Наманган давлат университети бахтиёр халмуратов
Download 0.74 Mb.
|
2 5362092671340904567
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7-МАВЗУ: ҚАДИМГИ РУС КАЛЕНДАРИ РЕЖА
- Таянч иборалар
Таянч иборалар:
Хелекав, томар, Месепотамия календари, яҳудийларда ой номлари, грузин календари. Назорат саволлари. 1. Қадимги Месопотамия календарининг вужудга келишида табиат ҳодиСАларининг о`рнини ко`рсатинг. 2. Яҳудийлар пасхани қайси календарга қараб белгилайдилар? 3. Арман календаридаги ой номларини тартибини ко`рсатинг. 7-МАВЗУ: ҚАДИМГИ РУС КАЛЕНДАРИ РЕЖА: Қадимги Рус календари ҳақида умумий маълумотлар Қадимги Рус календаридаги ой номлари ва уларнинг мавсумий хусусиятлари Славянлар календари ҳақидаги айрим маълумотлар «Игоръ полки жангномаси»да берилган. Унда айтилишича, славянлар хо`жалик ҳаётида Қуёш худоси ёки ёмғир худоси асосий о`рин тутган. Худоларга атаб о`тказилган байрамлар ҳозирги кунгача сақланиб қолган. Шундай байрамларидан бири «Масленицца» бо`либ, у баҳорнинг бошланишини англатади. Қуёш кулъти билан бог`лиқ Яна бир байрам «курало`» ёзда июнъ ойида кун қисқариши бошланишида нишонланади. Январда эса «коляда» байрами нишонланган-куннинг узайиши. ХVII–ХVIII аср ҳужжатларида рус календари давр (сезон)ларга бо`линганлиги ко`рсатилган: қиш 25 январ-25 мартга, баҳор 25 март-24-июнга, ёз 24 июнъ-24 сентябрга, куз 25 сентябръ-25-январга то`г`ри келган. Қадимги рус календарининг бошланиш вақти ҳақидаги ма`лумотлар бироз чалкашлик туғдиради. Н. Степанова, Н. Бережкова, Б. Рубакова маълумотларига ко`ра, календар боши баҳорга то`г`ри келган, чунки бу қишлоқ хо`жалиги ишларининг бошланиши вақтидир. Русда христианликнинг қабул қилиниши Византия календарининг кириб келишига сабаб бо`лди (чунки христианлик байрамлари Византиянинг «жаҳон Эраси» бо`йича ҳисобланар эди). Шу тариқа 1 мартда бошланадиган қадимги рус календари билан бирга 1 сентябрда бошланадиган Византия календари ҳам пайдо бо`лди. Қадимги хужжатларда ко`рсатилишича, ХIII асрларда «март йили» (1-мартдан бошланувчи йил ҳисоби) устун бо`лган, лекин ХV асрда «сентябръ йили» (Византия йил ҳисоби) то`лиқ устунликка эришган. Бу йил ҳисоби то 1700 йилгача сақланиб қолган. 1699 йили 20 декабрда Пётр И нинг, 7208 йил 1 январни 1700 йил 1 январъ деб ҳисоблаш ҳақидаги қарори э`лон қилинди. Бу Исо Эрасига о`тишни билдирар эди. Бу ислоҳот Россияда савдо, маданий-илмий алоқаларнинг ривожланишига сабаб бо`лди. эски йил ҳисоби (Юлиан календари) ҳам сақланиб қолди. Бу ҳисобдан чет эл билан алоқа қилувчи савдо ҳарбий-денгиз флоти фойдаланган. Ой номлари. Славян календари ой номлари ҳақидаги ма`лумот жуда бой эмас. Айрим ма`лумотлар қадимги рус ёзувларида учрайди. Улардан энг қадимийси пергаментга кирилл алифбосида ёзилган (Остромиров Эвангелия 1056-1052 й.й.) дир. (Шунга о`хшаш ма`лумот бир неча о`згаришлар билан украин, белорус ва бошқа ёзувларда ҳам учрайди). Январъ-просинен (Бу вақтда ёруг` бо`лганлиги учун). Февралъ-сеченъ (О`рмон кесиш ва ёқиш даври). Март-сухих (Кесилган дарахтлар қург`айди). Апрелъ-березозол (Ёқилган дарахтлар (зол)). Май-травен (О`т, о`тлоқ, ко`кариш). Июнъ-червенъ ёки серпенъ (время жатво`). Август-зарев (Зарево). Сентябръ-рюенъ (рюит, реватъ). Октябръ-листопад. Ноябръ, декабръ-груденъ. Сутка. ХII-ХIII асрларда кеча ва кундуз 12 соатдан 24 соат бо`лиши ҳақида ма`лумотлар берилган. Тарихчилар бунда Византия та`сири бор, дейишади. Москвада ХII-ХIII асрларда сутка тун ва кунга бо`линган. Фақат одамлар ухламаслиги мумкин бо`лган вақтгина ҳисоб қилинган: заутреня, заря, раиняя заря, начало света, восход соантсе, утро, побед, вечер, ночъ, полночъ. Вақт ҳисоби ҳозиргидай ярим кечасидан эмас, балки эрталабки ибодатдан бошланган. Таянч иборалар: Қадимги Рус давлати, календарь, пасха, Юрий куни, Исо эраси, масленицца, курало, коляда, славянлар, Пётр I ислоҳоти Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling