N ўРҚ-387 "Қимматли қОҒозлар бозори тўҒрисида"ги ўзбекистон республикаси


- модда. Қимматли қоғозлар муомаласи


Download 405.3 Kb.
Pdf ko'rish
bet16/38
Sana25.01.2023
Hajmi405.3 Kb.
#1122852
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   38
Bog'liq
zakon o rynke cennyh bumag uzb

18-
модда. Қимматли қоғозлар муомаласи 
Қимматли қоғозлар муомаласи қимматли қоғозлар бозорида юридик ва 
жисмоний шахслар томонидан битимлар тузиш орқали амалга оширилади. Бунда 
акцияларнинг олди-сотди битимлари қимматли қоғозларнинг уюшган савдосидагина 


амалга оширилади, акциядорларнинг талабига кўра акцияларнинг акциядорлик 
жамияти томонидан қайтариб сотиб олиниши бундан мустасно. 
19-
модда. Давлат қимматли қоғозларини 
жойлаштириш ва уларнинг муомаласи 
Давлат қимматли қоғозларини жойлаштириш ва уларнинг муомаласи қонун 
ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. 
20-
модда. Депозит сертификатларини ва векселларни 
жойлаштириш ҳамда уларнинг муомаласи 
Депозит сертификатларини жойлаштириш ва уларнинг муомаласи қимматли 
қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи билан 
келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган 
тартибда амалга оширилади. 
Векселларни жойлаштириш ва уларнинг муомаласи қимматли қоғозлар 
бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Марказий 
банки томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. 
21-
модда. Қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчилари 
Қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчилари қуйидагилардир: 
фонд биржаси; 
фонд бўлимини ташкил этган валюта биржаси
қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдоси ташкилотчиси. 
Қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчилари риоя этилиши шарт бўлган 
қимматли қоғозлар савдосини ташкил қилиш қоидаларини тасдиқлайди. 
Қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчилари ўз фаолиятини тегишли 
лицензия асосида амалга оширади. 
Қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчилари сотувчидан сотувга 
қўйилаѐтган қимматли қоғозларни олдиндан баҳолаш ўтказилишини талаб қилишга, 
агар бундай талаб қонун ҳужжатларида белгиланмаган бўлса, шунингдек қимматли 
қоғозларни уларнинг номинал қийматидан паст нархда реализация қилишга тақиқ 
белгилашга ҳақли эмас. 

Download 405.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling