8
модулли, креативлик, акмеологик) тамойилларига устуворлик бериш асосида
очиб берилган;
профессионал таълим муассасалари рейтингини аниқлаш технологияси
иерархик моделлаштириш
усулига таълим сифати даражаси, педагогларнинг
салоҳияти, ўқув адабиёт таъминоти, ахборот-коммуникация
технологиялари
очиқлиги, моддий-техник база, битирувчилар бандлиги каби асосий
мезонларни қўллаш асосида такомиллаштирилган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари:
Ўзбекистон ва Япония умумтаълим ва профессионал таълим
тизимларининг
ташкилий-ҳуқуқий
жиҳатлари,
ташкилий-педагогик
талаблари, ўхшаш ва фарқли томонлари очиб берилган;
иерархик моделлаштириш усулини кўрсаткичлар самарадорлигини
ошириш бўйича қарорлар қабул қилишда профессионал таълим тизими
бошқарув жараёнини такомиллаштиришда фойдаланилган;
Япония профессионал таълим тизимининг ўзига
хос хусусиятларини
таҳлил қилиш асосида профессионал таълим муассасаларида амалий
машғулотлар, амалий кўникма ва малакаларни шакллантириш усуллари
тавсия этилган;
Ўзбекистон умумтаълим ва профессионал
таълим тизимларининг
ҳозирги ҳолатини таҳлил қилиш асосида Япония тажрибасидан фойдаланиш
юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Do'stlaringiz bilan baham: