Наманган давлат университети бахтиёр халмуратов


Download 0.74 Mb.
bet22/36
Sana17.02.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1204643
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   36
Bog'liq
2 5362092671340904567

Назорат саволлари:

  1. Қадимги Рус календари бўйича энг муҳим манбани топинг?

  2. Қадимги Рус календарида 3-ой нима деб аталади?

  3. Қадимги Рус календарининг Григориан календаридан фарқи нима?



8-МАВЗУ: МУСУЛМОН (ҲИЖРИЙ) КАЛЕНДАРИ


Режа



  1. Ҳижрий йил ҳисоби ва унинг асосий хусусиятлари.

  2. Ҳижрий йил ҳисобининг шамсий календари.

  3. Умар Хайём календари.

Эрон, Афғонистон, Урта Осиё, Кавказ давлатлари исломлаштирилгач, зардўштийлик календаридан фойда-ланишмаган. Бунга фақат зардуштийлар амал қилганлар.
Ислом дини вақтни ҳисоблашга ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Исломдан аввал араблар Ой календаридан фойдаланганлар. Абу Райҳон Берунийнинг ёзишича, араблар яҳудийлардан йилга қўшимча ойлар қўшишни ўрганганлар ва у ойни «аям ан-наси" деб атаганлар. Бундан биз арабларнинг Ой-қуёш календаридан фойдаланганлигини билишимиз мумкин. Араб календарида 12 ой бўлиб, улар куйидагича аталган.
1)Муҳаррам - «таъқиқланган», «ман этилган», «муқадцас» маъноларини беради. Муҳаррамда жоҳилият даврида уруш Ҳаром қилинган. Бу ҳолат еттинчи (ражаб), - ўн биринчи (зулқаъда) ва ўн иккинчи (зулҳижжа) ойларига ҳам тегишли бўлган.
2)Сафар - «сариқ», «заъфарон» деган маънони беради. Бу ойда арабларга ҳалок қилувчи яра тошар эди. Инсонларга бу касаллик етганида юзлари сарғайиб кетарди. Шу сабабли бу ойни сафар «сариқ» деб номлади. Шунингдек, бошқа бир фаразга кўра, сафар ойида араблар «сафария» номли гуруҳ билан биргаликда озик-овқат қидирганликлари учун бу ойга шундай ном берилган.
3)Раби ул-аввал. «Рабиъ» сўзи араб тилида «бахор» маъносини беради. Аммо Қадимги араблар «рабиъ» сўзини «куз» маъносида ҳам кўллаганлар. Ушбу ой куз фаслида келгани учун «биринчи куз» маъносини англатган.
4)Раби ус-соний - «иккинчи куз». .
5)Жумоду-л-аввал, Жумоду-с-соний - бу икки ой қиш кунларига, совуқ қаттиқ бўлиб, сув музлаган пайтини англатувчига арабча <окамода» сўзидан олинган бўлиб, «қотиб қолмоқ», музламок маъносини беради.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling