Наманган Давлат университети талабаларнинг малакавий амалиётини ўтказиш тўғрисида


Download 31.13 Kb.
Sana24.06.2023
Hajmi31.13 Kb.
#1653646
Bog'liq
Shartnoma Amaliyot uchun


Наманган давлат университети Иқтисодиёт факультети 60411100-Менежмент тармоқлар ва соҳалар бўйича таълим йўналиши талабаларининг амалиётини ўтказиш тўғрисида

Ш А Р Т Н О М А


Наманган шаҳри “___” _________ 20___ й.

Низом асосида иш юритувчи Наманган давлат университети ректори п.ф.д. проф.C.Турғунов бир томондан ва низом асосида иш юритувчи _____________________________________________________________ раҳбари ____________________________________ иккинчи томондан Наманган давлат университети Иқтисодиёт факультети, 60411100-Менежмент тармоқлар ва соҳалар бўйича таълим йўналиши талабаси ______________________________________________________________________________ амалиёт раҳбари _____________________________________________________ раҳбарлигида 2023 йил ________дан 2023 йил _________гача амалиёт ўтказиши тўғрисида ўзаро келишдилар.




I. УНИВЕРСИТЕТНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
1.1. Амалиёт бошланишидан аввал амалиётга борадиган талабалар сони, йўналиши (ихтисослиги), амалиёт ўтказиш муддати ва амалиёт дастури ҳақида келишилган ташкилот рахбарига маълумот бериш;
1.2. Амалиёт раҳбари этиб, тажрибали профессор, доцент ва ўқитувчилардан тайинлаш;
1.3. Фан, техника ва маданиятнинг энг янги ютуқлари, ишлаб чиқариш иқтисодиёти, таълим ва жамоат муассасасида иш юритиш ҳамда уни илмий ташкил қилиш ҳақида амалиёт объектлари маъмурияти билан биргаликда мутахассислар маърузасини ташкил қилиш;
1.4. Амалиёт объектларини амалиёт дастурлари билан таъминлаш;
1.5. Амалиёт объектларидаги амалиётни ташкил этиш тартиби ва ўтказилиш муддати ҳамда мазмунини назорат қилиш.


II. АМАЛИЁТ ЎКАЗИЛАДИГАН ТАШКИЛОТНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
2.1. Талабалар амалиётини амалиёт дастури ва мазкур шартномага мувофиқ ташкил қилиш ва ўтказиш;
2.2. Амалиёт дастурига мувофиқ талабалар амалиётини ўтказишнинг самарадорлигини таъминловчи иш жойлари билан таъминлаш;
2.3. Амалиётчи талабалар амалиётни университет томонидан белгиланган муддатларда ўтказилишлари учун шароит яратиш;
2.4. Талабаларга мавжуд адабиётлар, техник ва бошқа ҳужжатлардан фойдаланиш имкониятларини бериш;
2.5. Амалиётчи талабага битирув малакавий иши ва амалиёт билан боғлиқ материаллар йиғишда ёрдам кўрсатиш;
2.6. Амалиётчи талабага ҳаёт фаолияти хавфсизлиги бўйича мажбурий кўрсатмалар бериш, зарур бўлган ҳолларда уларни меҳнатнинг хавфсиз усулларига ўргатиш ва бу ҳақда ҳужжатларни расмийлаштириш;
2.7. Амалиётчи талабаларнинг мазкур амалиёт объектида жорий қилинган ички меҳнат тартиб-қоидаларига риоя қилишларини таъминлаш ва назорат қилиш;
2.8. Яқин атрофда жойлашган таълим муассасига биргаликда ташрифлар ўтказиш;
2.9. Зарур бўлган ҳолларда, ички меҳнат интизомини бузган амалиётчи талабаларга амалиёт ўтказилаётган таълим муассаси раҳбарининг буйруғи билан жазо чоралари кўриш ва бу ҳақида университет ректорини хабардор қилиш;
2.10. Амалиёт ўтаётган талабалар амалиёт объектида бахтсиз ҳодисага учраган ҳолда тўла жавобгарликни олиш


III. ШАРТНОМАНИНГ БОШҚА ШАРТЛАРИ
3.1. Ўқув юртининг низомига мувофиқ кўзда тутилган мажбуриятлар бажарилмаганда шартнома қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин;
3.2. Шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш фақат ёзма равишда икки томон вакиллари иштирокида амалга оширилади;
3.3. Шартнома ҳар икки томоннинг имзоси қўйилган кундан бошлаб кучга киради;
3.4. Ўз мажбуриятларини томонлар бажармаган ҳолда ёки ўз вақтида бажармаганда қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгардир. Томонларнинг келишмовчилик ва муаммолар қонунчиликда ўрнатилган тартибда ҳал этилади.
IV. ШАРТНОМА МУДДАТИ
4.1. Шартноманинг амал қилиш муддати 2023 йил ______________дан 2023 йил_____________гача.


ТОМОНЛАРНИНГ ЮРИДИК МАНЗИЛЛАРИ
Наманган шаҳар, Бобуршох кўча, 161 __________________________________
Наманган давлат университети __________________________________
(амалиёт ўтказиш жойи)
Ректор: _________________ рахбар___________________________
Проф. С.Турғунов ___________________________________
Download 31.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling