Наманган давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Тадқиқот натижаларнинг ишончлилиги


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/40
Sana23.12.2022
Hajmi0.58 Mb.
#1046599
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   40
Bog'liq
ozbekiston va yaponiya umumtalim va professional talim tizimlarining qiyosij tahlili

Тадқиқот натижаларнинг ишончлилиги қўлланилган ёндашув ва 
усуллар, унинг доирасида фойдаланилган назарий маълумотларнинг расмий 
манбалардан олинганлиги, келтирилган таҳлил ва натижалар иерархик 
моделлаштириш (МPRIORITY 1.0) усули орқали асосланганлиги, хулоса, 
таклиф 
ва 
тавсияларнинг 
амалиётга 
жорий 
этилганлиги, 
олинган 
натижаларнинг ваколатли тузилмалар томонидан тасдиқланганлиги билан 
изоҳланади. 
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқотнинг илмий аҳамияти Ўзбекистон ва Япония умумтаълим ва 
профессионал таълим тизимларининг концептуал хусусиятлари, таълим 
тизимларининг 
ташкилий-ҳуқуқий 
жиҳатлари, 
ташкилий-педагогик 
талаблари, ўхшаш ва фарқли томонлари, Ўзбекистон ва Япония таълими 
миллий ўзига хослиги, жаҳонда таълимни ривожлантириш тенденциялари, 
миллий таълим тизимини жамиятда таълим, фан ва ишлаб чиқариш билан 
боғлаш, 
таълим 
муассасалари 
рейтингини 
аниқлашда 
иерархик 
моделлаштириш 
усулида 
баҳолаш 
методикаси, 
шунингдек, 
мавжуд 
имкониятлардан самарали фойдаланиш йўлларининг илмий жиҳатдан 
асосланганлиги билан белгиланади. 
Тадқиқотнинг 
амалий 
аҳамияти 
Ўзбекистонда 
умумтаълим 
ва 
профессионал таълим тизимларини такомиллаштиришда касб-ҳунар таълими 
тарихи, қиёсий педагогика, педагогик технология, педагогик маҳорат каби 
фанлар мазмунини бойитишга хизмат қиладиган аниқ илмий-амалий 
тавсиялар 
мавжудлиги 
ҳамда 
тадқиқот 
материалларидан 
таълим 


9
муассасаларида, ўқитувчилар малакасини ошириш курсларидаги назарий ва 
амалий машғулотларда кенг фойдаланиш мумкинлиги билан белгиланади. 
Ушбу тадқиқот материаллари таълим тизимининг қиёсий таҳлили бўйича 
кейинги илмий-тадқиқотларни олиб бориш имконини беради. 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling