Наманган давлат университети инглиз тили ва адабиёти кафедраси


Download 340.22 Kb.
bet3/9
Sana02.04.2023
Hajmi340.22 Kb.
#1319853
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Мажмуа Киёсий адабиётшунослик 2017

Адабиётшуносликнинг янги босқичи
Маънавий-маданий меросни таҳлил ва тадқиқ этиш, ҳозирги адабий жараён ҳодисаларини танқидий ўрганиш, ўзлаштириш, эстетик баҳолаш адабиёт илмининг асосини ташкил қилади. Мазкур устувор йўналишлар қаторида, яна адабиёт назарияси, поэтика, шеършунослик, матншунослик, манбашунослик, халқаро адабий алоқалар ва адабий таъсир масалалари, фолғклоршунослик, мумтоз адабиёт тарихи, таржимашунослик, адабий-эстетик, бадиий-фалсафий тафаккур такомили, муайян босқичлардаги динамикаси, қомусий изоҳли адабий терминлар луғатларини яратиш, библиографик кўрсаткичлар тузиш сингари соҳа-йўналишлари ҳам адабиёт илмининг таркибий қисмини белгилайди. Улар адабиётшуносликнинг алоҳида фан тармоқлари тариқасида илмимизнинг сажия-салоҳиятидан, ҳар бир такомил босқичидаги ҳолатидан, миқёси ва даражасидан воқиф этади.
Маълумки, ижтимоий-сиёсий, фалсафий тизимларнинг ўзгариши, аввало, дунёқарашларнинг ўрин алмашувидир. Бу, шубҳасиз, янги тушунчалар, талқинлар, тасаввурлар силсиласини юзага келтиради. Бу – дунё шеваларини, инсон ва жамият муносабатларини, ижтимоий воқеликни янгича идрок қилаётган эътиқоднинг шаклланиши, ўзлигини намоён этиши демакдир. Мустақиллик асносида, умумбашарий қадриятларга таянган, гўзаллик-эзгулик-адолат принципларига асосланган адабиёт илми қарор топди; янги-янги талқин ва таҳлил методлари, усуллари билан ўз имкониятларини кенгайтириб бормоқда, илдиз отиб, палак ёзмоқда. Бу борада, Президентимиз Ислом Каримовнинг “Истиқлол ва маънавият”, “Юксак маънавият – енгилмас куч”, “Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор” асарларида илгари сурилган ижтимоий-фалсафий, адабий-эстетик назарий ғоялар адабиётшунослигимиз учун ҳам методологик асос вазифасини ўтамоқда.
Мазкур ижтимоий-адабий муҳитнинг қутлуғ самаралари сифатида, биринчидан, адабиётшуносликда бадиий асарларни ғоявий-тематик таҳлил қилишга буткул чек қўйилди. Адабий асар мазмунини бадиий қадрият, ижодкор изланишларини маънавий-интеллектуал қадрият, адабий жараённи эса, ҳамиша ҳаракатдаги гўзаллик ҳодисаси, бадиият тарихи тариқасида ўрганиш тамойили қарор топди. Шу маънода, хоҳ адабиёт тарихи, хоҳ маданий-диний мерос, хоҳ бугунги кун адабий ҳаёти ҳодисалари ўрганилган, назарий умумлаштирилган тадқиқотларда, илмий асарларда яхлит бир концепция етакчилик қилмоқда. Хусусан, бадиий баркамол асар феномени нафақат ижодкор шахсияти ва дунёқарашининг, шунингдек, ўзи яратилган ижтимоий-маънавий шароит билан жамиятнинг ҳам маълум даражадаги кўзгусидир, деган фалсафий-эстетик нуқтаи назардир.
Хусусан, академик Азизхон Қаюмовнинг 12 китобдан иборат сайланма асарлари ниҳоясига етди. Устоз адабиётшуноснинг бир умрлик ижодий изланишларини ўзида мужассамлаштирган мазкур жилдларда эрамизнинг илк тонги ИВ-ВИИ асрларга мансуб тош битигларнинг бадиий хусусиятлари тадқиқ этилган “Қадимият обидалари”дан ХИХ аср ўрталари – ХХ аср бошларигача бўлган адабий жараён (“ХВИ аср ўзбек адабиёти”, “Қўқон адабий муҳити”, “Ҳинд адабий сарманзиллари”); улкан сўз санъаткорларининг адабий мероси, бадиий-эстетик, ижтимоий-фалсафий, маърифий-ахлоқий қарашлари ўрганилган (“Хоразмлик улуғ аллома”, “Аҳмад Фарғоний”, “Абу Райҳон Беруний”, “Абу Али ибн Сино”, “Амир Темур қиссалари”, “Шоҳруҳбек Мирзо”, “Улуғбек Мирзо”, “Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодиёти”, “Чимёнли шоир Ҳувайдо”, “Комил Хоразмий”, “Шоир Фурқат”) истеъдодли асарлари мумтоз адабиётимиз сарвати ва салобатини намоён этиш баробарида, олимнинг зукко таҳлил маданиятини, илмий-назарий тафаккур даражасини ҳам тасдиқлайди.
Ушбу силсилада Алишер Навоий ҳаёти ва ижод йўлига, бадиий маҳоратига, асарларининг ижтимоий-эстетик аҳамиятига доир, тарихий-типологик таҳлил асосига қурилган тадқиқотлар салмоқли ўрин тутади. Академик Иззат Султоннинг қайта нашр этилган “Навоийнинг қалб дафтари” асарида ҳам янгича нуқтаи назар балқиб туради. Хусусан, ижодкор шахсиятига, асарларига тарихий-маданий, интеллектуал ҳодиса тариқасида ёндашилади, ўрганилади, назарий умумлаштирилади.
Иккинчидан, адабиёт илмининг турли фан соҳалари (фалсафа, фолғклор, тарих, фалакиёт, тасвирий ва амалий санъат, дин, кино, театр, мусиқа билан алоқалари, бир-бирига таъсир кўрсатиш, таъсирланиш жараёнлари чуқурлашди. Шу маънода, эстетиканинг гўзаллик ва хунуклик, фожелик ва комиклик, кўтаринкилик ва тубанлик сингари категорияларининг маъно уфқлари кенгайиб кетди. Эндиликда, бадиийлик, бадиий шартлилик, бадиий образ, тимсол, рамзийлик, муаллиф шахсияти эстетиканинг универсал категориялари сифатида ўрганила бошланди. Бир сўз билан айтганда, бадиий ижод эстетикаси ва унинг воқеликка, инсон онг-шуурига муносабати, ушбу жараённинг ижтимоий-фалсафий мазмунини ёритиш устуворлик касб этди. Профессор Наим Каримовнинг “Чўлпон”, “Мақсуд Шайхзода” маърифий-биографик романлари билан “ХХ аср адабиёти манзаралари” фундаментал тадқиқоти 1-китобини, профессор Умарали Норматовнинг “Қодирий мўъжизаси” монографияси билан адабий-танқидий мақолалар, эссе, хотира, қайд ва суҳбатлардан таркиб топган “Нафосат гурунглари” мажмуасини, профессор Анқабой Қулжоновнинг уч жилдлик сайланма асарларини, профессор Абдуғафур Расуловнинг “Танқид, талқин, баҳолаш”, “Бадиийлик – безавол янгилик” адабий-илмий мақолалар, талқинлар, этюдлар, “Бетакрор ўзлик” адабий-танқидий мақолалар мажмуаларини таъкидлаш жоиз. Уларда адабий характернинг мулки борлиқ билан мураккаб муносабатларга киришуви, санъат асарининг бетакрор, ўзига хос дунё эканлиги, ундаги сўз, тимсоллар аро алоқалар, адабий авлодлар, бадиий асар ва ижодкор феномени, сўз санъати жараёнлари ҳамда муаммолари хусусида баҳс юритилади.
Профессор Наим Каримовнинг “Мақсуд Шайхзода” маърифий-биографик романида шоир, драматург, адабиётшунос олим, таржимон ва педагог Мақсуд Шайхзоданинг ҳаёти, тақдири ҳақида замондошларининг хотиралари, махфий маълумотлар асосида, Озарбайжон, Доғистон, Ўзбекистонда кечган ҳаёти саҳифалари катта меҳр-муҳаббат, самимият, юксак эҳтирос билан акс эттирилади. Сиёсий-мафкуравий тазйиқлар исканжасини ёриб чиққан, эл-юрт-миллат юрагига йўл топган беқиёс ақл-тафаккур зиёларидан бохабар қилади. Наим Каримов сўз санъати, илмий-бадиий тафаккур маданиятининг бош вазифаси, бу – инсонни маънан ва ахлоқан, интеллектуал жиҳатдан тарбиялаш, шахсиятини маърифат шуълалари билан зийнатлашдан иборат, деб билади. Ушбу концепция Наим Каримов эстетик қарашларидаги маърифий ғоялар мағзини ташкил қилади. Хусусан, Мақсуд Шайхзода тириклиги, ҳаёти, фаолияти бадалида эзгу сўз воситасида одамларни руҳоний гўзалликка, ҳақиқатпарварликка, инсонсеварликка ундаб яшади. Унинг тақдири маънавий-ахлоқий комилликнинг беназир тимсолидир. Инсон шаъни ва шахсини оёқости қилишга қаратилган диктатура тузумига, зулм – ёвузликка қарши исёндир. Деспотизмга асосланган шўро тузуми инсон шахсини букиши, тутқунлик асоратига солиши, минг бир қийноқларга гирифтор қилиши мумкин. Ва, лекин, эркин фикрини, озод руҳини, адолатли сўзини қул қилолмайди, деган маърифий ғоялар “Мақсуд Шайхзода” асарининг юксак бадииятини белгилайди.
Ана шундай ҳолатларда эзгу сўз, адолатли фикр гўзалликка, ҳаёт ҳақиқатига тикланган ҳайкал мисоли муҳташамдир, деган маърифий маънолар олим эстетик қарашларининг устувор йўналишини ташкил этади. Одамларни, жамиятларни ахлоқий-ақлий камол топдириш адабиётнинг ва, демакки, бадиий сўз санъатининг бош мақсадидир, деган маъно Наим Каримов асарида балқиб турган яна бир фазилат.
Профессор Абдуғафур Расуловнинг “Бетакрор ўзлик” асари адабий-танқидий мақолалардан таркиб топган. У Абдулла Қаҳҳор (“Абдулла Қаҳҳор университети”, “Саралар сандиғидаги роман”, “Сароб”да ёзувчи маҳорати”, “Бадиий тасвир воситалари”, “Сароб”да психологик тасвир”), Раҳмат Файзий (“Ҳазрати инсон ёди”), Пиримқул Қодиров (“Замон санъаткор талқинида”), Ўлмас Умарбеков (“Асарлари яшаяптики…”), Худойберди Тўхтабоев (“Ғаройиб салтанат”, “Бетакрор услубнинг кашф этилиши”, “Ҳошимжон. Сеҳрли қалпоқча. Сариқ дев”, “Акром билағон Ҳошимнинг дўсти, Гарри Потернинг оғаси”, “Шўрпешона Орифжон”, “Мангу муаммо”), Турсунбой Адашбоев (“Ижодий ўзлик сари йўл”) бадиияти чизилган, Ҳомил Ёқубов (“Танқид майдонида туриш машаққати”), Озод Шарафиддинов (“Озод Шарафиддиновни англаш”), Иброҳим Ғафуров (“Мунаввар сиймо”) сингари адабиётимиз илмининг ёрқин сиймолари ижодий қиёфаси ёритилган кузатишлари бўладими, барчасида бадиий асарнинг таҳлили адабий-эстетик қарашлари билан уйғун олиб борилади. Сўзнинг адабий матнда, бадиий асар бағрида нечоғлиқ катта салоҳият, ижтимоий-эстетик аҳамият касб этиши ҳассослик билан таҳлил қилинган. Ва, энг муҳими, оддий сўз эстетик мазмунга айланиш жараёнида умумбашарий қадрият мақомига эга бўлади, деган қонуниятни асослашга эришади.
Учинчидан, кейинги йиллар адабиётшунослигимизда намоён бўлган етакчи тамойиллардан яна бири – бу ўзбек адабиётининг етук бадиият намуналарини жаҳон контекстида таҳлил қилишда кўзга ташланмоқда. Жаҳон бадиияти тарихини яратиб келаётган асарлар билан муқоясада изчил, қатъий йўналиш касб этади. Қиёсий адабиётшунослик, адабий таъсир ва халқаро адабий алоқалар йўналишида типологик, тарихий-аналитик таҳлил методлари асосида қутлуғ самараларга эришилмоқда. Бу жиҳатдан таниқли адабиётшунос Париза Мирзааҳмедованинг рус тилидаги “Классика ва замонавийлик адабий алоқалар йўналишида” (“Классика и современностғ в аспекте взаимодействия”) монографияси ҳамда “Чингиз Айтматов ва замонамизнинг маданиятшунослик масалалари” асари, Париза Мирзааҳмедова масъул муҳаррирлигида чоп этилган “Адабий алоқалар миллий адабиётлар тараққиётининг манбаи тариқасида” (“Взаимодействие как источник обогаўения националғной литературқ”) жамоавий тадқиқоти, адабиётшунос Улуғбек Саидовнинг “Шарқ ва Ғарб: маданиятлар туташган манзиллар”, “Глобаллашув ва маданиятлараро мулоқот” монографиялари, Мурод Иброҳимовнинг “Адабиёт – менинг борлиғим” тадқиқот ва мақолалар китоби ушбу йўналиш такомилида салмоқли ўрин тутади. Адабиётшунос олима Муҳаббат Шарафиддинованинг “ХХ аср ўзбек насри жаҳон адабиёти контекстида” монографияси, истеъдодли адабиётшунос Замира Қосимованинг рус тилидаги “Миллий ва жаҳон адабиёти анъаналари нуқтаи назаридан замон ва инсон концепцияси: А. Фитрат, А. Қодирий, Чўлпон асарлари мисолида” номли докторлик диссертацияси, ёш адабиётшунос Дилшода Иброҳимоваинг немис тилида ёзилган ва рус тилига ўгирилган “Хилденбранд ҳақида қўшиқ асари, унинг шарқона ва ғарбона муштарак хусусиятлари (Матн структураси, қиёсий таҳлил муаммолари)” мавзуидаги тадқиқоти халқаро адабий алоқалар борасида жиддий самараларга эришилаётганининг далолатидир.
Адабиётшунос Улуғбек Саидовнинг “Шарқ ва Ғарб: маданиятлар туташган манзиллар” тадқиқотидан ўрин олган: “Фитрат ва Милтон ёхуд ўзгани таниш орқали ўзликни англаш”, “Аттор ва Ғарб фалсафаси”, “Умар Хайём ва Данте фалсафасида инсон талқини”, “Тарихий хотира ва миллий ўзликни англаш”, “Баркамол авлод тарбияси – миллий юксалиш омили”, “Эркинлик ғояси такомили” каби фасллар фалсафий адабиётнинг умумбашарий моҳияти тўғрисида, ўткинчи даврнинг азалий ва абадий зиддиятлари издиҳомида инсон тафаккурининг маънавий-интеллектуал қадриятлар, маданий тарих яратиши хусусида баҳс юритади.
Адабиётшунос Мурод Иброҳимовнинг “Адабиёт – менинг борлиғим” китобидан ўрин олган “Рус адабий-назарий тафаккур тарихига доир (ХХ асргача)” тадқиқотида олим жаҳон эстетикасида муайян босқични ташкил қилган даврий ҳодисани ёритади. Ломоносов, Белинский, Чернишевский каби мутафаккирлар адабий-эстетик қарашларини тадқиқ этади. Бу борада, “Реалистик санъат қонуниятлари”, “Гўзалликнинг фалсафий-эстетик талқини”, “Реал танқид ва ижодкор дунёқараши”, “Халқчиллик назариясининг мукаммаллаштирилиши”, “Адабиётшунослик соҳалари аро синтезлашув” сингари боблар юқори илмий-назарий савияси билан ажралиб туради.
Профессор Муҳаммаджон Холбековнинг халқаро адабий алоқалар борасидаги салмоқли рисола ва монографиялари (“Ўзбек адабиёти Францияда”, “Ўзбек-француз адабий алоқалари”) жамоатчилик назарига тушган эди. Кейинги йилларда таниқли олимнинг “Амир Темурнинг Европа қироллари билан ёзишмалари”, “Алишер Навоий асарлари француз тилида” рисолалари, “Жаҳон адабиётида умуминсоний тамойиллар” тадқиқоти ушбу йўналишда янаям собитқадам изланишлар олиб бораётганлигини тасдиқлайди.
Бир-биридан узоқ ҳудудларда жойлашган халқлар бадиий маданиятининг ўзаро алоқалари, адабиётларнинг бири иккинчисига таъсири, акс таъсирланиш жараёнлари миллий маънавиятлар тараққиётини белгилаш баробарида жаҳон адабиётининг ҳам сифат-мазмун жиҳатдан янги такомил босқичини тайин этади, деган нуқтаи назар профессор Муҳаммаджон Холбеков тадқиқотларига алоҳида файз бағишлайди; илмий хулосаларининг янгилигини, назарий салмоғини кўрсатади. Ушбу ҳодисанинг табиий ва қонуний ҳосиласи тариқасида миллий руҳга таянган башарий қадриятларнинг юзага келиши, шубҳасиздир, дейди профессор Муҳаммаджон Холбеков.
Тўртинчидан, ўзбек адабий-эстетик тафаккурининг жаҳон маданиятида тутган ўрни, ижтимоий-фалсафий қадри, аҳамиятига оид тадқиқотлар ҳам алоҳида йўналиш касб этди. Бу – истиқлол йиллари адабиётшунослигимиз эришган қутлуғ самаралар сирасидандир.
Шарқнинг бадиий-фалсафий, маънавий уммонидан баҳраманд бўлган санъаткорлар жаҳон маданияти тарихида ниҳоятда кўп. Улар қаторида Европа тарихида муқаддас Қуръон оятларидан таъсирланиб асар яратган, илоҳий ҳикматларни кашф эта олган ижодкорлар ҳам бор. Гётенинг “Ғарбу Шарқ девони”, Пушкиннинг “Қуръондан иқтибос” шеърий туркуми фикримиз далилидир. Адабиётшунос Д. Қамбарованинг “Қуръон бахш этган илҳом” монографиясида Пушкиннинг “Қуръондан иқтибос” асари Қуръоннинг арабий матни, русча таржимаси ва Гётенинг Қуръон таъсирида ёзган шеърлари билан қиёсий таҳлил қилинган.
Адабий алоқа ва таъсир масалалари ижодкорларнинг онги-дунёқарашидаги эврилишлар, бадиий асарлари поэтикаси билан боғлиқ кечишига оид илмий ишлар ҳам нуфузлидир. Бу борада, Р. Воҳидов, М. Ҳошимованинг “Адабий қардошлик сарҳад билмайди”, К. Қурамбоеванинг “Миртемир ва қароқалпоқ адабий муҳити” тадқиқотларини кўрсатиш жоиз.
Бешинчидан, истиқлол шарофати билан қодирийшунослик, фитратшунослик, чўлпоншунослик алоҳида фан тармоқлари сифатида юзага келди, шаклланди. Ва, бугунги кунда янги-янги тадқиқотлар билан ўз ҳадларини кенгайтириб бормоқда. Ойбекнинг дастлабки тадқиқоти “Абдулла Қодирийнинг ижодий йўли” ушбу йўналишга тамал тошини қўйган эди. Академик Иззат Султоннинг “Ёзувчи Абдулла Қодирий ҳақида” “Улкан адиб сабоқлари”, “Абдулла Қодирийнинг ўтган кунлари” асарлари, “Адабиёт назарияси” дарслигининг асосий фасллари Абдулла Қодирий ижоди таҳлилига бағишланган; академик Матёқуб Қўшжоновнинг “Абдулла Қодирийнинг тасвирлаш санъати”, “Қодирий эрксизлик қурбони”, Аҳмад Алиевнинг “Абдулла Қодирий”, “Ижод ва изланишлар” асарлари, профессор Собир Мирвалиевнинг “Абдулла Қодирий” тадқиқоти, профессор Умарали Норматовнинг “Қодирий боғи”, “Ҳақиқат тақозоси” бадеалари, профессор Баҳодир Каримнинг “Абдулла Қодирий: таҳлил ва талқин” монографияси, Ҳабибулло Қодирийнинг “Отам ҳақида”, “Қодирийнинг сўнгги кунлари” асарлари қодирийшунослик такомилида файзли ўрин тутади.
Олтинчидан, таржимашуносликда анчадан бери адабий жараённи илмий-назарий умумлаштиришга қаратилган салмоқли тадқиқотлар яратилмаётган эди. Профессор Нинелғ Владимированинг “ХХ аср ўзбек насри равнақи ва бадиий таржима муаммолари” (рус тилида) монографияси, атоқли адабиётшунос, закий таржимон Иброҳим Ғафуровнинг “Таржимашунослик асослари” ўқув қўлланмаси, Зуҳриддин Исомиддиновнинг “Туркий эпос ва таржима масалалари” монографияси таржимашунослигимиз тарихи ва назариясини яратишда салмоқли ўрин тутади.
Еттинчидан, ҳозирги адабий жараён ҳодисаларини ижодий шахсиятлар майдони, маҳоратшунослик – бадиият тарихи, ҳаётий ҳамда ижтимоий ҳақиқатларнинг синтези тариқасида назарий умумлаштириш майли илдиз отиб бормоқда. Бу борада профессор Наим Каримов қаламига мансуб “Қурбон Берегин” асарини, профессор Умарали Норматовнинг “Ижод сеҳри”, адабиётшунос Иброҳим Ғафуровнинг “Ҳаё – халоскор”, “Мангу латофат”, “Дил эркинлиги” асарларини, профессор Нўъмон Раҳимжоновнинг “Асқад Мухтор поэтикаси”, “Тарихий қиссалар ҳақиқат излайди” (ҳаммуаллифликда), “Ҳалима Худойбердиева лирикаси” (ҳаммуаллифликда), “Мустақиллик даври ўзбек шеърияти” монографияларини, профессор Қозоқбой Йўлдошевнинг “Ёниқ сўз”, профессор Йўлдош Солижоновнинг “Ҳақиқатнинг синчков кўзлари”, профессор Ҳакимжон Каримовнинг “Адабиёт назариясининг илмий асослари”, Дилрабо Қувватованинг “ХХ асрнинг иккинчи ярми ўзбек поэмачилигида жанр ва услуб ранг-баранглиги”, Тоҳир Шермуродовнинг “Жозиб изҳор излаб” китоблари, ўнлаб олимларнинг рисолалари, монографик тадқиқотлари илмий-адабий жамоатчилик эътиборини тортди.
Таниқли адабиётшунос, ёзувчи, таржимон Иброҳим Ғафуров икки жилддан иборат асарларининг юксак илмий-назарий, бадиий савиясини алоҳида таъкидлаш жоиз. “Ҳаё – халоскор” китобига кейинги йилларда ёзилган мансуралари, мумтоз адабиёт, мумтоз сиймолар, мумтоз тарих йўлидаги бадеалари, ҳикоялари киритилган. Муаллиф мўъжаз лирик асарларини: “менинг романларим”, деб атайди. Дарҳақиқат, улар ранг-баранг ҳаёт, ғаройиб инсон умрларининг ҳар сониясида бўлиб турган, ҳали ёзилмаган, лекин, асли мўъжизага тенг жонли романларнинг қаймоғи, жавҳари каби гўзал таассурот қолдиради. Уларда давр ичида ўртанаётган, бой кечинмалар ботинида яшаётган, инсонликнинг асл маъносини қидираётган замондошимиз гавдаланади. У ўқувчини гўзал кўнгил ва гўзал ақл дунёларида тинимсиз рўй бераётган ажиб фикрлар, гўзал туйғулар базмига чорлаётгандек бўлади.
“Мангу латофат” китобидаги “Миллатнинг биллурлашуви” фаслида миллатнинг туғилиши, шаклланиши, миллий онгнинг уйғониши ва жуда мураккаб, қийин тарихий, ижтимоий жараёнларда ўзини таниши, ҳозирги замон дунёсига кириб бориши ҳақидаги нажиб кузатишлари, ўй-хаёллари акс этган рисолалари (“Адиблар гулшани”, “Ахлоқни соғиниш”) жамланган. Адабий-бадиий бадеаларида ахлоқ, маънавият, инсоннинг ҳозирги замондаги ўрни тўғрисида баҳс юритилади. Н.Достоевский “дунёни гўзаллик қутқаради”, деган умидбахш ҳикматни айтган эди. Иброҳим Ғафуров Н.Достоевскийга пайров бўлиб, дунёни аслида ҳаё, одоб ва ахлоқ қутқаради, деган ғояни илгари суради. Муаллифнинг чуқур эътиқодига кўра, “мангу латофат” бу – ҳаё, одоб ва ахлоқдир. Қалбимизда мужассам мангу гўзал, самовий ахлоқ инсоннинг инсонийлиги учун ягона мезондир.
Саккизинчидан, шонли истиқлол йиллари сўз санъаткорлари шахсияти билан бадиияти, асарларининг яратилиш тарихига оид адабий ижод психологияси янги йўналиш сифатида собит қадамларини ташлади. Бу борада, устоз адабиётшунос Озод Шарафиддиновнинг “Чўлпонни англаш” асари, Наим Каримовнинг “Чўлпон” маърифий-биографик романи, Нўъмон Раҳимжоновнинг академик Иззат Султон драмаларининг ёзилиш тарихига, адабий-эстетик қарашларига оид “Бадиий асар биографияси” тадқиқот-қўлланмаси, Ш. Эргашеванинг Саида Зуннунова лирикаси билан достонлари яратилишига бағишланган “Кўнгилнинг моҳипайкари” рисоласини таъкидлагим келади.
Тўққизинчидан, адабиётшунослик илмида атоқли адиблар ва адабиётшунослар ҳақидаги хотиралар янги бир тамойил тариқасида такомиллашиб бормоқда. Мазкур йўналишнинг янгилиги, фазилати шундаки, ижодкор шахсияти, истеъдоди ва асарларини миллий-башарий қадрият тарзида ўрганиш, баҳолаш маданияти юз кўрсатди.
Яна бир хусусият бу – адиблару олимларнинг адабий-эстетик, фалсафий, маърифий-ахлоқий қарашларини давр-жамият-ижтимоий воқелик билан яхлит бирликда ягона жараён сифатида ёндашиш, таҳлил қилиш, умумлаштириш майли бўртиб кўзга ташланади. Бу борада “Ғафур Ғулом замондошлари хотирасида”, Мақсуд Шайхзоданинг 100 йиллигига аталган “Замон алломаси”, “Асқад Мухтор замондошлари хотирасида”, “Шуҳрат замондошлари хотирасида”, “Шукур Холмирзаев замондошлар хотирасида”, “Болажонлик саодати” (Сафар Барноев замондошлари хотирасида), “Профессор Ғаффор Мўминов дилдошлари хотирасида”, “Профессор Асил Рашидов дўстлар нигоҳида”, “Собитлик” (профессор Ҳамиджон Ҳомидий ҳақида), “Кўнгил сезиб турар” (профессор Пирмат Шермуҳамедовга оид), Умрзоқ Ўлжабоевнинг “Хотирага кўчган умрлар” мажмуалари аҳамиятлидир.
Ўнинчидан, адабиёт ҳақидаги фан тараққиётида адибларнинг адабий-эстетик қарашлари ҳам салмоқли ўрин тутади. Эркин Воҳидовнинг “Изтироб”, Абдулла Орипов танланган асарларининг тўртинчи жилди ҳамда “Адолат кўзгуси” мажмуаси мундарижасини белгилаган адабий-танқидий мақолалар, Муҳаммад Алининг “Ошиқ бўлмай ҳақ дийдорин кўрса бўлмас”, Мирпўлат Мирзонинг “Сурур”, Улуғбек Ҳамдамнинг “Бадиий тафаккур тадрижи” асарлари адиб шахсияти, истеъдоди ва ижодининг ҳаётда, жамиятда нечоғлиқ муҳим ўрин тутиши, асарларининг бадиияти, маҳорати хусусида сўз юритади. Яна шуни таъкидлаш лозимки, Зулфия, И. Султон, Шукрулло, Р. Бобожон, Ҳ. Ғулом, О. Ёқубов, П. Қодиров, М. Қориев, Ў. Умарбеков, У. Назаров, Ш. Холмирзаев, Ў. Ҳошимов. О. Мухтор, И. Ғафуров. Х. Дўстмуҳаммад, А. Дилмурод, И. Отамурод, Н. Эшонқул сингари шоир-ёзувчиларнинг бадиий ижод сирлари, адабий жараён психологияси, адабий меҳнат ва бадиий маҳорат, сўзнинг ижтимоий аҳамияти ва эстетик таъсир салоҳияти, бадиий идрок ва ифода санъати, тасвир усуллари ва имкониятларига доир суҳбатлари, чиқишлари, мақолалари ҳам адабиётшуносликнинг назарий масалаларини ўрганишда салмоқли ўрин тутади.
Сўз санъатида азал-азалдан ёзилмаган бир қонуният бор. Хусусан, катта адабиётни беназир истеъдод эгалари – катта шахслар яратади. Бу нарса, аввало, сўз санъаткорининг истеъдод даражаси ва шахслик миқёси, нуқтаи назари билан адибнинг эстетик ғоялари, қарашлари бадиий образларга сингдирилган ҳолда ифодалангани боис, юксак қадр-қиммат топади. Бетакрор мазмун-моҳият касб этади. Эстетик ҳодиса сифатида бадиий маданиятда янги саҳифа бўлиб қолади. Фитрат, А. Қодирий, Чўлпон, Ойбек. М. Шайхзода, Миртемир, Зулфия, И. Султон, А. Мухтор, О. Ёқубов, П. Қодиров, У. Назаров, Р. Парфи, Ш. Холмирзаев, Ў. Ҳошимов, А. Орипов, Ж. Камол, Н. Аминов сингари ижодкорлар ижоди нафақат туркий халқлар адабиётида, шунингдек, жаҳон бадииятида ҳам бетакрор гўзаллик ҳодисасидир, деган нуқтаи назар олимларимиз ижодий изланишлари меҳнатини ташкил қилади.
Адабиётлар  рўйхати:
1.Тўхта  Бобоев. Адабиётшуносликка кириш курси бўйича ўқув-методик  қўлланма. Т.,1979.
2.Ҳ.Умуров. Адабиёт  назарияси. Т., 2002.
3.И.Султон.  Адабиёт назарияси. Т., 1980.
4.Аристотел. Поетика.  Т., 1980.
5.Абу  Наср Фаробий. Шеър  санъати. Т., 1979. 
6. Абдулла Улуғов. Адабиётшуносликка кириш, Т., “Университет”,
2000,5-13 бетлар.
7. Введение в литературоведение, М., “Вқсшая школа”, 1988, 4-30
бетлар.

2-мавзу. Қиёсий адабиётшунослик фан сифатида


Режа:
1. Фаннинг мақсад ва вазифалари.
2. Марказий Осиё, жумладан Мовароуннаҳрда маданият, адабиёт ва санъат.
3. Гомер асарларида “Авесто” элементлари.
4. Ғарбда уйгониш даври.
5. Шарқ адабиётининг ғарбга таъсири.

Мавзу юзасидан таянч сўз ва иборалар.


Қиёсий адабиёт фан сифатида. Марказий Осиёда илм-фан. Юнон мифологияси ва “Авесто”. Юнон маданияти ва фалсафаси. Уйғониш даври. Шарқ ва ғарб халқларининг маданий алоқалари.
Маълумки, дунёда инсоният ўзаро иқтисодий, маданий алоқасиз яшай олмайди. Жумладан, адабиёт ҳам доимо бир-бири, билан узвий боғланиб, бир халқнинг адабиёти, иккинчи бир халққа таъсир қилиб келади.
Шунингдек, Шарқ ва ғарб ўртасидаги маданий, адабий алоқалар қадимдан мавжуд. Буларнинг бундай алоқалари адабий ҳаётда бири-иккинчисини тўлдириб келади. Шу жиҳатдан қиёсий адабиётшунослик фанининг мақсад ва вазифалари ўта муҳимдир.
Қиёсий адабиётшуносликда Шарқ ва ғарбнинг ажойиб шоҳ асарлари ўрганилиб ва эстетик таҳлил этилади. Инсоният хаётидаги бу асарларнинг аҳамияти ҳақида фикр юритилади. Чунки, ҳеч качон, ҳеч қайси халқ, элат бошқа халқлардан узилиб қолган ўз ҳолича яшаган эмас.
Шунингдек Марказий Осиё халқлари ҳам доимо ғарб мамлакати халқлари билан узвий алоқада бўлган. Марказий Осиё, жумладан Мавороуннаҳрдаги қулай географик шароит минтақада маданият, адабиётни эрта, бир неча йиллар аввал шаклланишини таъминлаган. Унинг ёрқин исботи ибтидоий бўлсада санъат асарларидир.
Узоқ ўтмишда Марказий Осиёда яшаган халқларнинг ёзувлари – Хоразм ёзуви, парфия ёзуви, грек, бақтрия ёзуви, қадимги турк ёзуви бўлсада, бизгача уларнинг йирик намуналари сақланиб қолмаган. Хатто зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто”нинг фақат учдан бир қисмигина етиб келган. Ватанимизнинг узоқ ўтмиши ҳақидаги асосий маълумотларни археология топилмалари, яқин Шарқ мамлакатларида қадимги яшаган халқлардан қолган ёзма ёдгорликлар, қадимий Греция ва Рим муаллифларининг асарларидан топамиз.
Ўрта асрлар деган ибора Уйғониш даврида келиб чиққан бўлиб, икки буюк маданият, ёрқин ҳаёт антик даври ва Уйғониш даврининг оралиғи мудҳиш қолоқлик, диний жаҳолат ҳукмрон бўлган давр деб ҳисобланган.
Шарқ маданияти, илм-фан, фалсафа, бадиий адабиётининг ривожланиши, ҳалифаликни ташкил этган бошқа халқлар, айниқса Мавороуннаҳр, Эрон маданиятининг араблар томонидан ўзлаштириши, Испанияда эса янада такомиллаштирилиши Оврупа халқлари,айниқса Испания билан чегарадош мамлакатлар учун изсиз кечмайди.
Испанияда шаклланган таржимонлар мактаби нафақат “грек-араб фани”гина эмас, балки Мавороуннаҳр олим файласуфлари Муҳаммад Мусо Хоразмий, Фаробий, Фарғоний, Беруний, Ибн Сино каби ўнлаб олимларнинг асарларидан ҳам ғарбий Оврупани баҳраманд қилди. Шарқ олимлари меросини таржима этиш борасида Оврупа мамлакатларидан мингга яқин таржимонлар меҳнат қилдилар. Шарқ маданияти, илм-фани, адабиёти билан юзаки бўлсада, таниш бўлмоқлик шарт бўлган.
Шарқ таъсири фақат илм-фан фалсафадагина эмас, адабиётда ҳам анча сезиларли бўлган. Оврупада дунёвий мазмундаги адабиёт даставвал Испанияда, аввал араб тилида, кейинчалик мулламма (ширу-шакар) турида шаклланади.
Шарқда Ибн Синогача даставвал Аллоҳга бўлган муҳаббат ҳақида гап кетади. Бунда манфаатпарастликка мутлоқ ўрин бўлмаслиги шарт. Бунга араб шоираси Робиа ал-Адавия (вафоти 801) шеърлари энг характерли мисол бўлади: “Дўзахдан қўрққаним учун сени севаман, ё Аллоҳ, сен томондан рад этилган қалбимга мукофот дўзах бўлсин”. Бундай дунёқараш Шарқ фалсафаси, айниқса, Ибн Сино рисоласида батафсил ишлаб чиқилган, олим асари ёзилгандан сўнг ишқ ва унинг турлари ҳақида кўплаб фикрлар баён этилган.
Фалсафанинг кўп масалаларида ўрта аср Шарқ олимлари Аристотел асарларига суянганларидек, ишқ масаласида ҳам юнон олими таълимотининг таъсири сезилади. Файласуфнинг фикрича, энг олий гўзаллик бу илоҳиятдир.
Инсоннинг асл вазифаси унга интилишдир. Табиатан инсон заиф ва гуноҳга берилувчи. Шунинг учун сохта, юзаки гўзаллик, масалан, аёллар гўзаллиги билан уни йўлдан уриш осон. Шунинг учун одам уни қандай фарқлай билиши, мутолаа билан ўзини ўзи камолатга эриштириши, олий гўзаллик, олий муҳаббатни шу тариқа англаб етиши лозим. “Олий дунё” илоҳият дунёси ҳақиқий гўзаллик ва муҳаббат дунёсидир.
Форобий эса ишқ масаласига махсус асар бағишламаган, аммо ўз фикрларини кўпчилик асарларида изҳор қилган: Аллоҳ ўз-ўзидан севимли, ўзи-ўзидан севишга арзигулик, У ишқнинг асосий манбаидир. Унга бўлган ишқ муҳаббат изҳор қилувчини камолотга эриштиради, руҳларга яқинлаштиради. Инсонлар орасидаги ишқ олий ишқнинг намойишидир, деб тушунади Форобий. Чунки ишқ туфайли икки одам бир-бири билан мослашади, улар ўртасида уйғунлик ҳосил бўлади.
“Иҳсон ас-сафо” олимлари ҳам бу масалага ўз диққатларини қаратадилар. “ишқнинг моҳияти ҳақида” деб номланган рисола Ибн Синогача бу мавзуга бағишланган асарларнинг энг муҳимидир. Асарда ишқ фақат инсон қалбига хос хусусият деб қаралади. Бу ўринда Платоннинг руҳ ҳақидаги таълимотига суянилади, яъни муҳаббатнинг танага алоқаси йўқ, фақат инсон руҳининг маҳсули. Севувчилар бир-бири билан яқинлашишга интиладилар, лекин ҳақиқий бирлашув фақат руҳий бўлади, тана фақат руҳий яқинлашувининг воситаси, холос.Ишқ туйғусини Аллоҳ хаммага ҳам беравермайди. Ишқ фақат унинг қадрига етувчи, арзигулик инсонларга муяссар бўлади. Жисмоний муҳаббат фақат авлод қолдириш учунгина яратилган у инсондагина эмас, балки оламдаги ҳамма жонзодда бор. Аммо фақат Аллоҳга бўлган муҳаббат абадий, ишқнинг бошқа тури ўткинчи.
Олий муҳаббатга арзигулик бўлиши учун инсон ўзини, қалбини тарбияламоғи шарт, дунёнинг вақтинча гўзаллигидан кечиб, абадий, руҳий, олий гўзалликни қадрлай билиш керак. Шунинг учун донишмандлар яратувчи жамолига эришув учун фанолик йўлига кирадилар, дунёвийликдан воз кечадилар (муъзаж расмларда либос енгларини беҳад узунлиги ана шу дунё ишидан қўл силкиишнинг тимсолидир.) Ишқ ҳақида фикрлар, мулоҳазаларни назарий, фалсафий жиҳатдан ишлаб, якун ясашни ватандошимиз Ибн Сино “Ишқ рисоласи” да амалга оширди.
Тасаввуфнинг ўта фонийлик мутлоқ тарки дунёнинг тарғиб этган гуруҳи инсоннинг ўзидаги тубан хусусиятларини мутлоқ енгмоғини талаб қилади. Машҳур ҳаттот, Навоийнинг замондоши Султон Али Машҳадий ҳаттотлик ҳақидаги рисоласида “Оламда айтишга арзигулик икки маҳораба бор, бири инсон ўзидаги тубан, ярамас хусусиятларини енгиши, иккинчиси душманларга қарши кураш; иккинчисидан кўра биринчиси ғалаба қозониш мушкул ва шарафлидир” дейди. Ибн Синонинг энг буюк хизмати олим инсонни ана шу ўта аскитизм йўлидан холос этди, шифокор сифатида инсон танаси, дилининг турли аъзолари бир-бири билан боғлиқлиги, бири-бири билан ўйғун равишда тузилганлигини кўрсатади.
“Ишқ рисоласи” қўйидаги етти бобдан иборат.
1. Ҳар бир кимса табиатида мавжуд бўлган ишқнинг кучи ҳақида.
2. Жонсиз ашёларда ишқ ҳақида.
3.Мавжудотлар ва таомдан оладиган қувватга эга бўлган жониворларда ҳам ишқ борлиги ҳақида.
4. Ишқнинг ҳайвоний жабҳаларига эга тирикликдан қувват олувчи жонзодларда борлиги ҳақида.
5. Гўзаллик, ёшлик назокатига эга бўлган кимсалардаги ишқ ҳақида.
6. Аллоҳга яқин қалблар ишқи ҳақида.
7. Фасллар ҳақида Олим учун, айниқса, ишқнинг икки тури-ёшлар ва гўзаллар ишқи ва илоҳий ишқ энг муҳимдир.
Ибн Синонинг ёш ва гўзаллар ишқини алоҳида фаслга ажратиб, унга ижодий муносабатда бўлиши ғарб ва Шарқ адабиётида ишқий шеъриятнинг ривожи учун ҳал этувчи аҳамият касб этади. Ҳар иккала минтақа адабиётида маҳбуба қиёфасининг гўзаллигини куйлаш шеъриятнинг шарт бўлган хусусияти, асосий мавзуига айланади. Немис олими Г.Лей “Ишқ тушунчаси Абу Али ибн Синонинг “Ишқ рисоласи” таъсирида шаклланган. Ишқнинг руҳий ва жисмоний турларига ажратиш ҳам ибн Сино таъсири остида бошланган”, дейди. Адабиётда фалсафий ғоя фақат образларда ўз ифодасини топган, қолипига тушган, шоир фантазияси билан бойиган ҳолда адабий шеър гармонияси, қофиялар ғояга айланди. Шуниси қизиқки, ишқ муаммоси адабиёт, санъатда эмас, балки файласуф олимлар томонидан ишланди.
Европада ишқий шеърият, юқорида айтганимиздек, аслзодалар муҳитида шаклланди. Шундай бўлиши ҳам табиийдир. Чунки, гўзал ҳаёт фақат аслзодалар саройида шоир, олим, файласуф, олифта ёш рицарлар шу ердагина бўлиши, ишқ объекти эса фақат бека хонимгагина бўлиши мумкин эди. Жанубий Франция Шарқ ва ғарб алоқалар маркази бўлмиш Провансда шаклланган сарой шеъриятининг асосий маҳбуба гўзаллигин мақташ, ошиқнинг азоб-уқубатларини изҳор қилишдан иборат эди. Рицарғ ишқий шеърияти Провансда келиб чиқиб, кейинчалик бошқа Европа мамлакатлари, айниқса Италияда Ёқимли янги услуб ва Олмонияда миннезанглар шеърияти сифатида кенг тарқалади. Маҳбуба қиёфасининг гўзаллиги ҳам Шарқ шоирлари, ҳам Европадаги рицарғ шоирлар учун биринчи шарт. Лекин Ибн Сино таъкидлаганидек, ёш ва гўзал муҳаббатида жисмоний яқинликка интилиш бу олий туйғуни расволаштиради, тубанлаштиради.
Рицарғ муҳаббатида яқинлашувга интилиш мутлоқ учрамайди. Олим фикрича яқинлашувга интилиш фақат ҳайвоний ҳиссиятга хос, “Бу иш жуда ёмон”, “Фақат авлод қолдириш учун жуфти ҳаллолинг билан яқинлашишинг мумкин”. Инсон ҳам вақт гўзаликка, камолатга эришганларга интилади. “Шунинг учун Пайғамбар уни Аллоҳ раҳмат айласин - “гўзал юз эгаларида ўз интилишларингга эришгин”- дейиш билан гўзал қиёфа фақат табиатдан гармонияга эга бўлган шахсларда бўлади демоқчи”. Олим фикрини давом эттириб, “гўзал қиёфада ишқ уч истак билан боғлиқ: 1. Қучмоқ; 2. Ўпмоқ 3. Яқинлашмоқ. Муаллиф учинчи хусусиятни қоралаб “қучиш ва ўпишишни қоралаб бўлмайди... Чунки севувчи қалб ишқ объектига эришув, уни кўриш ва сезишга интилади”, дейди. Ибн Сино фикрини “Кимки шундай ишқ эгаси бўлса ва назокатли, севгиси эса нафосатли ва навқирон” деган сўзлар билан тамомлайди.
Ишқни руҳий ва жисмоний турларига ажратиш Ибн Сино таъсири остида бошланган. Шарқда ишқнинг мажозий маъноси Ибн Синодан аввал мавжуд эди. Бу ҳақда машҳур тожик адабиётшунос олим Абдулғани Мирзаев “Рудакий” монографиясида “Абу Али Ибн Синонинг “Рисолаи ишқ” асарида фалсафий асосланган илоҳий ишқ ҳақида борлиқ ҳаётдаги гўзаллик фақат илоҳий гўзалликнинг образидир; дунёвий гўзалликка бўлган муҳаббат фақат гўзалликка эришув воситасидир, дунёвий ишқ мажозий,ҳақиқийси илоҳийдир деган мистик ғоя... аллақачонлар пайдо бўлган эди”, дейди.
Ибн Сино асарида “гўзаллик, ёшлик” назокатига эга бўлган кимсалар ҳақиқий ишқ натижасида шунчалик руҳий камолатга эришадилларки, маъшуқа илоҳийлашади, Аллоҳни қуршаган паришталар даражасига кўтарилади. Ибн Синонинг ана шу таълимоти таъсири остида Данте ўзининг ишқ назариясини ишлаб чиққан эди. “Гўзаллик ва ёшлик назокатига эга бўлган кимсаларда ишқ” бобида олим бу ўринда жоиз бўлган тўрт ҳолатни ҳам келтиради:
1. Қачонки қалбнинг бир қувватига иккинчиси, олийроқ қўшилса унинг таъсири остида тубан қуввати ўз тубанлиги ва нурафшонлигини оширади. Онгли қувват ҳайвоний, жисмоний қувватга ёрдам беради ва айни вақтда ўз мақсадларига эришиш йўлида унинг ёрдамида фойдаланилади.
2. Ҳайвоний тубан руҳ билан онгли олий руҳ иттифоқи натижасида биринчи, яъни тубан руҳ олий, латофатли буюмларни сева бошлайди, ўзи маънавий жиҳатдан такомиллашади. Жисмоний лаззат ҳақидаги фикрлардан маънавий қаноат олишга уринади, тубан руҳ илоҳиятига тақлид қилади ва олийликка эришади.
3. Одатда, инсонлар дунё лаззатларига интиладилар, аммо баъзида дунё лаззатлари билан бир қаторда олий лаззатга эришиши ҳам мумкин. Маълумки, бойлик ва хасисликдан олий ҳимматлик афзал кўрилади. Ҳайвоний руҳдаги шаҳвоний нафс ва иҳтирос ҳам худди шундай. Ҳайвонларда бу нарса уларга табиатдан мос, аммо инсонда бу нарсани бузуқлик деб ҳисоблаш керак, чунки бу хусусият онгли руҳга зиён келтиради, шунинг учун онглиман деган инсон шаҳвониятдан ўзини тийиши лозим.
4. Онгли ва ҳайвоний руҳлар ҳамма вақт гўзал қиёфа ва ички уйғунликка эга бўлганларга интиладилар. Бу табиий севги, лекин одамларда эса фикрлаш натижасидир. Худди ана шу фикр онгли руҳ олий идеални дунёвий ҳаёт билан муқояса этиш ва яратувчига яқин турган ҳамма буюмлар гўзал ва камолатли эканини англаб етишга ёрдам беради. Шундай қилиб, олий руҳ фақат яратувчисига ўхшамаганлар уйғунликка яқин турганини, яъни бирлик, ёлғизлик принципига яқинлигини англайди. Шу йўсинда фикр хаёл онгли руҳни бирлик, гўзаллик ва уйғунлик бўлмаганлардан узоқда бўлишни ўргатади.
Ибн Сино юқоридаги тўрт хусусиятни олға суриб, онгли одам ҳамма вақт гўзал қиёфани севиши ва уни томоша қилишни орзу этишини таъкидлайди. Бу шакл ички яхлитлик ва уйғунликнинг ифодаси сифатида унинг эгаси илоҳиятга яқин экани исботидир. Инсондаги бундай ишқ фақат онгли ва ҳайвоний руҳнинг инъикоси маҳсулидир. Чунки бу руҳларни алоҳида олганда биронтаси ҳам олий ишқни келтириб чиқаришга лойиқ эмаслар. Фақат ҳар иккала қалб иттифоқ бўлибгина бундай қобилиятга эришадилар. Гўзал қиёфани фақат гўзаллиги учун севган одам ўзининг ижобий фазилаталарини орттиради. Шунинг учун инсон донишманд бўлса. Гўзалликни мушоҳада қилади, ўшанда фазилатлари янада ортади.
Олимнинг фикрича, ҳайвоний ҳиссиёт онгга бўйсунмагунча инсон ишқи соф ишқ бўла олмайди.Шунинг учун ошиқ маҳбубани кўрганида ўзидаги шаҳвоний туйғуни енгмоғи шарт. Соф ишқ севувчилар қалби ва руҳининг уйғунлашувидир, улар бир-бирлари билан қучоқлашуви ва ўпишиши мумкин.
Маълумки, тассаввуф оқимларида тарғиб этилган ишқи илоҳийнинг адабиётга таъсири кучли бўлган, бу таълимотга биноан борлиқ фақат илоҳиятнинг эмоциясигина эмас, балки унинг конкрет ифодаси ҳамдир, Инсон руҳи умумжаҳон инсоний руҳнинг бир заррачасидир. Шундай экан, инсон руҳи маълум етти тариқат мақомларидан ўтиб ҳақиқатга эришади. Аллоҳ жамоли, ҳақиқатга эришиш йўли мураккаб ишқ йўлидир. Мутасаввуфлар ишқи ўзлигидан, дунёвийлигидан воз кечиб, фано йўлига кириб, тариқат мақомларидан ўтиб тавҳид иттиҳодга, яъни яратувчи жамолига, у билан бирлашувига эришади. Бу йўл ҳақиқий илоҳий ишқ йўлидир.
Мавзу бўйича қисқача хулоса:
Қиёсий адабиётшунослик фани Шарқ ва ғарб мамлакатларининг маданий, адабий, ижтимоий соҳалардаги ўзаро алоқалари қадим - қадим замонларга борибтақалади. ғарб халқлари Шарқликлар олдида қанчалик қариздор эканлигини ХВИИИ аср бошларига келиб англаб ета бошладилар. Дунёга нур яъни маънавият нури шарқдан эканлиги барчамизга маълум ва манзур. ғарбликларнинг энг қадимги ёзма ёдгорлиги Гомер достонлари бўлса, Шарқ халқларида Авесто дастлабки манба сифатида этироф этилади. Агар уйғониш даври Европа ХИИИ асрнинг охири ХИВ асрнинг бошларида бошланган бўлса, Шарқ эса бу ҳолат эрамиздан олдинги Х–ИХ асрларда яратилган. Шунинг учун ҳам Шарқликлар маънавият бешигини илк бор тебратган дейишга тўла ҳақлимиз. Қадимги юнон мифологиясида Зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” элементларинниг борлиги Эсхилнинг “Занжирбанд Промитей” асарида оловнинг муқаддаслиги ҳатто маъбудлар маъбуди Зевс ҳам олов қўлдан кетгач ўз ёвуз ниятларини амалга оширолмаслиги бунга мисол бўла олади. Европа мамлакатлари адабиётига Ибн Сино асарларининг таъсири айниқса Данте ижодида ёрқин намоён бўлади. Унинг “Илоҳий Комедия” асарида илоҳий ва мажозий ишқ масаласида Ибин Рушид ва Ибн Сино таълимотининг таъсири сезилиб турса, “Зиёфат” асарининг яратилишида эса Аҳмад ал Фарғонийнинг астраномик қарашларига таянади.
Мавзу бўйича савол ва топшириқлар:
1. “Қиёсий адабиётшунослик” курси, бу предметнинг ўқитилиш аҳамияти, мақсад ва вазифалари.
2. Марказий Осиё халқлари орасида кенг тарқалган ёзувлар: Хоразм ёзуви, парфия ёзуви, грек ёзуви, бақтрия ёзуви. Ёзув ёдгорликлари.
3. Ибн Сино асаралри. Ибн Сино асарларида оламга бўлган муносабат. “Ишқ рисоласи” унинг тузилиши.
4. Ибн Сино ва Европа адабиёти. Тасаввуф таълимоти, илоҳий ишқ ҳақида.
АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
1. ХХ аср ўзбек адабиёти тарихи. Т. 1999 й.
2. Ф.Сулаймонова. Шарқ ва ғарб. Т. 1997 й.
3. О.Қаюмов. Чет эл адабиёти тарихи. Т. 1979 й.
4. А. Алимухаммедов Антик адабиёт тарихи. Т. 1975 й.
3-мавзу. Антик адабиётида Марказий Осиё мавзуси.
Режа:
1. Қадимги Шарқ ва ғарб адабиётидаги шеърий жанрлар: таҳлил ва талқин.
2. Шарқ ва ғарб адабиётида проза ва драматургиянинг шакилланиши.
3. Юнон адабиётида тарих жанри ва унинг бадиий адабиёт билан алоқаси.
4. Қадимги Шарқ ва ғарб адабиётида “Саёҳатнома” жанри.

Мавзу бўйича таянч сўзлар:


Антик адабиётда Марказий Осиё мавзуи. Эрон, Миср, Мидия, Вавилон маданияти. Гектейнинг “Ер куррасининг тасвири” асари. Унда Марказий Осиёга бағишланган ўринлар.
Ҳар бир халқнинг адабий меросини аввало шу халқ яратган оғзаки ижод намуналари ташкил этади. Халқ оғзаки ижоди намуналари дастлаб шеърий шаклда ёзилган. Биринчи конституция ҳам шоир, мутафаккур, сиёсий арбоб Солон (эрамиздан ав. ВИИ аср) томонидан ёзилган. Эрамиздан аввалги ВИИ-ВИ асрларга келиб Кичик Осиёдаги Иониянинг Яқин шарқ мамлакатлари Эрон, Миср, Мидия, Вавилон, Ассириялар билан савдо алоқалари ўрнатиш натижасида юнонлар уларнинг юқори маданияти билан танишадилар. Ионияда шакиллана бошлаган рационалистик фан асосларини шеър била изҳор қилиб бўлмас, бунинг учун аниқ иборалар, маънога путур етказмовчи услуб зарур эди. Натижада шеър бадиятидан ҳоли бўлган илмий наср дунёга келди. Маказий Осиё халқларининг эпик асарлари Эрон ва бошқа халқлар орасида кенг тарқалди. Марказий Осиё халқлари Юнон–Эрон урушларининг иштирокчиси сифатида грек муаллифларини қизиқтирди ва асарларда улар ҳақида маълуотлар ўз аксини топди.
Қадимда ҳали ёзув бўлмаган ёки кам тарқалган даврларда фикр изҳор қилиш, авлоддан - авлодга ўтиш лозим бўлган тушунчалар, воқеалар асосан шеърий усулда берилган, чунки насрдан кўра назм хотирада яхши сақланган ва уни ёд олиш бирмунча осон бўлган. Ҳаттоки жаҳондаги дастлабки конституция ҳам шоир,мутафаккир, сиёсий арбоб Солон (э.ав.ВИИ аcр) томонидан шеърий усулда ёзилган эди. Насрий матн қадимги Юнониcтонда фақат эрадан аввалги ВИИИ-ВИИ асрлардагина юзага келиб, тош, мис, ёғочга ўйиб ёзилган қисқагина ёзувдан иборат бўлган. Хомер "Илиадаoo да "Шайтоннинг қандайдир белгилари юзара келибди", яъни ҳарфлар яратилибди, дейди.
Эрадан аввалги ВИИ—ВИ асрларга келиб кичик Осиёдаги Иониянинг Яқин Шарқ мамлакатлари – Эрон, Миср, Мидия, Вавилон, Ассириялар билан савдо алоқалари ўрнатиши натижасида юнонлар уларнинг юқори маданияти билан танишадилар.
Бадиий адабиётда ҳам оддий кишилар ҳаётидан олинган оддий воқеалар, афсона ва эртакларни содда тил билан баён этувчи ҳикоялар вужудга келади, ҳатто мифлар, эпик асарларнинг содда тилда берилган насрий баёнлари келиб чиқади.
Гекатейнинг “Ер куррасининг тасвири” асарининг бир қисми Европа, иккинчиси Осиёга бағишланган ва унга харита ҳам илова қилинган эди.
Милетлик Гекатейнинг (э.ав. ВИ аср) Хоразм ҳақидаги маълумоти антик давр ёзма ёдгорликларнинг энг қадимгисидир. Умуман Марказий Осиё, конкрет олганда Хоразм ҳақида ёзма малумотлар жуда оз бўлиб, улар орасида Гекатей маълумоти алоҳида аҳамият касб этади.
Гекатейнинг Хоразм ҳақидаги маълумотлари "Ер куррасининг тасвири" асарининг Осиё қисимида бўлиб, кейинги давр адиблари Афиней (ИИ -ИИИ аср) ва византиялик Стефаннинг (ВИ аср) "Қабилалар тасвири" асарида сақланиб қолган.
Гекатейнинг ўзи Осиёга қилган саёҳатида юқорида тасвирланган жойларга етиб келмаган, маълумотларни Скилакдан олганини айтади. Кариялик Скилак Доро И нинг топшириғи билан эрадан аввал 519—512 йилларда Эронниг жанубий соҳиллари бўйлаб Ҳинд дарёсида саёҳат қилган ва у ҳақда шоҳга ҳисобот ёзган. Кейинча бу ҳисоботни она тилида “Саёҳатнома” шаклига келтирган.
Хоразм ҳақидаги маълумотлар Персеполғ, Нақши Рустамдаги қадимий эрон ёзувларида, "Авесто”нинг қадимий қисми бўлмиш Митра-Яштда, Яштнинг Шарқий Эрон вилоятларида яратилган мисраларда берилади.
Антик тарихининг классик вакили, тарих фанига асос солган ва ҳақли равишда Цицерон томонидан “Тарихнинг отаси” деб аталган ёзувчи Кичик Осиёдаги галикарнасслик Ҳеродот эди. Унинг асарлари қадим даврлардаёқ Аристотел томонидан юқори баҳоланган (Поэтика 1Х). Кейинги давр грек тарихчиларининг кўпчилиги (Ктесий, Страбон, Арриан ва бошқалрнинг) Ҳеродот анъанларини давом эттирганлар.
Адибнинг ҳаёти ҳақида маълумотлар жуда кам, туғилган вақти тахминан эрадан аввалги 484 йилларга, вафоти 431-425 йилларга тўғри келади. Антик ва ўрта аср муаллифлари Ҳеродот ҳақида қўйидаги маълумотни берадилар:
Галикарнасслик Дионисий (э.ав. 1 аср): “Галикарнасслик Ҳеродот Эрон урушларидан сал аввал дунёга келган ва Пелепоннес урушигача яшаган. Ҳеродот тарихни энг олий, арзигулик даражага кўтарган: асарининг мазмуни ниҳоятда кенг ва ажойибдир. Унинг мақсади бир давлат ёки халқ тарихини ёзиш эмас, балки бир асарда Европа ва Осиё ҳаётида юз берган турли ва жуда кўп воқеаларни ёритиш бўлган.
Свида луғати (Византия, ХИИ аср) Александрияда ижод этган самослик Хермипп эрадан аввал яшаган 200 га яқин тарихчилар ҳақида маълумот тўплаган, лекин у бизгача етиб келмаган. Тарихчининг ҳаёти ҳақида маълумотлар шунчалик оз ва ноаниқки , ҳатто унинг Галикарнассда ҳам туғилгани ҳам шубҳалик, чунки энг қадимги қўлёзмалари “Фуриялик... Ҳеродот...” сўзлари билан бошланган. “Галикарнасслик Ҳеродот кейинги даврларда авввалгисига алмаштирилган, Ҳеродотнинг Самос орлида яшагани аниқ. Асарда бу орол ҳаёти ҳақида кўп фактлар келтирилган, самосликлар ҳақида яхши фикрлар айтилган. “Тарихнинг отаси” Делғфиларда ҳам узоқ вақт яшаган бўлса керак, чунки ибодатхонанинг ички тузилиши, ким унга нима ҳадя қилгани, коҳинлар билан бўлган суҳбатлар, уларнинг орақуллари (коҳинлар каромати) ҳақида ҳаққоний ёзилган. Ҳеродот Кичик Осиё шаҳарлари, Миср, Вавилон, Финикия, Кипр ороли, Кирена, Македония, Фракия, Қора денгиз соҳиллари, Эгей денгизи ороллари, Сицилия, Жанубий Италия, Марказий Греция ва умуман қадимги дунё мамлакатлари ва шаҳарларининг кўпчилигида бўлган. Бизнинг мамлакатимиз халқлари ҳақидаги энг қадимги ёзма маълумотларни ҳам Ҳеродот асаридан топамиз.
Ҳеродот “Тарих”да Афина ҳақида алоҳида тўхталиб ўтади. Агар унинг туғилган жойи аниқ бўлмаганда бу давлат шаҳарга бўлган ўта хайриҳох муносабатидан муаллиф афиналик дейиш мумкин эди. “Тарих”да у бутун эътиборини Афинага жалб этган, жуда кўп воқеа ва фактлар Афина сиёсати нуқтаи назаридан ёритилган. Шаҳар ва унинг атрофи билан адиб яхшигина танишлиги яққол кўзга ташланган.
Қадимги Греция қулдорлик жамиятининг иқтисодий-сиёсий, маданий тараққиётининг энг гуллаган даври эрадан аввалги У аср ўрталарига Афина демократиясига раҳбарлик қилган Перикл даврига тўғри келади. Перикл иқтисодий, сиёсий ҳаётга раҳбарлик қилибгина қолмай, машҳур драматург, трагик шоир Сафокл, файласуф-софист Протагор билан билан биргаликда маданият, фалсафа, адабиёт, санъат ривожига ҳам раҳнамолик қилган. Ҳеродот асари мазмуни, воқеаларнинг талқин этилиши ва ғоявий йўналишидан келиб чиққан ҳолда тарихчи ҳам Перикл доирасига яқин бўлган дейишимиз мумкин.Уларнинг дунёқарашлари бир-бирига монанд бўлган, шунинг учун ҳам Перикл ўз нутқларида, Сафокл эса ўз трагедияларида Ҳеродот берган маълумотлардан фойдаланганлар. “Тарих” мазмунидан келиб чиққан ҳолда, Ҳеродот Афинадан эрадан аввалги 443 йиллрада Фурияга жўнаган, “Тарих” воқеалари эрадан аввалги 430-424 йилларда тузилган, асар тугалланмаган ҳолда қолган. Шунинг учун олимлар Ҳеродот худди шу вақтда вафот этган бўлса керак, деб тахмин қиладилар. Адиб Фурияда ёки Афинага келиб вафот этгани номаълум.
Ҳеродот яратган “Тарих” александриялик олимлар томонидан (э.ав.111 аср) тўққиз китобга тақсимланади ва ҳар бирига музалар номи (Клио, Евтерпа, Талия, Мелғпомена, Терсихора, Эрато, Полигимния, Урания, ва Каллиопа) сарлавҳа сифатида қўйилади. Ҳар бир китоб ўз навбатида юзлаб боблардан иборат, “Тарих”да Европа ва Осиё, Юнонистон ва Эрон ўртасидаги урушлар воқеаси ёритилган. Тўғри, Ҳеродотдан аввал Юнонистон-Эрон урушлари ҳақида дарматурглар Фриних ва Эсхил ҳам асарлар яратган эдилар. Аммо Фринихнинг “Милетнинг олиниши”, “Финикиялик аёллар” асарлари сақланиб қолмаган, уруш воқеаларининг иштирокчиси бўлган. Эсхил трагедияси “Эронийлар” эса ўта ватанпарварлик руҳида ёзилган асар. Самослик Херил достони “Персида” ҳам етиб келмаган, лекин Ҳеродот у асар билан таниш бўлган.
Баъзи олимлар (Ф.Якоби, А.Бауэр, Г.Д.Санктис, С.Я.Лурғе ва б.) Ҳеродот асарида воқеаларни тартибсиз равишда жойлаштирган, дейдилар. Бу фикрга қўшилиб бўлмайди, асар композицияси жиҳатидан бадиий асарга хос қатъий режа асосида уч қисмга бўлинган ҳолда ёзилган. У китобнинг 27 бобигача Кир юришлари, Камбиснинг Мисрга юриши ва Миср тарихи; иккинчи қисмда Доронинг тахтга ўтириши муносабати билан Эрондаги воқеаларга эроншоҳнинг скифлар юртига юриши; учинчи қисмда Ксеркснинг тахтга чиқиши; юнон-эрон урушлари, юнонлар ғалабаси. Сестдаги жанг эпизодлари тасвири ва ниҳоят Кичик Осиёнинг истилочилардан озод этилиши ёритилган. Асар “... ушбу воқеалар вақт ўтиши билан унутилиб кетмасин, ҳам эллинлар, ҳам варварларнинг ҳайратомуз буюк қаҳрамонликлари унутилмасин, айниқса, бу урушларнинг сабаби нимада эканини очиш учун шу ахборотлари унутилмасин, айниқса, бу урушларнинг сабаби нимада эканини очиш учун шу ахборотларни тўпладим ва ёздим” деган Ҳеродот сўзлари билан бошланади. Ҳеродот “ҳайратомуз буюк қаҳрамонликлар”ни тасвирлашни олдига мақсад қилиб қўйган, ҳозирги замон ўтмишнинг натижаси ва айниқса, ўтмиш воқеалари келажак учун сабоқ бўлмоғи лозим.
Ҳеродот асари жаҳон бадиий адабиёти хазинасининг ажойиб намуналаридан бири. Унда география, этнография ва тарихдан энг қадим даврларга оид, турли халқлар ва элатлар, ҳудудларга оид жуда қизиқ маълумотлар бор. Лекин, пародокс шундаки, “Тарих” асарини бизнинг тушунчамиздаги тарихий асар деб бўлмайди. Қадим грек тарихи, жумладан Ҳеродот асари ҳам ҳозирги тарихий асарлардан мутлақо фарқ этади. Унда, ҳақиқатни тасвирлаш, унинг сабабларини очиш ва умумийлаштиришларга эмас, балки асарнинг бадиийлигига аҳамият берилган. Ҳақиқатан юнон тарихий асарлари бадиий наср услубида, ҳикояга яқин бўлган услубда ёзилган, Ҳатто икки қитъанинг тўқнашуви, инсоният тарихидаги бу улкан урушнинг сабабини романтиклаштириб, Шарқ ва Европа халқлари ўртасидаги муҳаббатдан, хотин-қизларни ўғирлашдан келтириб чиқаради. Бу кулгили сабабни антик даврдаёқ танқид қиладилар, Аристофан “Ахарнянлар” комедиясида масхаралайди. Турли тарихий воқеалар, турли халқлар, элатлар тарихи, ҳаёти ҳақидаги маълумотлар Европа ва Осиё халқлари ўртасидаги буюк тўқнашувнинг умумий фони сифатида берилади.
Асар бошида Ҳеродотнинг асосий мақсади узоқ йиллар давом этган саёҳати вақтида кўрган-кечирганлари ёки эшитганларини ёзиш, ўзи учратган ва элатлар тарихи билан имкони борича китобхонни таништириш эди. Шунинг учун бошланғич китоблар ўртасида боғланиш йўқ, ҳар қайси асарни мустақил асар дейиш мумкин. Асар устида иш давом этади ва муаллиф Афинага келиши муносабати билан унинг мақсади ўзгаради, фақат кўрган кечирганларини ёзишгина эмас, Юнон-Эрон уруши тарихини яратишни мақсад қилиб қўяди. Яхлит асар яратиш нияти туғилгач, бошланғич беш қисм бироз ўзгартирилиб, ягона “Тарих” нинг дастлабки китоблари сифатида киритилади.
Ҳеродот бадиий насрда ёзилган асарнинг яратувчиси сифатида асосий мазмунни қатор қистирма ҳикоялар билан бойитиш, шу йўсинда воқеани жонлантириб, китобхонни қизиқтириш методини грек адабиётида биринчи бўлиб қўллайди. Бадиий асарнинг бундай композициясида яратилиши Шарқ адабиёти учун характерли эди, эрадан аввалги икки минг йиллик бошида яратилган Весткар папирусидаги эртаклар ёки у аср Миср яҳудий папирусида сақланиб қолган Аҳикар ҳақида қисса, Апулейнинг “Олтин эшак” ва “Минг бир кеча” ҳикоялари бунга мисол бўла олади. Низомий, Деҳлавий, Навоий ва бошқа адибларнинг “Хамса” достонларига сингдирилган ҳикояларида ҳам худди ана шу анъана давом эттирилади. Асосий мазмунга тарбиявий аҳамиятга эга бўлган ёки китобхонни қизиқтирувчи ҳикоялар киритилади. Бадиийлик нуқтаи назаридан Ҳеродот услуби новеллистик услубдир. Қадимги юнон драмаларида диалог ва хор ашулалари навбатма-навбат келганидек, Ҳеродот асарида ҳам тарихий воқеа ва ҳикоялар кетма-кет, афсона, миф, нақл, ривоят, эртак, масаллар асосий мазмун орасига киритилган қистирма ҳикоя тарзида берилади. Шу усул орқали у ўз асарининг қизиқарли бўлишига эришган.
Ҳеродотнинг “Тарих”и антик давр юнон бадиий насрининг датлабки йирик намунаси, насрда ёзилган эпик асардир. Бизни қизиқтирган масала Ҳеродотнинг скиф, сак, массагет, хорасмий, парикан, исседон, дай, парф, мард каби Ўрта Осиёда қадимдан яшаган ўтроқ ва кўчманчи халқлар ҳақидаги маълумотларидир. Тўғри, бу маълумотлар юнон-эрон зиддиятлари муносабати билан берилган ва ана шу мавзуга бўйсундирилган.
Ҳеродот асарининг Марказий Осиё халқлари тарихига алоқадор дастлабки китобларданоқ бошланади. У биринчи китобнинг 201, 204-215 бобларида Кирнинг массагетларга қарши юриши ва ҳалокатини тасвирлар экан, қадимий аждодларимиз ҳаёти ҳақида маълумот беради. Скифия ва скиф халқлари ҳақида маълумот тўртинчи китобда, Доронинг бу мамлакатга юриши муносабати билан берилади. Биринчи тўрт китобда Эрон ва Лидия тарихи географик, этногарафик ҳикояларни бирлаштириш воситаси бўлган холос. Бешинчи китобдан бошлаб Ҳеродот асосан Юнон-Эрон урушлари воқеаларини тасвирлашга ўтади.
Ҳеродот Периклғ даври маданий-адабий арбоблари бири сифатида юнон муаммоларини, Греция тарихи, этнографияси, сиёсий, ғоявий муаммоларини яхши билган, лекин Кичик Осиёда эронликлар билан кўп ва яхши муносабатда бўлган ва Эрон муаммоларидан ҳам яхшигина хабардор эди. Тарихчи Шарқ ҳалқларини менсимай “Варвар” деб қарамайди, унинг учун Шарқ умуман инсоният маданияти, донишмандликнинг ўчоғи (1, 4. ИИ, 4), унинг фикрича, геометрия, офтоб соати, қонуният, қуроллар, ёзув кабилар Шарқдан келган ( ИИ, 109, 177: ИЙ, 180 ва бошқалар). Эрон шоҳлиги бирлаштирган халқлар тарихи, давлат тузуми, сарой ва ҳарамлардаги фитна-найранглар, ҳарбий тактика ва стратегия хусусида жуда тўғри фикр юритади.
М.А.Дандамаев эса “Ҳеродот Беҳистун ёзуви ҳақида ҳеч қаерда ҳеч нима демайди, балки шундай ёзув борлигини билмаган ҳам бўлса керак, лекин у берган хабарлар бу ёзувнинг баъзи жойларини айнан таржимасига ўхшайди,” - дейди. В.В.Струвий ва М.А.Дандамаев берган баҳоларга суянган ҳолда Ҳеродот ўз асарида воқеаларни бузмай тасвирлашга эришган дейишимиз мумкин.
Эронийларнинг Юнонистонга қарши жангларида вилоят вакиллари, Марказий Осиё халқлари ҳам иштирок этганлар. Шу муносабат билан Ҳеродот бу халқлар тўғрисидаги илк бор хабарларни берган. “Тарихнинг отаси” берган хабарлар қанчалик тўғрилиги устида сўнгги йилларда олимлар самарали иш олиб бормоқдалар, бироқ бу борада қарама-қарши фикрлар ҳам йўқ эмас.
Биринчи китобда келтирилган Кичик Осиё соҳилларининг юнонлар томонидан ўзлаштирилиши ҳақидаги ҳикоясидаёқ Марказий Осиёдан бориб ана шу жойларни босиб олган Киммерларни эслаб, “киммерлар Крездан аввал Ионияга бостириб кирган эдилар, лекин бу юриш узоқ вақтли истило эмас, балки ўлжа олиш учун қилинган ҳужум эди” дейилади. Олтой ва Уролда қадимги даврларда яшаган ва номи бизгача етиб келган халқ грек манбааларидаги киммерлар, “гимир” вавилон ва ассирлар тилида, Библияда эса “Ефатнинг ўғли Гомер” деб аталади.
Ҳеродотдан бошқа грек муаллифлари ҳам киммерлар ҳақида маълумот берганлар. Страбон эрадан аввалги ВИИ - ВИ асрда яшаган шоир Каллин, 1У асрда ўтган Каллисфенларга суянган ҳолда қуйидаги маълумотларни беради: Лидия шоҳи Гиг (Гуггу) киммерлар билан бўлган жангда ҳалок бўлди, Лидиянинг пойтахти Сард эса унинг ўғли Ардис даврида киммерлар томонидан таланди ва ишғол этилди. (ХИИИ, 4, 8: ХИЙ, 1, 40). Бу воқеани Ҳеродот ҳам тасвирлайди (1,15). Яна Страбон “Гордия шоҳи Мидас киммерлар қўлига тушмаслик учун буқа қони ичиб ўлди” (1,3, 21) дейди. Эрадан аввалги 679-678 йилларда киммерлар Ассирияга ҳужум қиладилар, лекин енгиладилар: Асархаддон хроникасида “...ери узоқда бўлган гимир Теушпуни ўлдирдим, лашкарини ҳалок қилдим” дейди ва худодан сўрайди: “кимерлар плани амалга ошадими?” Страбоннинг хабарига кўра киммерлар Кичик Осиёда Лидияни эгаллайдилар, уларнинг шоҳи Лигдамис (асирия гимнида Тугдамме) жангда Кликияда ҳалок бўлади, кейинча киммерлар Каппадокияда жойлашадилар, асосий шаҳарлари Антандир ёки Киммерияда деб аталади. Улар тахминан бир аср у шаҳарда ҳукмронлик қилганлар ва вақти-вақти билан қўшни давлатларга ҳужум қилиб ҳам турганлар. 676-674 йилларда Ван шоҳлиги билан иттифоқ бўлиб, Марказий Кичик Осиёда Фригияни тор-мор этадилар.
Ҳеродотнинг хабарига кўра киммерлар узоқ ўлкаларда яшаганлар, лекин скифлар сиқиғи остида Қора денгиз соҳилига келганлар, яна скифлар бу ерга келгач, улар Кичик Осиёга юриш қилишга мажбур бўлганлар. Эрадан аввал ВИИ асрда Аристей исседонлар юртига қилган саёҳатидан қайтиб келганда она шаҳар Проконнес киммерлар томонидан вайроналикка айлантирилганлигини кўради.

Мавзу бўйича қисқача хулоса.


Антик адиблар асарларида сақланиб бизга етиб келган, аждодларимиз тарихи ўз ифодасини топган қаҳрамонлик эпоси намуналари эрксевар халқимизнинг қаҳрамонона ўтмишдан бир – икки эпизод бўлиши билан бирга тарихимиз ҳақидаги илк ёзма маълумот ҳамдир.
Эрон ва Марказий Осиё ҳақида қадимги Иония логографлари Гекатей, Гелланик, сайёҳ шоир Аристейлар ёза бошлаган бўлсалар, бу анъанани Герадод, Ксенафот, Эфор, Полибийлардавом эттирдилар. Эсхил ва Эврипидлар ҳам кези келганда озми-кўпми маълумот бердилар. Булар орасида, айниқса,инсоният тарихда биринчи бўлиб тарих ва этнагрофик маълумотларга бой асар яратган Цицерон айтганидай “тарихнинг отаси” Герадод асрининг қиммати беқиёсдир.
Македонскийнинг Марказий Оссиёга юришидан кейин минтақага қизиқиш кўчайиб кетди. Жаҳонгирнинг расмий тарихчилари юриш кундаликларини ёзиб бордилар кейинчалик бу кунданликлар асосида Ариан, Диодор, Страбон ва Полибийлар ўз асарларида аждодларимиз ҳақида қимматли маълумотлар қолдирдилар. Плиний, Тацит (58-117й) Полиен, Клавдий, Птолемей (11 аср) Элиан, Аммиан, Марцеллин (300-400 й.) каби адиблар асарлари,асосан грек асарларига тақлидий характерда бўлса ҳам, юқорида кўрганииздек Маказий Осиё ҳақида озми- кўпми маълумотлар беради. Албатта Юнонистон ва Римда яратилган тарихий, геграфик асарлар, асосан Греция, Иония, Македония, Рим муносабати билан ёзилган. Улар грек ва рим дунёсининг маҳсули, бошқа халқлар ҳақидаги маълумотлар фақат улар билан алоқада бўлганлиги учун шунчаки берилган, Лекин ватанимиз ва аждодларимиз ҳақида ёзма маълумотлар бўлмаганлиги туфайли Иония, Греция ва Рим адибларнинг ахборатлари катта аҳамият касб этади.

Мавзу бўйича саволлар:


1. Қадимги Ўрта Осиё маданияти ҳақида нималарни биласиз?
2. Энг қадимги ёзма манбаларда Марказий Осиё ҳақида нималар дейилган?
3. Ктезей, Страбон, Арриян, Ҳеродотнинг қандай тарихий асарларини биласиз?
4. Ҳеродотнинг “Тарих” асарида Марказий Осиё илм-фани, маданияти ҳақида нима дейилган?
5. Юнон тарихчилари Ктезий, Страбон, Арриян, Ҳеродот асарларида Марказий Осиё.
6. Ҳеродотнинг “Тарих” асари-тарихий, адабий манба сифатида.
АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1. Рим адабиёти бўйича хрестоматия.Ойбек таҳрири остида. Т.1940 й.
2. А.Алимухаммедов Антик адабиёт тарихи. Т. 1975 й.
3. О.Қаюмов Чет эл адабиёти тарихи. Т. 1979 й.
4. Н.А.Кун Қадимги Юнонистон афсона ва ривоятлари.Т.1983й.
5. М.Махмудов Ҳайрат ва тафаккур. Т. 1990 й.
6. Ф. Сулаймонова Шарқ ва ғарб. Т. 1997 й.
7. ХХ аср Ўзбек адабиёти тарихи. Т. 1999 й.
4-мавзу. Александр Македонский тимсолининг Шарқ адабиётидаги талқини.
Режа:
1. А.Македонский тимсоли халқ оғзаки ижодида.
2. Ёзма адабиётда А.Македонский образи.
3. Искандар образи Навоий талқинида.
4. Хамсанавислар ижодида Искандар тимсоли. Тарихий ҳақиқат ва бадиий
тўқима.

Мавзуга оид таянч сўзлар:


Александр Македонский ва халқ оғзаки ижоди. Шарқ адабиётида Искандар образи: Низомий, Хисрав Деҳлавий, Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоий. Искандар образи умумийлик ва ўзига хослик. Навоийнинг “Садди Искандарий” достонида тарихий ҳақиқат ва бадиий тўқима.
Александр Македонский тарихи ва шахси Шарқ бадиий адабиётига тўлоқонли сюжет ва тимсол сифатида Х-ХИИ асрларда кириб келди. Бу даврга келиб Марказий Осиё, Хуросон ва Эрон араблар босқинчилиги натижасида юз берган инқироздан анчагина ўзига келган,қисман бўлсада миллий мустақиллика эришган, эндиликда умуман мустақиллик учун кураш масаласи турар эди. Ана шу тарихий шароитда миллий онг ўсди, натижада қаҳрамон ўтмишига қизиқиш ортди. Абулқосим Фирдавсийнинг машҳур асари “Шоҳнома” си худди ана шу даврда вуждга келди. Фирдовсий Александир воқеаларини тасвирлашда Созта Калисфен асарига суянади. Фирдавсий “Шоҳнома”да Эрон йилномалари ва Александир фаолияти элемментларини контаминациялаштириш натижасида мустақил мазмун яратди. Фирдавсий нусхасида Македония шоҳининг исмидан бошқа ҳеч нарса олмайди. Доронинг эса Табарийда кўрсатилган салбий хусусиятларини Фирдавсий камайтирада.
Яқин ва Ўрта Шарқ яшин тезлигида ишғол қилган, ярим жаҳонни забт этган йирик давлат тузиб, 33 ёшга етмай вафот этган жаҳонгир шоҳ ҳақида Шарқда кўпдан–кўп афсоналар яратилган. Буларнинг кўпчиллиги Александрнинг ҳақиқий тарздан узоқ. Фирдавсий “Александир фаолити” изидан бориб қолмайуни янги афсоналар ва ажойиботлар билан ҳам бойитди, юмшоқ оёқли одамлар, қизил юзли, қизғич сочли одамлар, олтин тахтдаги ўлик шоҳ, вахийлик қилувчи яшил қушлар, зумратдан қурилган сарой,ундаги ажойиб жониворлар Фирдавсий томонидан киритилди.
Шарқда Александир ҳақида даставвал махсус йирик достон яратган шоир озор халқининг буюк адиби Илёс Ибин Юсуф Низомий Ганжавий эди. Агар тарихий Александир 33 йил, Низомий қаҳрамони 36 йил яшаса, Ҳусров Деҳлвий Искандари 100 йил яшади.
Яминиддин Абул Ҳасан Амир Хусрав ал - Деҳлавий (1253-1325) "Хамса"сида "Ойнаи Искандарий" (1299) тўртинчи достон сифатида келади. Хусрав Деҳлавий Искандар тарихи, тимсоли орқали ўзининг ижтимоий, сиёсий ҳаёт ҳақидаги фикрлари, адолатли тузум ўрнатиш, тўғрисидаги орзу-умидларини ифода этади. "Ойнаи Искандарий”, "Шарафнома”нинг мазмунини қисқача беришдан бошланади. Искандар отаси Файлақус вафотидан кейин тахтга ўтиради, занжирларни енгади, Доро билан жанг қилиб, мағлубиятга учратади. Эронда зардуштийликни йўқ қилади, Озарбайжонга Маккага боради, кейин Ҳиндистон, Марказий Осиёга юриш бошлайди.
Агар тарихий Александр 33 йил, Низомий қаҳрамони 36 йил яшаса, Хусрав Деҳлавий Искандарий 100 йил яшайди. Асарда Искандар тимослининг талқини бутунлай бошқача берилади: Агар Низомийда лашкарбоши, файласуф, донишманд, пайғамбар бўлса, Хусрав Деҳлавийда моҳир лашкарбоши, ихтирочи, ойна ва астролябия асбобини яратган. У хам Низомийга ўхшаб Маккага борган, лекин пайғамбар эмас, фақат авлиё. Низомий воқеани Искандарнинг дунёга келиши ҳақидаги ривоят, аммо шоир уларга, ишонмаслигидан бошласа, Хусрав Деҳлавийда асарнинг бошида Искандар балоғатга етган Эронни забт этган шоҳ.
Низомий “Хамса”сига назира ёзиш анъанасини адабиётга олиб кирган Амир Хусрав Деҳлавий достони Искандар номи билан аталган бўлса ҳам унда тарихий Александр, Юнонистон, Македонияга хос воқеалар, файласуф-олимлар таълимотидан ҳеч нарса берилмаган. Хусрав Деҳлавий Искандари шоир хизмат қилган Деҳли ҳокимининг бири сифатида тасвирлаган.
ХВ асрнинг 80-йилларида Хиротда устоз ва шогирд Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоий ҳам Александр Македонский мавзусида асар ёздилар–“Ҳиродномаи Искандарий” ва “Садди Искандарий”, ҳар иккала достон деярли бир даврда, бир ижтимоий мухитда бир-бирига руҳан жуда яқин бўлган икки буюк зот томонидан яратилган. Ҳар икки достон бири иккинчисини тўлдирган ҳолда юзага келган дейиш мумкин.
Абдураҳмон Жомийнинг (1414-1492) “Хафт авранг”нинг еттинчи достони бўлмиш “Ҳиродномаи Искандарий” аввалги “Искандарнома” лардан фарқли ўлароқ, асосан панд насиҳатдан иборат бўлиб, мазмун, воқеалик минимумга келтирилган. Достон асосан етти ҳироднома, донишмандлик китобидан иборат. Жомийнинг Александр Македонский ҳақидаги асари фалсафий-дидактик достон, Искандар тимсоли эса мавҳумлаштирилган, Искандар шахси, фаолияти шоир фикрларини изҳор қилувчи восита, холос.
Жомий ҳам Низомий каби достонда замонаси олдида турган фалсафий масалаларга, айниқса бу ўткинчи дунёда инсонлар қандай ҳаёт кечиришлари керак, деган масалаларга эътиборини жалб этади. Шахс имкони борича инсониятга фойдали иш қилиши кераклиги уқтирилади. Алишер Навоий “Садди Искандарий”нинг саккизинчи бобида Жомий ҳақида гапириб:
Эшиттим, келиб зеб дафтар сўзин,
Қилур назм гўё Скандар сўзин.
Вале қилмайин майл ҳолатига,
Шуруъ айламишдир мақолатига.
Куюбтур тавориху афсонасин,
Битиндур деган дурру якдонасин, -
дейди.
Демак, Жомий Искандар тарихи ҳаммага кенг маълум бўлгани учун “Куюбтур тавориху афсонасин” ва асосий диққатини “дурри якдона”, панд-насиҳат чуқур маъноли байтларни битишга қаратади.
Жомий ҳам Низомий каби Искандарнинг дунёга келиши ҳақидаги афсоналарга ишонмайди, Искандар Македония шохи Файлақуснинг ўғли.
Жомий асарида ҳам Навоийдагидек Искандарни халқ подшоҳ этиб сайлайди. Салафлардаги каби Жомийда ҳам шоҳликдан Искандар эмас, балки халқ манфаатдор бўлади, юришлари эса илоҳий кучлар топшириғини бажариш учун амалга оширилади.
Низомиддин Мир Алишер Навоийнинг Македонский тарихига бағишланган “Садди Искандарий” достони “Хамса”нинг якунловчи бешинчи достони сифатида яратилган. У ҳам ўз салафлари Низомий, Деҳлавий ва устози Жомий каби олдига тарихий достон яратишни вазифа қилиб қўймаган. Шоир учун Искандар тарихий лашкарбоши эмас, балки идеал ҳоким, саркарда, ҳақиқит изловчи олим, табиат, жаҳондаги бахру бар тадқиқотчи.
Алишер Навоий яратган Искандар тимсоли золим босқинчи, вайрона келтирувчи зобит ҳам эмас, дунё лаззатларидан қўл силкиган дарвеш, зоҳид ҳам эмас. Зўравонлик, золимликнинг ашаддий душмани, имкони борича қон тўкишдан қочиб, мазлумларни ҳимоя этувчи адолатли, лекин шахсияти зиддиятлардан холи бўлмаган, борган сари ҳукмронлик лаззатини англаб ета бошлаган шоҳ. У дунё лаззатларидан меъёрида фойдаланувчи, меҳрибон, раҳмдил одам, олим-донишманд.
Академик И.А.Орбели: “Александр Македонскийни янги мамлакатларни забт этишга бетўхтов интилган лашкарбоши этиб талқин этган ғарб халқларидан фарқли ўлароқ, Шарқ халқлари уни қадимги замон файласуфларининг энг буюги бўлмиш Аристотелнинг хақиқий шогирди, ўзи ҳам фалсафага берилган, атрофини файласуф олимлар қуршаган одам сифатида тассавур этганлар. Александрни шу йўсинда қабул қилиш учун тарихий шароит бор эди, - дейди. Биз бу фикрга мутлоқ қўшиламиз. Хақиқатдан ҳам ўрта асрда диний жаҳолат инквизиция ҳукмрон бўлган. Европа мамлакатлари билан жаҳон маданиятига буюк олимларни берган Шарқ халқлари маданияти ўртасида катта фарқ бор эди.
Мавзу бўйича қисқача хулоса:
Македония шоҳининг ҳаёти, фаолияти, мисли кўрилмаган қаҳрамонликлари, узоқ юртларни яшин тезлигида босиб олишлари фолғклор асарлари яратиши учун туганмас манба бўлди, Александр ҳақидаги фолғклор асарлари даставвал Шарқ мамлакатларида яратилган бўлиб, уларнинг баъзилари Европада Алексанндр ҳақидаги достонлар яратилишига ҳам таъсир этади.
Шарқда яратилган халқ оғзаки асарлари достон, эртак, ҳикоят жанрларида бўлиб уларда жаҳонгир донишманд-файласуф, омадсиз ошиқ,қаҳрамон, иши юришмаган подшоҳ, золим ҳоким, шуҳратпараст сифатида тасвирланади.
Бундай фолғклор асарлари Яқин Шарқ, Миср, Ҳиндистон, Эрон ва Марказий Осиё халқлари томонидан кўплаб яратилган. Буларни ўрганиш махсус тадқиқот ишлари олиб боришни талаб қилади.
Ўзбекистон Фанлар Академияси Ҳамид Сулаймон номидаги қўлёзмалар институтининг фолғклор фондида “Искандар Зулқарнайн”, “искандарнинг мақтанчоқлиги”, “Искандарнинг шоҳи”, “Искандар” сингари достонлар сақланмоқда. Булар Искандар ҳақида яратилган фолғклор асарларининг бир қисмини ташкил қилади.
Мавзу бўйича саволлар:
1. Александр Македонский шахси ва унинг халқ оғзаки ижодидаги ўрнини сўзлаб беринг.
2. Ёзма адабиётда бу образ ҳақида қандай асарлар яратилган?
3. Алишер Навоийнинг “Садди Искандарий” достонидаги Искандар образи қандай манбалар асосида яратилган ?
АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ.
1. Н.Маллаев. Ўзбек адабиёти тарихи. Т. 1974 й.
2. Навоий. Танланган асарлар. Т. 1981 й.
3. Ф.Сулаймонова. Шарқ ва ғарб. Т. 1997 й.
4. Е.А.Костюхин. Александир Македонский в летиратурно и фолғклорной традиции. М. 1972 й.
5. А. Қаюмов. Садди Искандарий. Т. 1975 й.
6. Е. Э. Бертелғс. Роман об Александре. М. 1975 й.
5-мавзу: Шарқ ва ғарб адабий алоқалари.
Режа:
1. Шарқ ва ғарб халқларининг ўзаро алоқаси.
2. Эллин маданиятининг Марказий Осиёга таъсири.
3. “Гулистон”да Искандар ҳикояти.
4. Низомий достонида Искандар образи.

Мавзуга оид таянч сўзлар:


Шарқ ва ғарб халқларининг ўзаро алоқаси. Испания ва араб адабиёти. Ибн Сино ва Ибн Рушд қарашларидаги умумийлик. Низомий Искандар ҳақида. Искандар образи ривожи. Абдураҳмон Жомийнинг “Ҳирадномаи Искандарий” ва Алишер Навоийнинг “Садди Искандарий” достонларидаги етакчи ғоялар.
Александр Македонский тарихи ва шахси Шарқ бадиий адабиётига тўлақонли сюжет ва тимсол сифатида Х-ХИ асрларда кириб келди. Бу даврларга келиб Марказий Осиё, Хуросон ва Эрон араблар босқинчилиги натижасида юз берган инқироздан анчагина ўзига келган, қисман бўлсада миллий мустақилликка эришган, эндиликда умуман мустақиллик учун кураш муаммоси турар эди. Ана шу тарихий шароитда миллий онг ўсди, натижада қаҳрамонона ўтмишга қизиқиш ортди. Абулқосим Фирдавсийнинг машҳур “Шоҳнома”си худди ана шу даврда вужудга келган.
Фирдавсий ўз асарида Александр воқеасини тасвирлашда тарихий асарлардан кўра Сохта Каллисфен асарига суянади. Александрнинг бож тўлашдан бош тортиши натижасида низо ва урушлар келиб чиқиши ундан кейинги воқеалар ҳам “Александр фаолияти” мазмуни тарзида боради.
Фирдавсий “Шоҳнома”да Эрон йилномалари ва “Александр фаолияти” элементлари контаминациялаштириш натижасида мустақил мазнун яратди. У яратган Искандар идеал шоҳ ҳам, босқинчи ҳам эмас, Искандар Эрон шаҳаншоҳларининг бири.
Яқин ва Ўрта Шарқ классик адабиётининг буюк вакилларидан бири бўлмиш Муслиҳиддин Саъдий Шерозийнинг (1184-1292) ахлоққа оид асарларидан “Гулистон”да ҳам Искандар бор. “Гулистон”нинг биринчи боби “Подшоҳлар одати баёни”нинг охириги ҳикоятида Искандар воқеасидан панд-насихат учун "Фуқароларга, озор берувчи шоҳ сифатида фойдаланади. Адаб ҳақидаги адабиётларда Александр талқини ҳам кейинги давр адабиётидаги Искандар-файласуф, Искандар - адолатли шоҳ тимсолининг яратилишига асос бўлган бўлса керак.
“Искандарнома”да қаҳрамон фаолияти уч нуқтаи назарда берилади–жаҳонни забт этувчи, донишманд-файласуф-пайғамбар. Искандар тимсоли одил шоҳдан олим файласуф, донишманд даражасига ва ниҳоят набиликка кўтарилди.
Шарқ таъсири фақат илм-фан, фалсафадагина эмас, адабиётда ҳам анча сезиларли бўлган. Европада дунёвий мазмундаги адабиёт даставвал Испанияда, аввал араб тилида, кейинча муламма (ширу-шакар) турида шаклланади. Бу шеърлар кўпинча зажал ва мувашшах жанрларида яратилган бўлиб, айниқса зажал кенг ривож топган. Зажал ашула сифатида мусиқа билан ижро этилар, нақорати тингловчилар иштирокида кўпчилик бўлиб айтилган. Бу жанр шунчалик кенг тарқалган эдики, шаҳар ва қишлоқларда сайёҳ труппалар томонидан испан, араб, яхудийлар орасидагина эмас, чегарадош Францияда ҳам ижро этилган ва катта қизиқиш билан тингланган. Зажалнинг муваффақиятидан мутасаввуфлар (Ибн ал-Ара-бий) ҳам кенг фойдаланганлар, улар зикр тушишларда айнан шу жанрни қўллаганлар.
Шарқ билан учрашмагунча Европа мамлакатлари, хатто илғор ҳисобланган Францияда ҳам ёзма адабиёт дин арбоблари томонидан диний мазмунда, лотин тилида яратилган асарлардан иборат бўлган. ХИИИ асрга келиб илғор мамлакатларда феодализм тузуми шаклланиб битган, рицарлик ўз мавқеини ўрнатган эди. Бу жараён, айниқса, Франциянинг жанубидаги Провансда эрта бошланади. Шарқ мамлакатлари билан савдо алоқаларининг ўрнатилиши, салб юришлари, айниқса, араб Испанияси таъсири остида Француз феодал жамияти ҳаётида катта ўзгаришлар рўй беради.
ХВИИ-ХВИИИ асрларда яшаб ижод этган Европалик олимлар миллий тил ва дунёвий мазмундаги энг қадимий шеърият-провансал шеърияти араб Испаниясида кенг тарқалган шеърият таъсири остида шаклланган деган фикрни олға суради. Булар орасида энг кўзга кўринганлари Хуйе, "Оригинал романслар", 1693; Массие, "Француз поэзияси тарихи", 1739; Клуадрио "Шеърият тарихи", 1749; Андре, "Адабиёт тарихи", 1808; Сисмонди, "Франция адабиёти тарихи", 1814; Женге-не, "Италия адабиёти тарихи", 1811; Уартон, "Инглиз шеърияти тарихи", 1824 ва бошқаларда "Европада энг қадимий деб тан олинган прованс трубадурлари шеърияти ва цивилизацияси тўғридан-тўғри испан араблари таъсири остида келиб чиқди" дейилади. Сисмонди эса салб юришлари даврига бахо бериб, айниқса "Провансда араб Испанияси таъсири остида маданият, илм-фан (Иби Сино), фалсафа (Ибн Рушд), трубадурлар шеърияти айниқса ривож этгани" ҳақида ёзади. Олим "араблар таъсири Сицилия орқали ҳам келган", деган фикрни ҳам баён этади.
Шарқда Александр ҳақида даставвал махсус йирик достон яратган шоир озор халқининг буюк адиби Илёс ибн Юсуф Низомий Ганжавий эди. Низомий достони “Искандарнома” икки қисм, “Шарафнома” ва “Иқболнома” (ёки “Ҳиротнома”) дан иборат бўлиб, бу асар шоир ҳаётининг сўнгги йилларида ёзилган. Асар катта билим ва ҳаёт тажрибасига эга бўлган адибнинг авлодларига қаратилган васияти эди.
Низомийнинг ўзи айтишига кўра, “бу подшоҳ ҳақида яхлит бир асар кўрмаган, янги яҳудий, христиан ва паҳлавий тарихи” билан таниш бўлган холос, демак, Низомий “Александр фаолияти” билан таниш эмас.
Низомийда Александр Нектанебнинг ўғли ҳам эмас, онаси ўлган етим ҳам эмас (достон бошида шоир Искандар ҳақидаги афсоналарни келтирар экан, византиялик бир аёл вайрона ичида ўғил туғиб, ўзи ўлгани, овда юрган Филипп уни топиб олиб ўз ўғлидек тарбия қилгани ҳақидаги афсонани ҳам келтиради), Эрон шаҳаншоҳлари авлоди ҳам эмас, у Рум (Византия) ҳокими. Низомийни Александр тарихи қизиқтирмайди, адибнинг диққат марказида умуминсоний тушунчалар қадр-қиммати, инсонпарварлик туради.
Низомий асарида Искандар Файлақус (Филипп)нинг ўғли, уни Аристотел эмас, балки отаси Никумахус тарбиялайди. Аристотел эса шахзода билан бирга ўқийди, у билан умрбод бирга бўлади. Искандар босқинчилик урушлари олиб борувчи ҳам эмас, мисрликлар илтимосига кўра Занзибарга қарши жанг қилиб, мисрликлар мустақиллигини таъминлайди. Искандар тимсоли асар бошиданоқ мазлумларнинг ҳимоячиси сифатида талқин қилинади. Эронга қарши уруш ҳам фақат Македония мустақиллиги учун Доро олтин тухумларни талаб қилиб юриш бошлаганидан кейингина Искандар жангга отланади. Қўпол, қизиққон Доро Искандарга хат ёзади, Искандарнинг жавоби эса донишманднинг хати. Шу эпизоднинг ўзидаёқ икки шоҳ, икки характер, идора этишнинг икки усули намоён бўлади. Доро жангда енгилмайди, икки хоин Искандарнинг розилиги билан шаҳаншоҳни оғир ярадор этадилар. Доро ҳузурига етиб келган Искандар у билан суҳбатлашади, шоҳ Фирдавсийда айтилган уч шартни қўяди-қотилларни жазолаш, Эрон арбобларига хайриҳох муносабатда бўлиш ва маликаларни хотинликка олмай, қизи Равшанакка уйланиш. Искандар ҳамма шартни бажаради.
Искандар Эронда зардуштийлик ибодатхоналарини бузиб, ҳақиқий дин тан олинишига замин ҳозирлайди. Мамлакатда осийишта, адолатли тартиб ўрнатади, чунки Доронинг золимлиги натижасида халқ жабрланган эди. Низомий бу достонда Александр тарихда умуман бўлмаган, лекин Низомий ватанига алоқаси бор эпизодларни ҳам киритади: Искандар Бардага бориб, Нўшоба билан учрашади. Каллисфендаги амазонкалар берган олтин нон ғояси шоирда бошқача ҳал этилади. Зиёфатда Искандар олдига бир коса лаъли жавоҳир қўядилар, ҳайратда қолган шоҳга Нўшоба босқинчилик урушларини тарк этиш ҳақида насиҳат қилади. Иккинчи эпизод- Искандар Дарбендга бориб, аҳолини қароқчилардан қутқаради. Низомий яратган Александр тарихининг асосий чизиғи-Миср, Эрон, Хуросон, Марказий Осиё, Шимолий Ҳиндистонни забт этиш бўлиб, воқеалар изчил тасвирланади. Искандар Низомийда Чин мамлакатига ҳам боради, лекин Низомий Искандарни мамалакатларни босиб олиш учун эмас, балки босқинчилардан озод қилиш, мазлумларни ҳимоя қилиб, эркинликка чиқариш учун юришларни амалга оширади. Низомийнинг бу асарни ёзишдан мақсади жаҳонгирни куйлаш эмас, балки ахлоқий камолотга эришган, соф виждонли, пок қаҳрамон мисолини яратиш эди. Ҳақиқий гуманист шоир фикрича ҳар бир инсон фақат ўзини нариги дунёдаги тақдиринигина ўйламай оламдан ўтиб кетганлар, келажакда яшовчилар ва ўз замондошлари олдида ҳам жавобгардир. Келажакда нариги дунёни ўйлаган одам бу дунёда бошқаларга хизмат қилмоғи шарт. Ўлим олдида барча баробар, ҳамма одам ўлади, демак, ер юзида зўравонлик бўлмаслиги керак. Чин ҳоқони Искандарга “Мен ҳам, сен ҳам туфроқданмиз, туфроқ эса ердан, бу бутун ҳукмронлик ергача, холос, туфроқда ҳеч ким бир-биридан ортуқ эмас”, дейди. Лекин бу умидсизлик эмас, балки бу адолатли бўлиш, халққа хизмат қилишга ундашдир. Низомий Александрнинг Шарқда тарқалган лақаби “Зул-Қарнайн” ҳақида ҳам фикр юритади, бирқанча вариантлар келтириб, “Абул-Маъшар талқини тўғри”, дейди. Искандар вафот этгач, Румда унинг хайкалини ишлайдилар, хайкал калласининг икки ёғида икки фаришта тасвирланган, фаришталарда олтин ва мовий бўёқда ишланган иккитадан шоҳ бўлган, Араблар фаришталарни Искандар, деб ўйлаганлар. Шунинг учун унга “Икки шоҳли” лақабини берганлар дейди. Шоир Грецияда яратилган ва Яқин, Марказий Осиёда кенг тарқалган Крит ороли шоҳи эшак қулоқли Мидас ва бу сирни жаҳонга тарқатган Қамиш най ҳақидаги афсонани ҳам келтиради.
Кексайган Низомийнинг ҳаёт фалсафаси Искандар тимсоли орқали тарғиб қилинади. Асардаги Искандар билан боғлиқ бўлган хар бир эпизод маълум ахлоқий нормага иллюстрация. Искандар ҳаёти бу ҳақиқатга эришиш йўли, аммо у ҳам хатоликлардан холи эмас.
“Искандарнома”да қаҳрамон фаолияти уч нуқтаи назарда берилади-жаҳонни забт этувчи, донишманд файласуф ва пайғамбар. Искандар тимсоли одил шоҳдан олим-файласуф, донишманд даражасига ва ниҳоят набилликка кўтарилди.
“Шарафнома”да Искандар эзилган, жабр-зулм кўрганларга ёрдам қўлини чўзувчи адолатпарвар. Шу мақсадда Мисрга, Македония мустақиллиги ва халқни золим, жоҳил Дородан қутқариш учун Эронга, Бардани вайрон қилгани учун русларга қарши, ҳиндларга енгиллик туғдириш учун Шимолий Ҳиндистонга, бутун жаҳонда бир турдаги адолатли тузум ўрнатиш учун Чинга юриш қилади. Искандарни оби ҳаёт энди қизиқтирмайди (Кимки инсон бўлиб туғилдими, ажал чангалидан қутула олмайди), чунки абадий барҳаётлик бефойда, мақсад тирик юришда эмас, балки инсониятга хизмат қилиб бурчини бажаришда, қилмишлари билан ўзидан яхши ном қолдиришида. Достон биринчи қисмининиг ниҳоясида Искандар ёвуз, қора кучларнинг офати, мазлумлар ҳимоячиси сифатида гавдаланади.
“Иқболнома”ни икки асосий бўлимга ажратиш мумкин. Искандар ватани Румга қайтиб, мамлакат идорасини йўлга қўяди. Эрондан келтирилган китобларни таржима қилдиради ва ўз атрофида турли соҳа билимдонларини тўплайди. Низомий дунёқараши асосан шу қисмда тўлиқ ифодасини топган. Қадимги юнон олимлари Аристотел, Валис (Фалес Милетский), Булинас (Апполоний Тианский), Сократ, Фурфуриус (Порфирий Тирский), Хармес(Гермес Трисмегест) ва Платонлар билан Искандар дунё, ер ва осмоннинг келиб чиқиши ҳақида илмий баҳслар уюштиради. Бу масалада қаҳрамон мавжуд илмларни тўлиқ ўзлаштирган донишманд сифатида гавдаланади. Асарга Низомий илмнинг турли соҳаларидан баҳслар киритади, асосий мазмунни қистирма ҳикоялар билан бойитади. Низомий Платон тилидан бронза от, унинг ичида мурда, мурданинг панжасида сирли олтин узук топган ва кейинчалик узук ёрдамида бойиб, катта мансабларга эришган чўпон ҳақида ҳикоя қилади. Худди ана шу ҳикоя Платоннинг “Давлат” рисоласининг иккинчи қисмида ҳам келтирилган. Низомийда узукнинг ажойиб хусусиятини чўпон пода эгаси олдида аниқлайди. Платонда эса чўпонлар йиғинида билиб қолади, Низомийда чўпон набийликни даъво қилади. Платонда маликани йўлдан уриб, шоҳ бўлади. Демак, Низомий қандайдир рисола, балки Платон асарининг арабча таржимаси билан таниш бўлиши ҳам эҳтимол ёки бирор асар орқали файласуф ҳикояси билан таниш бўлган. Хулоса қилиб айтиш мумкинки, “Искандарнома”да Низомий имкони борича антик манбалардан фойдаланишга уринган, бу фикрни Мидас ҳақидаги афсона ҳам қувватлайди.
Эндиликда Искандар камолот босқичининг чўққиси набийлик даражасига кўтарилади. Аллоҳ вакили унга аён бўлиб бўйруқни етказади. Искандар дунёни айланиб, инсониятни тўғри йўлга бошлаши лозим. Искандар учун набийлик бу камолотга эришган донишмандлик. Искандар юз минг лашкар тўплаб йўлга тушади. Низомий шу йўсинда ғарб, Жануб, Шарқ ва Шимолда турли мамлакатлар халқлар, ажойиботларни тасвирлайди, Шимолда ёввойи қабила Яъжуж ва Маъжужлар яшайди. Искандар улар йўлини тўсувчи “Садд” қурдиради. Шимолда саёҳат ниҳоясида Искандар яшнаб гуллаган, бой ва камбағал, золим ва мазлум бўлмаган, ёлғон, адолатсизлик нима эканини ҳеч ким билмаган ҳамма бахтиёр яшовчи мамлакатга келади. Бу ерда касаллик ҳам йўқ, одамлар кексаликдан вафот этадилар. Парадокс шундаки, Низомий Ҳар тарафлама камолат босқичига эришган донишманд, наби-ҳокимни жамият тузумининг энг олий шакли бўлмиш синфсиз жамиятга йўлиқтиради. Искандар бахтиёрлар жамиятини топди, бошқалар, бутун бир халқ бахти уни бахтиёр қилади. Шу ўринда Искандар Гёте Фаустининг “Тўхта, эй дақиқа! Гўзалсан ғоят!” деган хитобини айтиши мумкин эди. Бу сўзни шоир айтади, қайтишда шаҳризурда Искандар вафот этади. Искандарнинг саргузаштларига тўлиб-тошган ҳаёт йўли ҳақиқатга эришишнинг бошланмаси эди.
Мавзу бўйича хулоса:
Македония шоҳи ҳақидаги ҳикояни Низомий янги мазмуни билан бойитди, Александр тарихи асосида йирик фалсафий-ахлоқий достон яратди, Низомий асарининг Александр тарихига хеч қандай алоқаси йўқ.
Яминиддин Абул Ҳасан Амир Хусрав ал-Деҳлавий (1253-1325) “Хамса”сида “Ойнаи Искандарий”(1299) тўртинчи достон сифатида келади. Хусрав Деҳлавий Искандар тарихи, тимсоли орқали ўзининг ижтимоий, сиёсий ҳаёт ҳақидаги фикрлари, адолатли тузум ўрнатиш тўғрисидаги орзу-умидларини ифода этади.
Низомий “Хамса”сига назира ёзиш анъанасини адабиётга олиб кирган Амир Хусрав Деҳлавий достони Искандар номи билан аталган бўлса ҳам унда тарихий Александр, Юнонистон, Македонияга хос воқеалар, файласуф-олимлар таълимотидан ҳеч нарса берилмаган, Хусрав Деҳлавий Искандарни шоир хизмат қилган Деҳли ҳокимларининг бири сифатида тасвирланган.
ХВ асрнинг 80 - йилларида Ҳиротда устоз ва шогирд Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоий ҳам Александр Македонский мавзусида асар ёздилар-“Хирадномаи Искандарий” ва “Садди Искандарий”. Ҳар иккала достон деярли бир даврда, бир ижтимоий муҳитда бир-бирига руҳан жуда яқин бўлган икки буюк зот томонидан яратилган. Ҳар иккала достон бири иккинчисини тўлдирган ҳолда юзага келган дейиш мумкин.
Мавзу бўйича саволлар:
1. Қадимги Шарқ ва ғарб халқларининг ўзаро алоқаси ҳақида нималарни биласиз?
2. Испанияда араб тилида ижод қилувчи қайси шоирларни биласиз?
3. Ибн Сино ва Ибн Рушд ижодининг испан адабиётига таъсирини белгиловчи қандай асарларни биласиз?
4. Низомий тасвиралган Искандар образи ва унинг ғарб адабиётига таъсирини тушунтириб беринг.
АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ.
1. ХХ аср ўзбек адабиёти тарихи. Т. 1999 йил.
2. Ф.Сулаймонова. Шарқ ва ғарб. Т. 1997 йил.
3. О.Қаюмов. Чет эл адабиёти тарихи. Т. 1979 йил.
4. А. Алимухамедов Антик адабиёттарихи. Т. 1975 йил..
6-мавзу. Шарқ ва ғарб адабиётларини қиёсий ўрганиш ва ундаги муаммолар.
Режа:
1. Гётенинг диний илмлардан таъсирланиши.
2. Лисоний гўзал асар.
3. “Ғарбу–Шарқ девони” нинг яратилиш тарихи.
4. А.Навоий ижодининг ғарб адабиётига таъсири.
Мавзуга оид таянч сўзлар:
Гёте ва Шарқ адабиёти. Гёте ва “Қуръони карим”. Гётенинг “ғарбу - Шарқ девони” девондаги шарқона мотивлар. “Зулайҳонома” - Гётенинг йирик асари сифатида.
ХВИИИ асрда Христиан - ғарб дунёси ислом ҳақидаги асарларида бу динни асл ҳолида кўрсатишдан узоқ бўлганига қарамай, жаҳонга танилган улуғ олмон шоири Волфганг Гёте (1749-1832) пайғамбар ҳазрат Муҳаммад саллолоху алайҳи вассаламдан шу қадар ҳайратланган эди. У бутун ижодий фаолияти давомида исломга руҳий яқинлигини қайд этиб борди, исломни дунёдаги барча қарашлардан устун тутди, ўз асарларида инсониятнинг камолотга эришиш йўли унинг дастурлари билан боғлиқлигини кўрсатишга интилди. Ҳаттоки Олмонияда исломнинг илдиз отиши учун қўлидан келганча ҳаракат қилди. Агар Гётенинг асарлари назокат билан бирма-бир тадқиқ этилса, ислом дини Гётени нақадар катта куч билан жалб этганини кўриш мумкин. 23 ёшидаёқ ёш Гёте Қуръони Каримдан илҳомланиб маҳорат билан (“Муҳаммад қўшиғи”)ни ёзди ҳазрати Муҳаммадини хамду сано этди. Қуръони Карим бутун инсониятга Оллоҳу Таоло томонидан Жаброил Алайхиссалом орқали Ҳазрати Муҳаммадга Рамазон ойинин қадр кечасида индирига бошлаганинг яхши билган Гёте 70 ёшида хаёлини банд этган бу ҳодисани шундай ифодалаган эди: “Қуръони Карим пайғамбара самодан индирилган бу муборак кечани у нечун байрам қилмасин?” бу ерда Гёте ўзини ҳам назарда тутган Оламларда бу ҳодисадан мухимроқ ва буюкроқ бирон ҳодиса йўқ. Узун умрининг олтин саҳифаларида исломиятга ҳурмати ва эҳтиромини намоён этган Гётедан бизга “Фауст” билан ёнма-ён турувчи муҳим асари ҳеч шубҳасиз “Шарқу ғарб девони” мерос бўлиб қолганки, бу асарини 1816 йилда ўқувчиларга шундай жумлалар билан тақдим этади: “Шоир ўзини сайёҳ деб билади. У Шарққа етиб келди. Бу ернинг одатлари, обидалари, диний эътиқодлари ва ҳаётга қарашлари уни севинтиради ва шоирни мусулмон деб ўйлаганларнинг шубхасини рад этмайди.
Гёте 18 апрел 1770 йилда ҳуқуқ соҳасида илмий иш қилиш учун Страссбург университетига киради. Июн ойининг бошларида Иоган Хердер ҳам Страссбургга келади. Хердер шу ерда амалиёт ўтказаётгани учун ётоқхонада турарди. Касал Хердерни кўргани келган Гёте ўзини дўстона қилганидан мамнун бўлиб, зиёратга тез-тез келадиган бўлади, хатто унинг ёнидан жилмай қолади. Худди ана шу зиёратлар асносида Хердер Гётега Қуръони Каримдан ўқиб чиқишини тавсия қилади. “Араблар Қуръони Каримга соҳиб бўлганларидай, Овропага канот ёйиб бораётган олмонлар ҳам ўз она тилида мумтоз бир китобга эга бўлсайдилар, лотин тили, олмон миллатининг тилига ҳукмронлик қилолмасди. Ундан ташқари бир қатор олмон қавмлари йуқолиб ҳам кетмас ва тўгри йўлдан адашмаган бўлар эди”, - дейди Хердер. Ўзидан 5 ёш катта бўлган Хердернинг бу гапи Гётега қаттиқ таъсир ўтқазади.
Страссбургдан ҳуқуқ доктори бўлиб Франкфуртга–оила бағрига, у ердан нарса тажриба орттириш учун Вецларга келган Гёте Хердерга ёзган бир хатида Қуръони Каримни ўқиганини исбот қилди: “Қуръони Каримда Мусо Алайҳиссалом каби, “Е рабби, кўксимга кенглик бер!” деб дуо ўқигани келди”. (Гёте. Мактублар. Тўрт жилдик. Ҳамбург нашри, 1962-1967 й., 132-бет, 1772 йил 10 июл).
Гёте Фридрих Давид Мегерлиннинг арабчадан олмончага, Людовико Марраккиоснинг арабчадан лотинчага қилган Қуръони Карим таржималаридан чоғиштирма тадқиқот иши қилади ва мухталиф ўн сурға асосида (“Қуръони карим хулосаси”)ни ёзади. Яна ислом пайғамбарининг ҳаётидан (“Муҳаммад драмаси”) номли бир пғеса ёзишни режалаштиради. У бу пғесасида Қуръон оятларини шоирона йўлда ифодаламоқчи бўлади. Қўлёзмаларидан маълум бўлишича, у инсоният ва пайғамбар билан жиддий шуғулланган ва Қуръони Каримни синчиклаб тадқиқ этган.
Гёте авваламбор Қуърони Каримни унинг юксак маъносига хурмати юзасидан ўрганган. Инжил ва бошқа самовий китобларнинг ҳаммасига ҳам имон келтирган, башариятнинг аксариятга юборилган диний маълумотларни ҳурмат килиш лозимлигини изоҳлар экан, у бизнинг кўз ўнгимизда исломдаги кенглик ва сабр-тоқатни жуда чиройли бир тарзда кўрсатиб беради.
Гётенинг диққатини жалб этган иккинчи бир жиҳат Қуръони Каримнинг жуда буюк инсоний қийматга эга эканлиги эди. У Хердернинг тавсиясини ёд тутган ҳолда, Қуръони Каримнинг лотинча ва олмонча таржималарини ўқигандан кейин, арабча тиловатнинг лаззатини ҳам ҳис қилиб кўриш учун араб тилини ўрганишга бир мунча куч-ғайрат сарфлаган эди.
Ўз олмонча таржимасига Қуръон ҳақида салбий сўзбоши ёзган Мегерлигининг ҳамда ўз лотинча таржимасига Қуръон ҳақида салбий сўзбоши ёзган Марраккиоснинг таржималари ва фикрларини таққослаган Гёте бу таржималарнинг савияси пастлигини чунончи, Мегерлин Қуръонни тўғри таржима қила олмаганини, аслида Қуръон таққослаб бўлмайдиган даражада юксак маънога эга эканлигини таъкидлайди. Ундан ташқари шоир шундай фикрни илгари суради: “Қуръони Каримнинг миқёсларини қамраб олишни хоҳловчи, жуда қатъий закога эга бўлган, араб тилидан воқиф, шоир руҳли бир олмон таржимонининг, Шарқининг ойдин, чароғон осмони сифатида, илоҳий воҳий келган жойда тик туриб, пайғамбарининг руҳий ҳолатига кирган ҳолда тиловатлар қилиб, Қуръони Каримни олмон тилига таржима қилишга киришувчи бизнинг энг катта орзуимиздир.
Иоганн Волғфганг Гётенинг “ғарбу-Шарқ девони” жаҳон классик шеъриятининг ажойиб асарларидан биридир.. Бу асар Шарқ ва ғарбнинг бадиий тафаккур соҳасидаги поэтик синтези-буюк бир кашфиёт тарзида шуҳрат қозонди. Бироқ “Девон” қўшиқлари халқ қалбига сингиб кетишига имкон бермайдиган мураккабликларга эга эди. Шуниси муҳимки, шоирнинг ўзи мураккабликларни олдиндан кўра олди ва ундаги қўшиқларнинг тушуниши осон бўлиши учун уларга шарҳлар(изоҳлар) берди. “Девон” 1814-1816 йилларда яратилган бўлиб, 1919 йилда нашр этилди.
1834 йилда немис шарқшуноси Христиан Вурм томонидан Гётенинг “ғарбу-Шарқ девони”даги асарларга ёзилагн изоҳлар нашр қилинди. Бу Гётенинг “ғарбу-Шарқ девони”ни текшириш ва шарҳлашдек катта ишнинг бошланиши эди. Орадан 150 йилга яқин вақт ўтди. Давр текширишлар доирасини кенгайтириб юборди.
“Гинго билоба”шеърида Гётенинг зийрак кўзи борлиқ -нарсалар,ташқи дунё ва ўзини ўраб олган муҳитдаги ҳодисаларнинг ҳаммасини кўрган. Улар шоир томонидан тасвирланган. Франкфуртдаги уйи,шоирнинг Веймардаги уйи,унинг коллекция ва китоблари, пероси, ҳар бир ҳарфни диққат билан ёзган бармоқлари, кўчиб ўтган ери, ҳатто у оёғи босиб чиққан нарвон, ҳаммаси сир билан суғорилган, мистик гўзалликка эга. Гёте севган ва тушунган ҳеч қандай инсон сеҳрли нур сочиб турган ўша нарсалар таъсиридан қутула олмайди. Чунки, бу нарсаларда шоирнинг вужуди ва руҳи сингиб кетган. Булар унга ўзининг абадийлигининг бир бўлгани бахш этган. Шоирнинг даҳоси кичик ва катта предметларга таъсир қилиб,уларга мангулик ҳадя қилган.
Биз шоирнинг мистик имзоси ўз аксини топган оддий нарса-предмет устида тўхталиб ўтиш иштиёқидамиз. Бу елпиғичсимон баргларга эга бўлган “Гинго” дарахтидир. Гёте маҳбубаси Марианна фон Веллемер - Зулайҳога мана шу дарахт баргини юборган. Зулайхо образи ҳам, Гинго дарахти ҳам Гёте ижодига Шарқдан кириб келган.
“Ғарбу - Шарқ девони”нинг асосий хусусиятлари ғарб шоирининг Шарқ сюжетида яратган қўшиқлар тўплами “Зулайҳонома”да яққол кўринади. Чуқур шахсий, қалб ҳаяжонлари, Марианнага бўлган дўстлик ва муҳаббат туйғулари мўйсафид шоирни йигитлик даврига қайтарди. Ёш ва кучли туйғу 60 ёшли шоирда қалб азобларини уйғотиб, унинг шеърларида ёшлик ғурурини жонлантирди. Шу сабабли унинг шеърлари сирли,кинояли маънолар билан тўлиқ.
“Девон” икки жиҳатни синтез қилиш натижасида вужудга келган: яъни, Гёте бир томондан, лекин ҳамиша навқирон Шарқ маданиятига мурожаат қилса, иккинчидан, Марианнага бўлган аламли ва қувончли, саодатли ва бахтсиз севги кечинмаларини ифодалайди. Бу “Девон” европаликнинг жонли тафаккурини Шарқнинг ҳайратли ва европада одат бўлмаган услубда ифодалашдан ташкил топган ягона немис шеърлар тўпламидир.
“Девон”-лирик шеърлар тўплами демакдир. Бироқ, бу ерда шоир уни фақат тўпламгина эмас, балки ранг-баранг ҳаёт зиддиятлари, яъни ишонч ва шубҳани, оддий ва байрам кунларини, муҳаббат ва азобни, завқ тўла лирика ва ақлли прозаик мушоҳадаларни тўла-тўкис баён қилиб, қомус даражасига кўтарган.
Гёте бу ранг-баранг кайфиятлар, манзараларни бир бутун қилиб йиғиб, қайта-қайта такрорлаш йўли билан ёхуд енгил ва ўйноқи оҳангларда доимо чуқур фикрлар баён этиш имконини излайди.
“Девон” кишиларнинг умумий ва жузъий хаётини акс эттиради. Гёте киноялардан усталик билан фойдаланиб, ҳар қандай шахсий ва хусусий нарсаларнинг тавсифини умумлашма даражасигача кўтаради, умуминсоний тасвир сеҳри билан нақшлайди. Шундай қилиб, унинг шеърлари асосий маъносидан ташқари яна яширин маънога ҳам эга бўлади.
“Ягона ва бўлинган!”, “Гинго Билоба” шеърида ана шундай жаранглайди. Шеър 1815 йилнинг сентябрғ ойида Марианна билан бўлган биринчи ҳижрон кунларида ёзилган. У севгилисига ажойиб Гинго дарахтининг иккига бўлинган баргини юборган. Барг эса, уларнинг абадий биргалигининг ва фидокорона хижронларининг рамзи эди. Бу-шоирнинг Марианнани доимо севиши ва уни ёддан чиқармаслиги ҳақидаги сўзсиз қасами эди.
Фридрих Шнак ўзининг “Гинго - дарахт” мақоласида бу дарахт баргини фикран баён қилади: унинг шакли инсон юрагини эслатади. Бу билан ўз қалбини махбубасига тортиқ қилганини англатади. Бундан ҳам қимматбаҳо ҳадя бўлиши мумкинми? Барг кетидан шоирнинг “Шарқ дарахтининг икки ажратилган баргига бағишланган, уч байтли шеъри парвоз қилади. Бу шеър севгилисига бағишланган бўлиб, Фон Виллемор номли банкирнинг қизи Розетта Штиделга юборилган эди...” “Ягона ва бўлинган?”.
Ажойиб дарахт барги унинг “Мен” и ўрнида хизмат қилиши лозим эди. Шоир бир умрга шайдолигича қолди. У ўзини ёлғиз, бир бутун шахс деб ҳис этмайди, балки ишқий бутунликнинг бўлаги деб, ҳар бир ошиқ ўз маъшуқасининг қалбида яшагандек, яшайман деб ҳисоблайди. Бу тўғрида Гёте... “Яна биргаликда” номли қўшиғида ёзган эди.
“Девон” қўшиқлари ҳам худди шундай. Бу қўшиқларни Хотам ва Зулайҳолар айтадилар. Булар-фақат шоирнинг севгилиси ҳақидаги қўшиқларгина эмас, балки маҳбубасиники ҳамдир. Бир-бирига интилувчи икки қалбнинг овози бирлашиб, ягона ва такрорланмас дуэт бўлиб жаранглайди.
“Ягона ва бўлинган!”. Шундай қилиб гениал шоир бу дарахтга магулик бахш этди. Ҳозир Веймарда “Гинго” дарахти ўсади. Бир вақтлар ғарб шоири ўз махбубасига шеър билан бирга юборган ажойиб баргни бутун дунё кишилари кўрсин учун Гёте жамияти аъзоларига унинг новдасидан тақдим этадилар. Мазкур барг билан юборилган шеър қалбнинг иккига бўлиниши-ҳижрон ва учрашув, қўшилиш ва ажралиш ҳақида бўлиб, бу ажойиб барг шоир томонидан санъаткорона тасвирланган эди.
“Минг кўринишда” шеъри. “Зулайҳонома ўзининг нафислиги билан тўпламга сайқал берувчи бу шеър билан якунланган бўлиб, унда Баҳромгўр ва Дилором ҳақидаги шеър оҳанги ажойиб синфониядек жаранглайди. Гётенинг бу ғазали 1815 йил 16 мартда ёзилган. Бу ғазалда асосий нарса анъанавий ўхшатиш эмас, балки шоир ўз севгилисини табиат гўзалликларини намоён қилишда кўриб, атрофдаги бутун гўзаллик орасида ўз севгилисини танийди ва у билан бўлган учрашувни баён қилади.
Мавзу бўйича хулоса:
Шоирнинг маҳбубаси худога ўхшаш яширинади ва яна минг хил ранг-баранг шаклларда кўринади. Шоир тасаввури янада дадиллик билан ишлайди. Сарв дарахтидан булутларга ундан чаманзорлар гиламига, сўнгра қуёш чиқишига кучади. Мана, маҳбуба оламни билиш калити бўлиб қолаяпти.
“Девон”даги севги мотивлари шундан иборат, Кўриниб турибдики, форс лирик шаклини, ҳофиз лирик шаклини Гёте янги мазмун билан бойитган. У ғарбда ҳам Шарқдагидек дилларни мафтун этиб янграй бошлаган.
Мавзуга оид савол ва тошириқлар:
Гётенинг Шарқ адабиётининг қайси жиҳатларини ўрганди?
Гёте ижодига “Қуръони карим” таъсирини сўзлаб беринг.
Гёте лирикасидаги шарқона мотивлар деганда нималарни тушунасиз?
“Зулайҳонома” қандай асар?
АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
ХХ аср ўзбек адабиёти тарихи. Т. 1999 й.
Сулаймонова Ф. Шарқ ва ғарб. Т. 1997 й.
О Қаюмов Чет эл адабиёти тарихи.Т.1979 й.
Э.Воҳидов Фауст фожиаси. Т 1974 й.
Янглиш Эгамова Ёш Вертернинг изтироблари. 1974 й.
С. Жабборов,С.Салимов. Мағрибу – машриқ девони. 1985 й.
7-мавзу. Испания ва Шарқ адабиёти.
Режа:
1. Араб шеъриятининг тараққиёти.
2. Араб адабиётининг Испанияга кириб бориши.
3. Адабиётшунослик ва тилшуносликнинг кенг ривожланиши.
4. Испан лирикасида янги шеърий жанрлар.
Мавзуга оид таянч сўзлар:
Испан адабиётига Шарқ шеърияти таъсири. Испанияда тасаввуф адабиётининг пайдо бўлиши. Ибн Рушд ижоди. Абу Муҳаммад Али ибн Аҳмад ибн Хазм (994-1064) ижоди. Испан фолғклорига Шарқ адабиёти таъсири.
ВИИИ асрнинг биринчи яримида араб шеърияти тараққиётининг маълум даражасига кўтарилган бўлиб, унинг қонун-қоидалари ҳам ишланиб бўлган эди. Бу даврда шеъриятнинг мадҳ, ғазал, васф ва қасида турлари мавжуд бўлиб, маросим ва тантаналарда ижро этилган. ғазал жанрининг энг ривожланган даври Х1-ХП асрларга тўғри келади.
Х-ХИ асрларда Испанияда араб маданиятининг гуллаган даври бўлди. Мамлакат 31 давлатчаларга бўлиниб ҳар бир хоким ўзини халифа даражасида тасаввур этади, саройини маданият илм-фан, санъат, адабиёт арбобларининг маконидек, ҳис этади. Назм, наср, фиқҳ илм-фан, санъат меъморчиликда бир-биридан зўр бўлган истеъдод эгалари етишиб чиқадилар.
Испаниядаги араб тилидаги шеъриятда араб ярим оролида қадим даврларда шаклланган бедуин шеърияти анъанаси давом эттирилиб, шоирлар умирида кўрмаган чўлу биёбон, қум барханлари туя образини шеърларига киритадилар. Кейинчалик, Х-ХИ асрларда бу қадимий анъанавий тимсоллар жуда камаяди, энди кўпроқ гўзаллик, хаёт лаззатларини куйлаш, хомийлик қилувчи хокимни мадх этиш, кўпинча уни махбуба сифатида назарда тутиб, унга ўз садоқатини изхор қилиш каби Шарқ шеъриятига хос хусусиятлар қўлланади. Панд-насихат ҳам кенг ўрин олган. Бу вақт адабиётига бадиий юксак махорат, ўта назокат ва айни вақтда ҳиссиётпарастлик характерлидир.
ХИ-ХИИ аср Испан араб шеъриятида махбубага бўлган муносабат анча енгил, жисмоний гўзаллигини мақтаб, хиссиётга кўпроқ ўрин берилади.
Испанияда араб шеъриятининг мувашшах ва зажал жанрлари кенг ривожланади. Араб шеърияти байт, мувашшах эса банд асосига қурилади. Бу жанрлар икки халқ адабиётининг ўзаро бирлашуви натижасида дунёга келган, икки маданият махсулидир.
Испан араб шеъриятида ишқ сўфизмга хос бўлган мажозий илоҳий ишқгина эмас, балки дуневий ишқ мавзуи хам кенг тарқалган эди.
Араб тилида яратилган адабиёт тарихида Испанияда яратилган мувашшах ва зажал классик араб шеъриятига хос бўлган шартлиликни бузиб, халқ ижоди асосида оригинал, қувноқ, хаётий сифатида кенг тарқалади.
Адабиётшунослик ва тилшуносликни ўзида мужассамлаштирган филология фани арабларда кенг ривожланган. Араб тилшунослари ўз тадқиқотларини қадимий араб шеъриятидан кўплаб мисоллар келтириш асосига қурганлар. Бунинг натижасида қадимий шеърият намуналари тўпланиб, ёзиб олинган, бу жараён тазкиралар, луғатлар, шеърий тўпламлар ва уларга шархлар ёзишга олиб келди. Адабий танқидчилик шундан келиб чиққан. Испанияда ҳам кўплаб тазкира ва тўпламлар, луғатлар яратилган.
Испан араб адабиётида энг паст табақадан чиққан айёр, ақли, тадбиркор шум бола саргузаштлари тасвирланадиган саж усулида ёзиладиган хикоячилик, қиссачилик ҳам шаклланади.
Бу турдаги дастлабки асарларнинг муаллифи Бади ал-Замон ал-Хамадоний (969-1008) эди. Кейинчалик бу жанр кенг тарқалади. Булар орасида энг характерлиси ал-Харирийнинг (1054-1122) “Мақомат” тўплами ва яхудий тилида ёзилган Йехуда ал-Харизийнинг (1165-1225) “Тахмон”и дейиш мумкин. Кейинчалик Европа адабиётида бу жанрга тақлидан кўплаб асарлар яратилган (“Дон Кихот”даги Санчо Панса, Рабленинг “Гаргантюа ва Пантагрюэлғ” романидаги Панург образлари ва б.).
Испанияда ривожланган насрий адабиёт вакилларининг энг буюги кордовалик Абу Мухаммад Али ибн Ахмад ибн Хазм (994-1064) бўлиб, ёзувчи Европада Абенхазам номи остида танилган. Ибн Хазм ўз даврининг беқарор хаётини бошидан кечирган, замонасининг кўзга кўринган исломшунос олими, сиёсий арбоби эди. Аммо беқарор сиёсий турмуш 1031 йилдан бошлаб ижодкорнинг дарбадар хаёт кечириши ва фақат ижодий иш билан шуғулланишига сабаб бўлади.
Олимнинг биринчи асари “Тоукал-хаманна” (“Кабутарнинг зебигардони”) ҳаммани ҳайратга солади. Чунки асар ишқ масаласига бағишланган бўлиб, асосий қисм ишқий мазмундаги ғазаллар, ҳикоятлар, саройлар, харамлар хаётидан олинган эпизодлар билан бойитилган эди. Асарни ўқир эканмиз, ўзимизни худди ал-Андалусда бўлгандек хис этамиз. Маълумки, ислом мамлакатларида хотин-қизларга бўлган муносабат, албатта, ҳурмат даражасида эмас эди. Лекин Шарқий мамлакатлардан фарқли ўлароқ, исавия динига мансуб одамлар аҳолининг маълум қисмини ташкил этган Испанияда аёллар аҳволи бирмунча эркин эди. Ибн Хазм асари ана шундан далолат беради. Харамлардаги фиску-фужур, фитналарни яхши билган адиб асарида хокимлар саройидаги ҳаётни жонли равишда тасвирлайди. Олим назарий фикрларини ўзи яратган бошқа Андалус шоирлари шеърларидан олинган парчалар билан даллилайди. Рисолада адиб ўз диққатини асар мазмунидан кўра кўпроқ услуби ва тилига қаратади. Ибн Хазм асари кириш ва ўттиз бобдан иборат. Адибнинг қайд қилишича, “ун боб ишкнинг илдизларига бағишланган... Ун икки боби мухаббатнинг фавқулодда холатларига ва унинг хусусиятларига. Олти бобда ишқ келтирган бахтсизликдир ва сўнгги икки ниҳояга етказувчи бобда мухаббат келтирган гуноҳнинг расволиги ва покдомонлик, халолликнинг олий хусусияти хакида” фикр юритилган. Ибн Хазм асарининг ягона қўлёзмаси Лейден кутубхонасида сақланади.
Ибн Сино хам ишқ масаласига бағишланган рисола ёзган бўлиб, хар иккала адиб деярли бир даврда яшаганлар. Ибн Сино ибн Хазмдан 14 йил аввал таваллуд топиб, 27 йил аввал вафот этган. Демак испан файласуфи туркистонлик олимнинг асари билан таниш бўлиши мумкин. Хар иккала асарни синчковлик билан муҳокама қилиш натижасида шундай хулосага келдик. Аммо умумийлик мавзуида, холос. Ибн Сино асари соф илмий-фалсафий рисола, Ибн Хазм асари эса аллегорлик характеридаги, қистирма хикоялар билан бойитилган, бадиийлаштирилган фалсафий асардир.
Испанияда ижтимоий фанлар орасида, айниқса, фалсафа ривожланган. Унинг дастлабки вакили Ибн Бажжа (вафоти 1138 йил), асосий асари “Хилватга чекинганнинг хаёт тарзи”да бойликка берилиб кетган замондошларини танқид қилиб, хилватга чекинишга чақиради. Файласуф рисолада кўпрок ахлоқ масалаларини кўтаради.
Испаниядаги ислом фалсафасининг дастлабки йирик вакили Абу Бакр ибн Туфайл (1105-1185, Европада- Абубасер) даврида вазир, сарой шифокори даражасига кўтарилади. Файласуф номини дунёга танитган аллегорик фалсафий асар “Хайй ибн Якзон”дир. Асар уша даврларда кенг тарқалган бўлиб, кейинчалик деярли ҳамма Европа тилларига ағдарилган.
Қисса қахрамони Хайй чақалоқлигидан кимсасиз оролда она кийикни эмиб улгаяди. Атроф хаёт, табиатни кузатиш натижасида аста-секин маълум бир фалсафий таълимот ишлаб чиқади. Унда Аллоҳ хақидаги фикрларга хам кенг ўрин берилиб, важд ҳолатига тушиш назарда тутилади.
Оролга жамиятдан ўзоклашиб хилват жойни ахтарган Асал исмли йигит ҳам келади. Унинг мақсади бутун ҳаётини Аллохга багишлаш, важд ҳолатига эришиш. Ҳар иккала йигит ўз қарашларини бир-бирларига айтадилар. Расмий исломга танқидий назарда бўлиш натижасида ишлаб чиқилган Асалнинг қарашлари жамият ҳаётидан ўзоқда, кимсасиз оролда усиб-улгайган Хайй ишлаб чиққан фалсафий таълимотга яқинлиги аниқланади. Хайй ҳаяжонланиб, ғайрати ошиб, дўсти билан қушни орол аҳолисини ўз кетларидан эргаштирмоқчи, расмий диндан Хаййлар таълимотига ўтишни таъминламоқчи бўлади. Аммо одамлар уларни тушунишни истамайдилар, Таълимотларини ҳам рад этадилар.
Зўр бадиий маҳорат билан тасвирланган ушбу воқеани Ибн Туфайл ўз даврида долзарб бўлган дин ва фалсафа ўртасидаги муносабат масаласига бағишланган. Хаййни соф фалсафанинг рамзи деб ҳисоблаш мумкин бўлса, асални тариқат фалсафасининг етук вакили дейиш мумкин. Аҳоли яшайдиган оролнинг ҳокими Саламан Қуръон, ҳадислар ва диний ақидаларни талқин этмай, айнан тушунишнинг, яъни зохирийлар оқимининг тарафдори. У мажозий талқин, яъни тавил усулини рад қилади. Ибн Туфайл рисолада масалани манфий ҳал этади: фалсафий дин-ҳақиқат, аммо ундан давлат ва жамият ишида фойдаланиб бўлмайди. Фалсафа оддий кишилар учун эмас, балки ўқимишли зиёлилар, уни тўғри талқин этувчилар учун яратилган. Бу одамлар фалсафа ёрдамида инсониятга яхшилик келтирувчи ишлар қилиш мумкин. Лекин ибн Туфайл мунтахаб одамлар қай усулда ва қандай яхши ишлар қилиши мумкинлигини айтмайди.
Даставвал худди ана шу сарлавҳа остидаги фалсафий қиссани Марказий Осиёлик буюк олим Ибн Сино ёзган эди. Ҳар иккала асар ҳам фалсафий қисса. Агар Ибн Сино асаридаги Хайй бин Якзон олим фикрларининг тимсоли бўлса, Ибн Туфайл кимсасиз оролда она кийик боқиб вояга етказган бола ҳақидаги испан фолғклори ҳикояти асосида ўзининг фалсафий фикрларини баён килади.
Ибн Туфайл инсоннинг ҳеч нарса, ҳеч қандай тарбиячисиз руҳий камолотга эриша олганини тасвирлайди. Унинг Хаййиси ижтимоий, миллий, диний, оилавий анъаналардан холис. Унинг дунёкараши табиат билан тўқнашув туфайли келиб чиқади. Қаҳрамонни ҳеч ким “Ундай қил, бундай қил” деб ўргатмайди. Ибн Туфайлнинг буюк олим Ибн Сино асари билан танишлиги табиий. Аммо ҳар иккала асар бир хил номланган, ҳар иккаласи ҳам фалсафий қисса бўлса-да, фарқи катта. Ибн Туфайл асари ўз даври ва минтақаси учун қанчалик аҳамиятли бўлмасин, Ибн Сино асари даражасига кўтарила олмаган. Умуман Ибн Синонинг дунёқараши, фалсафий қарашлари ва қаҳрамонлар тизимининг андалус адибига таъсири муқаррардир.
Араб Испанияси инсоният ўтмишидаги буюк файласуфларнинг бири бўлган Абул Валид Мухаммад ибн Аҳмад ибн Рўшд Кордубавийни берди. Ибн Рўшд 1126 йил Кордова шаҳрида қози оиласида дунёга келди. У ёшлигида замонасининг маданият, илм-фан маркази бўлган Кордовада маълумот олди, дорулфунунни тамомлади, ўз даврида фиқҳнинг энг етук мутахассиси бўлиб етишди. Ибн Рўшд аввал Севилғя, кейин Кордованинг қозиси лавозимида хизмат килди. Файласуфнинг дўсти ибн Туфайл 1153 йил ёш олимни Алмохадлар шаҳзодаси Абу Йакиб Йусуф билан таништирди. Суҳбат чоғида Ибн Рўшддан файласуфларнинг борлиқ ҳакидаги таълимотига қандай қарайсиз, деб сўраса, бу масала юзасидан маълум фикрга эга бўлган олим чўчиганидан юнон фалсафасидан хабарим йўқ, деб жавоб берди. Амирнинг ўзи Платон, Аристотел, Ибн Сино ва бошқа файласуфлар ҳақида суҳбат бошлаганидан кейингина бахсда иштирок этади. Шу воқеадан сўнг олим бўлажак Амир Абу Йакуб Йусуф ва унинг ўғли Абу Йусуф Йақуб ал-Мансурнинг яқин дўсти, суҳбатдошига айланади. Аммо 1195 йил Амир ал-Мансур Ибн Рўшдни Кордова қозиси вазифасидан озод этиб, хатто китобларини куйдиришни ҳам буюради. Лекин Амир ғазаби узоқ давом этмай, Шимолий Африкага кетиб қолган олимни Марокашдаги саройга жалб қилади. Ибн Рўшд Амирнинг шифокори этиб тайинланади.
Ибн Рўшднинг фалсафасидаги энг катта хизмати Аристотелғнинг баъзи асарларини шарҳлаш эди. Айниқса, неоплатониклар томонидан яратилган “Аристотелғ теологияси” рисоласи Шарқнинг баъзи аристотелғчилари таълимотини анча-мунча чалғитган эди. Қадимги Грециянинг буюк олими кейинги даврлар илм-фани, фалсафасининг асосий йуналишларини ишлаб чиқган, илм-фаннинг турли соҳаларига оид ўнлаб рисолалар яратган Аристотелғ мероси антик даврларнинг сўнгги асрларида фаолият кўрсатган неоплатониклар, айниқса Плотин ва унинг шогирдлари томонидан бузиб шарҳланган эди. Бутун Европа то ХИИ-ХИИИ асрларгача файласуф асарларининг ана шу бузилган вариантлари билангина таниш бўлган. Даставвал Форобий грек файласуфи асарларини неоплатончилар сохталаштиришларидан тозалайди, Аристотелнинг мантиқга оид деярли ҳамма асарлари ва табиатга, ахлоққа бағишланган(“Метафизика”, “Риторика”, “Поэтика” ва б.) асарларига шархлар ёзган эди. Форобий ишини давом эттириб Ибн Сино ҳам Аристотелга шархлар ёзган . Испан арабларига доир файласуфларнинг яна бир буюк вакили Мухийиддин ибн ал-Арабий (1165-1240) эди. Аммо ал-Арабий диний фалсафа, тариқат йулининг авлиёлар тудасига қўшилган вакилдир. Испанияда тариқатнинг бир неча хил оқимлари, уларнинг вакиллари мавжуд бўлган. Аммо уларнинг орасида ислом шарқи халқлари маънавий ҳаётида сезиларли из қолдирган ал-Арабий эди.
Ибн ал-Арабий Мурсияда туғилган, Испания ва Шимолий Африкада таълим олган. У 1201 йил араб мамлакатларига зиёратга жўнайди ва қолган умрини Макка, Боғдод ва Дамашқда ўтказади. У урларда тариқатни ўрганади ва бу фалсафий йуналишнинг энг кўзга кўринган назариячиларидан бирига айланади. Ибн ал-Арабий “вахдат ал-вужуд” таълимотининг асосчиси, унинг асосий фалсафий қарашлари “фусус ал-ҳикам” ва “Футухат” асарларида ифодасини топган.
ХИИИ аср бошларига келиб испанларнинг миллий озодлик ҳаракати фаоллашади ва Испаниядаги майда араб давлатчалари бирин-кетин мустақиллигини йукотади. Бунинг асосий сабаби майда араб давлатларининг инкирозга юз кетиб, иктисодий, ижтимоий карама-каршиликлар кескинлашиши, узаро низоларининг кечайиши эди. Факат ярим оролнинг жанубида, деярли Гибралтар якинида 1235 йил Гранадада Насрийлар сулоласигина омон қолди. Унинг сабаби аввало ҳоким Муҳаммад ибн Йусуф ибн Насрнинг Кастилия короли Фердинанд ИИИ га тобелигини эълон килиши эди.
Насрийларнинг Гранада давлати то 1492 йилгача яшайди. 1474 йил Кастилия тахтига малика Изабелла , 1479 йил эса Арагон тахтига шаҳзода Фердинанд ИВ ўтиради. Ҳар иккала тахт меросхурлари никоҳи натижасида Кастилия ва Арагон бирлашиб, Испания яхлит христиан давлатига айланади.
Аммо Испаниядаги сўнгги араб давлатининг ҳалокати мамлакатда араб, Шарк маданиятининг ниҳояси деб булмайди. Чунки ярим оролнинг турли жойларида минглаб араблар ва исломни кабул килганлар испанлар яшар, колаверса, деярли 8 аср мобайнида сингишиб кетган ва одат тусига кириб колган Шарқ маданияти анъаналари Испания ва унинг халки ҳаётида расмий ҳокимият ва исавия дини монелигига қарамай, узок асрлар давомида яшади ва ҳозир ҳам яшамокда.
Бу турдаги дастлабки асарларнинг муаллифи Бади ал-Замон ал-Хамадоний (969-1008) эди. Кейинчалик бу жанр кенг таркалади. Булар орасида энг характерлиси ал-Харирийнинг (1054-1122) “Макомат” туплами ва яхудий тилида ёзилган Йехуда ал-Харизийнинг (1165-1225) “Тахкмон”и дейиш мумкин. Кейинчалик Европа адабиётида бу жанрга тақлидан кўплаб асарлар яратилган (“Дон Кихот”даги Санчо Пансо, Рабленинг “Гаргантюа ва Пантагрюэлғ” романидаги Панург образлари ва б.).
Испанияда ривожланган насрий адабиёт вакилларининг энг буюги кордовалик Абу Муҳаммад Али ибн Аҳмад ибн Хазм (994-1064) бўлиб, ёзувчи Европада Абенхазам номи остида танилган. Ибн Хазм ўз даврининг бекарор ҳаётини бошидан кечирган, замонасининг кўзга куринган исломшунос олими, сиёсий арбоби эди. Аммо бекарор сиёсий турмуш 1031 йилдан бошлаб ижодкорнинг дарбадар ҳаёт кечириши ва фақат ижодий иш билан шуғулланишига сабаб бўлади.
Олимнинг биринчи асари “Тоукал-хаманна” (“Кабутарнинг зебигардони”) ҳаммани ҳайратга солади. Чунки асар ишк масаласига бағишланган бўлиб, асосий қисм ишкий мазмундаги ғазаллар, ҳикоятлар, саройлар, харамлар ҳаётидан олинган эпизодлар билан бойитилган эди. Асарни ўкир эканмиз, ўзимизни худди ал-Андалусда бўлгандек ҳис этамиз. Маълумки, ислом мамлакатларида хотин-кизларга бўлган муносабат, албатта, ҳурмат даражасида эмас эди. Лекин Шаркий мамлакатлардан фаркли улароқ, исавия динига мансуб одамлар аҳолининг маълум қисмини ташкил этган Испанияда аёллар аҳволи бирмунча эркин эди. Ибн Хазм асари ана шундан далолат беради. Харамлардаги фиску-фужур, фитналарни яхши билган адиб асарида ҳокимлар саройидаги ҳаётни жонли равишда тасвирлайди. Олим назарий фикрларини узи яратган бошка Андалус шоирлари шеърларидан олинган парчалар билан даллилайди. Рисолада адиб ўз диққатини асар мазмунидан кўра кўпрок услуби ва тилига қаратади. Ибн Хазм асари кириш ва ўттиз бобдан иборат. Адибнинг қайд килишича, “ўн боб ишкнинг илдизларига багишланган... Ўн икки боби муҳаббатнинг фавкулодда ҳолатларига ва унинг хусусиятларига. Олти бобда ишк келтирган бахтсизликдир ва сўнгги икки ниҳояга етказувчи бобда муҳаббат келтирган гуноҳнинг расволиги ва покдомонлик, ҳалолликнинг олий хусусияти ҳакида” фикр юритилган.Ибн Хазм асарининг ягона кўлёзмаси Лейден кутубхонасида сакланади.
Ибн Сино ҳам ишк масаласига бағишланган рисола ёзган бўлиб, ҳар иккала адиб деярли бир даврда яшаганлар. Ибн Сино ибн Хазмдан 14 йил аввал таваллуд топиб, 27 йил аввал вафот этган. Демак испан файласуфи туркистонлик олимнинг асари билан таниш бўлиши мумкин. Ҳар иккала асарни синчковлик билан муқояса қилиш натижасида шундай хулосага келдик. Аммо умумийлик мавзида, холос. Ибн Сино асари соф илмий-фалсафий рисола, Ибн Хазм асари эса аллегорлик характеридаги, қистирма ҳикоялар билан бойитилган, бадиийлаштирилган фалсафий асардир.
Испанияда ижтимоий фанлар орасида, айниқса, фалсафа ривожланган. Унинг дастлабки вакили Ибн Бажжа (вафоти 1138 йил), асосий асари “Хилватга чекинганнинг ҳаёт тарзи”да бойликка берилиб кетган замондошларини танкид килиб, хилватга чекинишга чакиради. Файласуф рисолада кўпрок ахлок масалаларини кутаради.
Испаниядаги ислом фалсафасининг дастлабки йирик вакили Абу Бакр ибн Туфайл (1105-1185, Европада- Абубасер) даврида вазир, сарой шифокори даражасига кўтарилади. Файласуф номини дунёга танитган аллегорик фалсафий асар “Хайй ибн Якзон”дир. Асар ўша даврларда кенг таркалган бўлиб, кейинчалик деярли ҳамма Европа тилларига ағдарилган.
Қисса рамони Хайй чакалоқлигидан кимсасиз оролда она кийикни эмиб улғаяди.Атроф ҳаёт, табиатни кузатиш натижасида аста-секин маълум бир фалсафий таълимот ишлаб чиқади. Унда Аллоҳ ҳақидаги фикрларга ҳам кенг ўрин берилиб, важд ҳолатига тушиш назарда тутилади.
Оролга жамиятдан узоклашиб хилват жойни ахтарган Асал исмли йигит ҳам келади. Унинг максади бутун ҳаётини Аллоҳга бағишлаш, важд ҳолатига эришиш. Ҳар иккала йигит ўз қарашларини бир-бирларига айтадилар. Расмий исломга танкидий назарда бўлиш натижасида ишлаб чиқилган Асалнинг карашлари жамият ҳаётидан узокда, кимсасиз оролда ўсиб-улғайган Хайй ишлаб чиккан фалсафий таълимотга якинлиги аниқланади. Хайй ҳаяжонланиб, ғайрати ошиб, дўсти билан кўшни орол аҳолисини ўз кетларидан эргаштирмоғчи, расмий диндан Хаййлар таълимотига ўтишни таъминламокчи бўлади. Аммо одамлар уларни тушунишни истамайдилар, Таълимотларини ҳам рад этадилар.
Зур бадиий махорат билан тасвирланган ушбу вокеани Ибн Туфайл ўз даврида долзарб бўлган дин ва фалсафа ўртасидаги муносабат масаласига бағишланган. Хаййни соф фалсафанинг рамзи деб ҳисоблаш мумкин бўлса, Асални тариқат фалсафасининг етук вакили дейиш мумкин. Аҳоли яшайдиган оролнинг ҳокими Саламан Куръон, ҳадислар ва диний акидаларни талкин этмай, айнан тушунишнинг, яъни зохирийлар окимининг тарафдори. У мажозий талқин, яъни тавил усулини рад килади. Ибн Туфайл рисолада масалани манфий ҳал этади: фалсафий дин-ҳакикат, аммо ундан давлат ва жамият ишида фойдаланиб бўлмайди. Фалсафа оддий кишилар учун эмас, балки ўкимишли зиёлилар, уни туғри талкин этувчилар учун яратилган. Бу одамлар фалсафа ёрдамида инсониятга яхшилик келтирувчи ишлар қилиш мумкин. Лекин ибн Туфайл мунтахаб одамлар қай усулда ва қандай яхши ишлар қилиши мумкинлигини айтмайди.
Даставвал худди ана шу сарлавҳа остидаги фалсафий қиссани Марказий Осиёлик буюк олим Ибн Сино ёзган эди. Ҳар иккала асар ҳам фасафий кисса. Агар Ибн Сино асаридаги Хайй бин Якзон олим фикрларининг тимсоли бўлса, Ибн Туфайл кимсасиз оролда она кийик боқиб вояга етказган бола ҳакидаги испан фолғклори ҳикояти асосида ўзининг фалсафий фикрларини баён қилади.
Ибн Туфайл инсоннинг ҳеч нарса, ҳеч кандай тарбиячисиз руҳий камолотга эриша олганини тасвирлайди. Унинг Хаййиси ижтимоий, миллий, диний, оилавий анъаналардан холис. Унинг дунёкараши табиат билан тўкнашув туфайли келиб чиқади. Каҳрамонни ҳеч ким “Ундай кил, бундай кил” деб ургатмайди.
Ибн Туфайлнинг буюк олим Ибн Сино асари билан танишлиги табиий. Аммо ҳар иккала асар бир хил номланган, ҳар иккаласи ҳам фалсафий қисса бўлса-да, фарқи катта. Ибн Туфайл асари ўз даври ва минтақаси учун қанчалик аҳамиятли бўлмасин, Ибн Сино асари даражасига кўтарила олмаган. Умуман Ибн Синонинг дунёкараши, фалсафий қарашлари ва каҳрамонлар тизимининг андалус адибига таъсири муқррардир.
Араб Испанияси инсоният утмишидаги буюк файласуфларнинг бири булган Абул Валид Мухаммад ибн Ахмад ибн Рушд Кордубавийни берди. Ибн Рушд 1126 йил Кордова шаҳрида кози оиласида дунёга келди. У ёшлигида замонасининг маданият,илм-фан маркази бўлган Кордовада маълумот олди, дорулфунунни тамомлади, қз даврида фиқҳнинг энг етук мутаххассиси бўлиб етишди. Ибн Рушд аввал Севилғя, кейин Кордованинг қозиси лавозимида хизмат килди. Файласуфнинг дўсти Ибн Туфайл 1153 йил ёш олимни Алмохадлар шахзодаси Абу Йакиб Йусуф билан таништирди. Суҳбат чоғида Ибн Рушддан файласуфларнинг борлиқ ҳақидаги таълимотига қандай қарайсиз, деб сўраса, бу масала юзасидан маълум фикрга эга бўлган олим чучиганидан юнон фалсафасидан хабарим йук, деб жавоб берди. Амирнинг ўзи Платон, Аристотел, Ибн Сино ва бошқа файласуфлар ҳакида суҳбат бошлаганидан кейингина бахсда иштирок этади. Шу воқеадан сўнг олим булажак Амир Абу Йакуб Йусуф ва унинг ўғли Абу Йусуф Йакуб ал-Мансурнинг яқин дўсти, суҳбатдошига айланади. Аммо 1195 йил амир ал-Мансур Ибн Рушдни Кордова қозиси вазифасидан озод этиб, ҳатто китобларини куйдиришни ҳам буюради. Лекин Амир ғазаби узок давом этмай, Шимолий Африкага кетиб колган олимни Марокашдаги саройга жалб килади. Ибн Рушд Амирнинг шифокори этиб тайинланади.
Ибн Рушднинг фалсафасидаги энг катта хизмати Аристотелғнинг баъзи асарларини шархлаш эди. Айникса, неоплатониклар томонидан яратилган “Аристотелғ теологияси” рисоласи Шарқнинг баъзи аристотелғчилари таълимотини анча-мунча чалғитган эди. Қадимги Грециянинг буюк олими кейинги даврлар илм-фани, фалсафасининг асосий йуналишларини ишлаб чиққан, илм-фаннинг турли соҳаларига оид ўнлаб рисолалар яратган Аристотелғ мероси антик даврларнинг сўнгги асрларида фаолият курсатган неоплатониклар, айниқса Плотин ва унинг шогирдлари томонидан бузиб шархланган эди. Бутун Европа то ХИИ-ХИИИ асрларгача файласуф асарларининг ана шу бузилган вариантлари билангина таниш бўлган. Даставвал Форобий грек файласуфи асарларини неоплатончилар сохталаштиришларидан тозалайди, Аристотелнинг мантиқга оид деярли ҳамма асарлари ва табиатга, ахлоққа бағишланган (“Метафизика”, “Риторика”, “Поэтика” ва б.) асарларига шархлар ёзган эди. Форобий ишини давом эттириб Ибн Сино ҳам Аристотелга шархлар ёзган .
Испан арабларига доир файласуфларнинг яна бир буюк вакили Муҳийиддин ибн ал-Арабий (1165-1240) эди. Аммо ал-Арабий диний фалсафа, тарикат йулининг авлиёлар тўдасига кўшилган вакилдир. Испанияда тарикатнинг бир неча хил окимлари, уларнинг вакиллари мавжуд бўлган. Аммо уларнинг орасида ислом шарқи халклари маънавий ҳаётида сезиларли из қолдирган ал-Арабий эди.
Ибн ал-Арабий Мурсияда туғилган, Испания ва Шимолий Африкада таълим олган. У 1201 йил араб мамлакатларига зиёратга жунайди ва қолган умрини Макка, Боғдад ва Дамашқда ўтказади. У урларда тарикатни ўрганади ва бу фалсафий йуналишнинг энг кўзга кўринган назариячиларидан бирига айланади. Ибн ал-Арабий “вахдат ал-вужуд” таълимотининг асосчиси, унинг асосий фалсафий қарашлари “фусус ал-ҳикам” ва “Футухат” асарларида ифодасини топган.

Маърузанинг қисқача хулосаси:


ХИИИ аср бошларига келиб испанларнинг миллий озодлик ҳаракати фаоллашади ва Испаниядаги майда араб давлатчалари бирин-кетин мустақиллигини йўқотади. Бунинг асосий сабаби майда араб давлатларининг инқирозга юз угириб, иқтисодий, ижтимоий қарама-қаршиликлари кескинлашиши, ўзаро низоларининг кечайиши эди. Фақат ярим оролнинг жанубида, деярли Гибралтар яқинида 1235 йил Гранадада Насрийлар сулоласигина омон қолди. Унинг сабаби аввало ҳоким Муҳаммад ибн Йусуф ибн Насрнинг Кастилия қороли Фердинанд ИИИ га тобелигини эълон қилиши эди.
Насрийларнинг Гранада давлати то 1492 йилгача яшайди. 1474 йил Кастилия тахтига малика Изабелла, 1479 йил эса Арагон тахтига шаҳзода Фердинанд ИВ ўтиради. Ҳар иккала тахт меросхўрлари никоҳи натижасида Кастилия ва Арагон бирлашиб, Испания яхлит христиан давлатига айланади.
Аммо Испаниядаги сўнгги араб давлатининг ҳалокати мамлакатда араб, Шарқ маданиятининг ниҳояси деб бўлмайди. Чунки ярим оролнинг турли жойларида минглаб араблар ва исломни кабул қилганлар испанлар яшар, қолаверса, деярли 8 аср мобайнида сингишиб кетган ва одат тусига кириб қолган Шарқ маданияти анъаналари Испания ва унинг халки ҳаётида расмий ҳокимият ва исавия дини монелигига қарамай, узок асрлар давомида яшади ва ҳозир ҳам яшамоқда.

Мавзу бўйича савол ва топшириқлар:


1.Испан адабиётига Шарқ шеъриятининг таъсири қайси шоирлар ижодида намоён бўлади?
2.Испанияда тасаввуф адабиётининг таъсирини белгиловчи қандай асарларни биласиз?
3.Ибн Рушд ижоди ҳақида маълумот беринг.
4.Испан халқ оғзаки ижодига Шарқ адабиётининг таъсири қандай асарларда кўринади?

АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ.


1.ХХ-аср ўзбек адабиёти тарихи. Т. 1999 й.
2.Сулаймонова Ф. Шарқ ва ғарб. Т. 1997 й.
3.О.Қаюмов.Чет эл адабиёти тарихи.Т.1979 й.
4.Хайруллаев М. Уйғониш даври ва Шарқ мутафаккури. Т. 1971 й.

8 мавзу. Шарқ адабиёти ва Данте.


Режа:
1.Еропада уйғониш даври адабиёти.
2.Италияда уйғониш даври маданияти.
3.А.Дантенинг адабий фаолияти.
4.Данте ижодига Шарқ аломаларининг таъсири.
5.Данте асарларида ғоявийлик ва бадиийлик.

Мавзуга оид таянч сўзлар:


Данте ва Шарқ адабиётлари. Дантенинг “Янги ҳаёт” тўплами. Беатриче образи талқини. Данте ижодида Аристотелғ, Форобий, Ибн Сино, Ибн Рушд ўрни.
ХИИИ аср охири ХИВ асрда Италиянинг йирик шаҳарлари (Болонғя, Падуя) университетлари лотин авероаизмининг марказага айланди. Болонъя университети санъат факулғтетининг ўқитувчилари пармалак Таддео Ареццелик Анжелалар фақат Ибн Рушд таълимотини узлаштирибгина колмай, уни талабаларга сингдириш ва шу йусинда кенг тарқатиш борасида фаолият олиб борганлар. Италғян уйғониш даврининг йирик шоири Петрарка христиан дини, Рим папасининг фаол ходимларидан бўлгани учун хам Ибн Рушд ва унинг таълимотига мутлоқ қарши чиқади, олимни ўз эгаси Исо ва католик динига жон жахди билан хурувчи “ит” деб атайди. Бу таълимот папа ходимини шунчалик саросимага солдики, 1370 йил аверроизмга қарши махсус рисола (“Ўзим хакимда ва кўплаб авомлар хакида”) хам езади, янги таълимот вакилларини, “худосизлар” деб атайди.
Шоир рисоласида Платон нуқтаи назаридан исавия динини ҳимоя қилиб, табиат фанлари ва фалсафага карши чикади. Кизиғи шундаги, Петраркадан ун йиллаб аввал яшаган Данте Шарк фани, олимлари, Ибн Рушдга юкори баҳо берган эди.
Шоирнинг чиқишлари ва юқоридаги рисоласи исавия черкови Ибн Рушд таълимоти ва умуман Шарқ илм-фан, фалсафаси таъсиридан ўта чўчиганининг исботидир.
Дантега шуҳрат келтирган биринчи асар 1291-1292 йилларда тузилган ва Беатричега бағишланган “Янги ҳаёт” шеърлар тўплами бўлиб, у Европа адабиёти тарихида биринчи автобиографик асардир. Тўплам насрий ҳикоялар билан боғланган 30 та шеърдан иборат. Шеърлар 1283-1291 йилларда ёзилган бўлиб, хронологик тартибда жойлаштирилган. Амио шоирнинг маҳбубасига бағишланган ҳамма шеърлари тўпламга киритилмай, фақат фариштасимон Беатриче хотирасига муносиб бўлганлари “Вита нова” дан жой олган, Насрий ҳикояларда шеърларнинг яратилишига сабабчи бўлган воқеаларга ишоралар, шеърлар талқини берилган.
Тўпламдаги дастлабки сонетларда ўрта асрлар адабиёти ва “Янги ёқимли услуб” га хос бўлган шартлилик аллегория, рамзийлик, устозлар таъсири ҳали кучли бўлса, кейини асарларида бутунлай мустақил услуб, содда поэтик иборалар қўллайди. 9 йилдан сўнг шоир маҳбубасини кўчада қордек оппоқ либосда кўради, қиз шоирга салом беради. Беатриченинг таъзими ёш шоирни мутлоқ мафтун этади, руҳига бахт-саодат бағишлайди. Бундан кейинги бир неча йилни шу учрашув таъсирида ўтказади. Учрашув кечаси шоир тушида ишқ маъбуди Амор олов рангли булут ичида Беатричени олиб кетаётгани ва ухлаб ётган шоирнинг юрагини унга мажбуран едираётгани ва уни осмонга учириб олиб кетганини кўради. Шоир ўйғониб “Ошиқ қалбларга...” сўзлари билан бошланувчи сонетни ёзади.
Ишқий шеърлари маҳбубаси шаънига доғ туширмасин, деб Данте прованцал шоирлари ҳийласини, яъни иккинчи бир хонимга ошиқ бўлгандек шеърлар ёзади. Беатриче “садоқатсизлик” дан ҳақоратланиб шоирга салом бермайди. Бу воқеа Данте учун чуқур мусибат келтиради, ўзини йўқотган шоир қайғу аламга тўлиб тошиб сонетлар ёзади. Масалан, ХВ бобдаги сонетда.

Download 340.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling