ ҲУЖЖАТЛАШТИРИШ ВА УЛАРНИНГ ОМБОР ҲИСОБИ
Қурилиш ташкилотларида материаллар ҳаракатини ҳужжатлаштириш уларнинг келиб тушиш манбаларига, ташиб келтириш шартлари ва усулларига, шунингдек нима мақсадларда чиқим қилинганлиги ва бошқа ҳолатларга бевосита боғлиқдир. Ушбу мақсадларда қўлланиладиган бошланғич ҳужжатлар тўғрисидаги умумий маълумотлар 2-жадвалда келтирилган. Қуйида материаллар ҳаракатига доир айрим асосий бошланғич ҳужжатларни тузиш ва улардан фойдаланиш тартибларига қисқача тўхталамиз [6].
Қурилиш ташкилотларига материаллар асосан таъминотчилардан, бош пудратчи ва субпудратчилардан, буюртмачилардан, таъминот-савдо корхоналаридан келиб тушади. Материаллар таъсисчилардан уларнинг устав капиталидаги улуши сифатида, шунингдек бошқа юридик ва жисмоний шахслардан беғараз молиявий ёрдам сифатида олиниши ҳам мумкин.
Таъминотчилардан (қурилиш материаллари комбинатлари, заводлар, таъминот-савдо корхоналари ва бошқалардан) қурилиш материаллари шартномалар асосида сотиб олинади. Қурилиш ташкилоти таъминотчилардан материалларни олиш учун ўзининг ишончли вакили (экспедитор) номига ишончнома беради. Бу вакил қурилиш материалларини таъминотчидан қабул қилиб олиш, уни юклаш, жўнатиш, етказиб келишга масъул шахс ҳисобланади. Таъминотчи корхона қурилиш ташкилоти вакили қўлига юклаб жўнатилган материаллар бўйича счёт-фактура ва унга илова қилинадиган юк-транспорт ҳужжатларини (ТТН, темир йўл наклоднойи, вагон спецификацияси, сифат сертификати ва бошқаларни) тақдим этади.
Материалларнинг буюртмачилардан, бош пудратчи ва субпудратчи ташкилотлардан олиниши ҳам юқорида келтирилган тартибга ўхшаш тарзда ҳужжатлаштирилади. Қурилиш материалларини таъсисчилардан кирим қилиниши таъсис шартномаси, баҳолар келишуви баённомасига мувофиқ тузилган счёт-фактуралар ва уларга илова қилинган ҳужжатлар асосида амалга оширилади [7].
Do'stlaringiz bilan baham: |