Мвзу: Қурилиш ташкилотларида материаллар инвентаризацияси хусусиятлари ва уни натижаларининг хисоби режа: Криш


ҚУРИЛИШГА САРФЛАНГАН МАТЕРИАЛЛАР ТЎҒРИСИДА ҲИСОБОТНИ ТУЗИШ ВА УНГА ИШЛОВ БЕРИШ ТАРТИБИ


Download 67.99 Kb.
bet7/13
Sana25.12.2022
Hajmi67.99 Kb.
#1064965
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
Курс иши 111

3. ҚУРИЛИШГА САРФЛАНГАН МАТЕРИАЛЛАР ТЎҒРИСИДА ҲИСОБОТНИ ТУЗИШ ВА УНГА ИШЛОВ БЕРИШ ТАРТИБИ
Қурилишга сарфланган бевосита материал харажатлар тўғрисида ахборотларни ўзида мужассамлаштирувчи асосий ҳужжат бўлиб «Қурилишда асосий материаллар сарфи тўғрисида ҳисобот» (М-29 шакл) ҳисобланади (5-илова). Бу ҳисоботнинг шакли ва уни тузиш тартиби Республика Марказий статистика бошқармасининг буйруғи билан тасдиқланган. Қуйида ҳозирги вақтда ҳам қурилиш ташкилотларида қўлланилаётган мазкур ҳисоботнинг мазмунига қисқача тўхталамиз.
М-29 шаклли ҳисобот иккита бўлимдан иборат. Унинг биринчи бўлими «Материалларга бўлган меъёрий талаб ва бажарилган ишлар ҳажми», иккинчи бўлими эса «Асосий материаллар ҳақиқий сарфини ишлаб чиқариш меъёрлари бўйича аниқланган сарфлар билан таққосланиши» деб аталади.
Ҳисоботнинг 1-бўлими икки қисмдан (чап ва ўнг қисмдан) иборат. Унинг чап қисмида (1- 6-устунлар) бажариладиган қурилиш ишларининг турлари, ўлчов бирлиги, ҳажми, бир бирлик ишга кетадиган материалларнинг меъёрий сарфи, материалларга бўлган жами меъёрий талаб ва йил бошига ҳақиқатда бажарилган ишларнинг ҳажми кўрсатилади. Ҳисоботнинг ўнг қисмида (7-10- устунлар) ҳисобот ойлари бўйича ҳақиқатда бажарилган ишларнинг ҳажми ва материалларнинг меъёр бўйича сарфи кўрсатилади. Ушбу ҳисоботнинг биринчи қисми, одатда, йил бошига қурилиш ишлари бошланиши олдидан тўлдирилади, иккинчи қисми эса қурилиш ишлари бажарилаётган даврда ойма-ой тўлдириб борилади [10].
М-29 шаклли ҳисоботнинг 1-бўлимини тузиш ва тўлдириб бориш бевосита қурилиш ташкилотининг ишлаб чиқариш бўлимининг функцияси ҳисобланади. Бу бўлимда ҳисоботнинг дубликати қурилиш ишлари бошлангандан то уни якунлангунгача сақланади. Қурилиш ишлари олдидан тайёрланган ҳисоботнинг икки нусхаси қурилиш ишлари бўйича масъул ва моддий жавобгар шахсларга (прораб, мастер)ларга берилади.
Ҳисоботнинг 2-бўлими қурилиш майдончаларидаги моддий жавобгар шахслар (прораб, мастер) томонидан тўлдирилади. Бу бўлимда қурилиш ишларини бажаришга ҳақиқатда кетган материаллар сарфи, ушбу сарфларни белгиланган меъёрдаги сарфлардан четланишлари (тежалганлиги ёки кўп сарфланганлиги) тўғрисидаги маълумотлар ойма-ой кўрсатилади. Материаллар ҳақиқий сарфларининг меъёрий сарфлардан кам қисми ҳисоботда минус ишораси билан, кўп қисми эса плюс ишораси билан ёзилиши керак. Меъёрдан четланишлар бўлмаганда, ҳисоботнинг мос равишдаги сатрларига тире белгиси қўйилади. Материаллар сарфида белгиланган меъёрларга нисбатан йўл қўйилган четланишлар бўйича моддий жавобгар шахслар (прораб, мастер) батафсил тушунтириш хати ёзишлари, унда четланишларни қандай сабабларга кўра юз берганлигини асослаб беришлари лозим. Ушбу тушунтириш хати ҳисоботга илова қилинади.
Моддий жавобгар шахслар (прораб, мастер) томонидан тузилган ва имзоланган М-29 шаклли ҳисобот барча гувоҳлик берувчи бошланғич ҳужжатлар билан бирга дастлаб қурилиш ташкилотининг ишлаб чиқариш бўлимида, сўнгра бухгалтерияда текширишдан ўтади. Ишлаб чиқариш бўлимининг масъул ходими (инженер) ҳақиқатда сарфланган материаллар миқдорини бўлимда қолган дубликатдаги меъёрларга мослигини, шунингдек меъёрдан четланишларнинг асослигини текширади. Бухгалтерияда ҳақиқатда сарфланган материалларнинг миқдори гувоҳлик берувчи бошланғич ҳужжатларда тўғри кўрсатилганлиги, шунингдек материаллар сарфининг М-19 ҳисобот чиқимидаги маълумотларга мос келишлиги текширилади. Кўрсатилган маълумотлар тўлиқ асосга эга бўлмаган ҳолларда масъул инженер ва бухгалтер томонидан ҳисоботга тузатишлар киритилади. Ҳисобот бу ходимлар томонидан тўлиқ тузатилгандан сўнг имзоланади [11].
Материаллар белгиланган меъёрларга нисбатан кам сарфланган ҳолларда қурилиш ишлари таннархига ҳақиқатда сарфланган миқдорда қўшилиши лозим. Материалларнинг белгиланган меъёрлардан ортиқ сарфланиши ҳолларида қўшимча сарфлар қурилиш ишлари таннархига фақат қурилиш ташкилоти раҳбарининг рухсати билан киритилади. Чунончи, раҳбар материаллар сарфининг қурилиш таннархига олиб бориладиган миқдорини ҳисоботнинг «Таннархга киритилсин» номли устунчаларида (мос равишда 6,10- ва бошқа устунчаларда) белгилайди ва шундан сўнг ҳисоботни ўз имзоси билан тасдиқлайди.
М-29 ҳисоботининг юқорида келтирилган қисқача шарҳидан кўриниб турибдики, у қурилиш ташкилотлари бошқарувида муҳим аҳамият касб этади. Чунончи, бу ҳисобот қурилиш ташкилоти раҳбарияти ва ишлаб чиқариш бўлими томонидан қурилишга сарфланиши керак бўлган аниқ материаллар меъёрий миқдорининг мавжудлиги устидан узликсиз назоратни олиб борилишига, ҳақиқатда сарфланган материаллар миқдорини белгиланган меъёрдан четланиш сабаблари ва айбдорларини топишга ҳамда тегишли қарорларни қабул қилишга имкон беради. Бухгалтерияда М-29 шаклли ҳисобот сарфланган материаллар қийматини бажарилган қурилиш ишларининг ҳақиқий таннархига киритишга ҳамда материаллар сарфи ҳисобини юритишга асос бўлади.



Download 67.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling