Наманган давлат университети


Объектнинг фаолияти, хусусиятлари, маънавий маърифий ҳаётдаги ўрни бўйича тавсифнома 1-2 саҳифа ҳажмида


Download 384.53 Kb.
bet3/4
Sana07.03.2023
Hajmi384.53 Kb.
#1246574
1   2   3   4
Bog'liq
1grfv

Объектнинг фаолияти, хусусиятлари, маънавий маърифий ҳаётдаги ўрни бўйича тавсифнома 1-2 саҳифа ҳажмида

Физика кафедраси 1955 йил август ойида Олий математика ва физика бирлашган кафедраси асосида ташкил этилган. 1957 – 1959 йилларда В.Н.Ловцов физика кафедрасининг мудири бўлиб ишлаган. Кафедра ўша вақтларда телефон-телеграф алоқаси, сўнгра автоматик ва кўп каналли электр алоқаси факультети таркибида бўлган. Физика кафедраси 1970-2001 йилларда кўп каналли электр алоқаси факультети таркибида, 2002-2005 йилларда фундаментал фанлар факультети таркибида, 2005-2013 йилларда радиотехника-радиоалоқа ва телевидение факультети таркибида, 2013 йилдан буён телевизион технологиялар факультети таркибида фаолият кўрсатиб келмоқда.
Физика кафедрасига 1959-1961 йилларда физика-математика фанлари номзоди, доцент И.С.Андреев, 1961-1982 йилларда техника фанлари доктори, профессор Б.В.Яковлев, 1952-1983 йилларда техника фанлари номзоди, доцент В.И.Жуков, 1983-1986 йилларда физика-математика фанлари доктори, профессор, ЎзФА академиги М.С.Юнусов, 1986-1998 йилларда физика-математика фанлари доктори, профессор М.Г.Халиулин, 1998-1999 йилларда физика-математика фанлари номзоди, доцент П.А.Тожибоев, 1999-2000 йилларда физика-математика фанлари номзоди, доцент Ў.Эгамов, 2001-2002 йилларда физика-математика фанлари доктори, профессор А.Ҳ.Қосимов, 2003-2013 ва 2016-2017 йилларда физика-математика фанлари доктори, профессор К.П.Абдураҳманов, 2013-2015 йилларда доцент О.Э.Тигай, 2015-2016 йилларда катта ўқитувчи В.С.Ҳамидов раҳбарлик қилган бўлса, 2017 йилдан физика-математика фанлари номзоди Х.М.Холмедов кафедра мудири лавозимида ишлаб келмоқда.
2018/2019 ўқув йилида кафедрада 23 нафар профессор-ўқитувчилар 21,5 штат бирлигида асосий ва ўриндошлик асосида фаолият кўрсатиб, улар университетнинг барча таълим йўналишлари 1-курс талабаларига Физика фанидан маъруза, семинар, амалий машғулот, лаборатория ҳамда талабалар мустақил таълими бўйича дарс машғулотлари олиб борадилар. Кафедра таркибида 3 нафар фан доктори, профессорлар, 8 нафар фан номзоди ва доцентлар, 2 нафар катта ўқитувчи ва 10 нафар ўқитувчи-ассистент фаолият кўрсатади. Илмий салоҳият 53,5 %ни ташкил этиб, профессор-ўқитувчиларнинг ўртача ёши 58 ёш.
Кафедрада Профессор К.П.Абдурахманов раҳбарлигида ЎзР Давлат таълим стандартига мувофиқ физика фанининг намунавий дастури ишлаб чиқилиб, намунавий дастур мазмунига мос физика фанидан замонавий ўқув дарсликлари, ўқув қўлланмалари ва ўқув мажмуа яратилган. 2014-2015 йилларда доцент О.Э.Тигай раҳбарлигида мультимедия маърузалари ва виртуал лаборатория машғулотлари ўтказиладиган мультимедиа синфлари ва компьютер синфлари ҳамда физикавий жараёнларни MathLAB ва Mathad дастурлари ёрдамида моделлаштириш ишлари олиб бориладиган аудиториялар ташкил этилган.
Кафедрада ҳажми 220 Гб дан ортиқ ахборот технологиялари ресурслари тўпланган, физика фанининг барча қисмларига оид виртуал лаборатория ишлари, ўзбек ва рус тилларида 45 тадан иборат мултимедиа маърузалари тўплами яратилган.
Кафедра ҳозирги кунда 70 дан ортиқ модернизациялашган физикавий стендларга эга бўлган 3 та лаборатория машғулотлари, 2 та амалий машғулотлар, 1 та виртуал лаборатория машғулотлари ва 3 та мултимедиали маърузалар ўтказиладиган аудиторияларга эга. Кафедрада estudy.uz, my.estudy.uz масофавий таълим тизимлари ҳамда media.uz таълим тизими порталлари ишлаб турибди.
Кафедра профессор-ўқитувчилари ҳар йили республикада бажариладиган фундаментал, амалий ва инновацион ишланмалар танловида лойиҳалари билан иштирок этиб келади, хўжалик шартномалари орқали бюджетдан ташқари маблағлар топишда фаоллик кўрсатган. Жумладан, кейинги 3 йилда MK-03/2010 "Получение и исследование фосфид галлиёвых полупроводниковых гетероструктур с внутризонным излучением”, BV–D2–005 "Кенг зонали AIIIVV бирикмаларининг ўта чекланган ютувчи қатламга эга бўлган икки томонлама гетеротузилмаларни яратишнинг физикавий асосларини ўрганиш”, 14–004 сонли "Киришмали U-марказлардаги Messbauer спектроскопиясини қаттиқ жисмларнинг электрон тузилишини тадқиқот қилишда фойдаланиш”, I-09-25 сонли ”Ҳар хил чуқурликлардан сувни кўтариб олиш учун мўлжалланган кичик қувватли фотоэлектрик станцияларнинг тажрибавий намунасини яратиш ва ишлаб чиқаришни таъминлаш”, I-2011-6-3 сонли “Техник йўналишлардаги олий ўқув юртлари учун физика фанининг замонавий ўқув мажмуасини ишлаб чиқиш” ва бошқа мавзуларда илмий тадқиқотлар ҳамда лойиҳалар амалга оширилган. Шунингдек, 2015 йилда В.С. Ҳамидов “Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги” республика кўрик-танловининг “Инновация ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши педагог” номинациясида ғолиб бўлган.
III. Битирув олди амалиётининг мақсади. Бунда ҳар бир талаба ўзининг ЯДА шаклидан келиб чиқиб (БМИ ёзадиганлар ва умумкасбий фанлардан тест топширадиганлар) амалиёт мақсадларини шакллантирадилар. Бунда амалиёт мақсади 10 тадан кам бўлмаслиги белгиланади. Дастурда эса уни умумлаштириш ҳар икки ЯДА шаклини ўам инобатга олиб мақсадларни баён этиш керак. 1-2 бет ҳажмида




- Кафедранинг профессор-ўқитувчилар таркибига республикамизнинг физика соҳаси бўйича энг кучли олимларининг йиғилганлиги;
- кафедра илмий салоҳиятининг юқорилиги;
- кафедрада бажарилаётган илмий-тадқиқот ва лойиҳа ишланмаларининг республика иқтисодиётининг мавжуд муаммоларини ҳал этишга қаратилганлиги;
- кафедранинг бюджетдан ташқари маблағлар топишда таълим муассасаси бўйича амалий ишлардаги фаоллиги;
- Таълим муассасаларида ўқитиладиган Физика фани бўйича ўқув ахборот-ресурслари кафедранинг профессор-ўқитувчилари томонидан тайёрланганлиги, фан бўйича назарий ва амалий масалаларнинг конкрет натижалари тажрибадан ўтказилганлиги;
- кафедрада талабаларнинг мустақил ишларни бажариш бўйича шароитларни яратилганлиги, талабаларнинг мустақил билим олишлари учун кафедранинг Физика фани бўйича электрон таълим ресурслари жойлаштирилган сайтларининг фаолият кўрсатаётганлиги;
- кафедранинг виртуал лабораторияда ўқув тажрибаларини олиб бориш учун моддий – техника базага эгалиги талабаларнинг назарий билимларини амалий жиҳатдан мустаҳкамлаш имкониятини тақдим этаётганлиги;
- кафедра бошқаруви бўйича йиғилишларни ҳафтанинг муайян кунида ва аниқ давомийлигининг белгилаб қўйилганлиги қарорларни қабул қилиниши ҳамда сифатли бажарилишида омил бўлаётганлиги;
- кафедранинг таълим муассасасининг электрон ҳужжат айланиш ички тармоғига уланганлиги ўқув-меъёрий ҳужжатлар билан тўлиқ ва қисқа вақт ичида танишиш имкониятини тақдим этаётганлиги, ижро интизоми бўйича кафедрага юкланган топшириқларни сифатли бажаришга хизмат қилаётганлиги;
- ТАТУ раҳбариятининг профессор-ўқитувчиларни ўқув, илмий ва маънавий соҳадаги фаолияти бўйича рағбатлантириш устамаларининг белгиланиши туфайли кафедра профессор-ўқитувчиларида ўз устида ишлаш бўйича мотивация пайдо бўлган ва бугунги кунда 11 нафар ходим ушбу имкониятдан фойдаланаётганлиги;
- кафедра бошқарувининг ўзаро аҳиллик, ҳурмат, ишчанлик асосига қурилганлиги.


- Кафедрага иқтидорли ёш мутахассисларни ишга қабул қилиш, улардан илмий салоҳиятли кадрлар тайёрлаб кафедра профессор-ўқитувчилар таркибининг ўртача ёшини ёшартириш;
- кафедрада Физика фани бўйича бир нечта етакчи олимлар фаолият кўрсатади, шу сабабдан етакчи олимлар тадқиқот йўналишларига мос Ихтисослашган кенгаш очиш ва шу орқали кафедра илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш;
- Кафедра салоҳиятидан фойдаланган ҳолда физика бакалавриат йўналиши фанларидан виртуал лабораторияларни электрон ва ўқув-услубий ресурслар ишлаб чиқишни йўлга қўйиш, виртуал лабораториялар бўйича Республика марказига асос солиш;

  • - Барча йўналишлар бўйича хорижий тиллар (инглиз, немис ва француз)даги илмий-услубий материаллар ва дарсликлар яратишда ҳамкорликни йўлга қўйиш;

  • - Кафедранинг ёш кадрларини хорижий ҳамкорлик асосида тажриба алмашинувини йўлга қўйиш, Россия Федерациясининг етакчи олий ўқув юртлари ҳамда илмий тадқиқот муассасаларига илмий стажировкага юбориш;

  • - Мамлакат бошқарув ва хавфсизлик тизимига, таълим бошқармаларига кафедранинг илмий салоҳиятли кадрларни етказиб беришдек ҳамкорлигининг йўлга қўйилганлиги.

Амалиётчи талаба томонидан амалга оширилган ишлар: таҳлил ва ҳисобот. бунда амалиётчининг бажарган ишидан ўзи учун келтирган манфаати юзасидан таҳлил (ЯДАси учун) ва умумий ҳисобот тайёрлайди. 3-4 бет ҳажмида.

Кафедра профессор-ўқитувчиларининг илмий салоҳиятидан фойдаланган ҳолда бажарилаётган илмий тадқиқот ишлари ва хўжалик шартномалари орқали орқали кафедранинг энг замонавий моддий-техник ускуналар билан таъминлашни амалга ошириш мумкин.



  1. Кафедрада илмий салоҳиятнинг юқорилиги талабаларнинг кафедра фан йўналиши бўйича чуқур билим олиши, мутахассис сифатида унинг рақобатбардошлигини таъминловчи муҳим омил бўлиб ҳисобланади.

  2. Кафедранинг Интернет тармоғидаги онлайн ўқув курсларининг очиқлигига, масофавий таълим олиш учун имкониятларнинг мавжудлиги унинг мамлакатимизда ҳамда чет элларда аудиториясининг кенгайишига, хорижий олимларнинг қизиқишларининг ортишига, ҳамкорлик бўйича таклиф ва ташаббусларнинг пайдо бўлишига олиб келади.

  3. Кафедрада физика фани соҳалари бўйича виртуал лаборатория ишларини бажариш тажрибасидан фойдаланиб, шу соҳада электрон ва ўқув-ахборот ресурсларининг яратилиши республикада кафедранинг ўқув-илмий марказга айланишига хизмат қилиши мумкин.

  4. Кафедра бошқарув тизими ва ўқув, илмий ва тарбиявий жараённи ривожлантиришда таълим муассасаси раҳбариятининг профессор-ўқитувчиларни рағбатлантиришнинг аниқ тузилмасининг ишлаб чиққанлиги муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

  5. Кредит тизими асосида профессор-ўқитувчиларнинг талабалар мустақил ишини ташкил этишдаги ёндашувлари ҳамда ташаббускорлиги, талабаларнинг мустақил иш топшириқларини ўзлаштиришда ўз учун керакли билимларни эгаллашга интилиши, манфаатдорлиги таълим сифатини оширишда муҳим аҳамият касб этади.




  1. Кафедрадан боғланган амалиёт раҳбари ва объектнинг амалиётчига берган хулосаси (алоҳида-алоҳида, 2 та). Тасдиқланган, муҳрланган ҳолатда. 2 саҳифа.

Наманган давлат университети Ижтимоий факультети Тарих йўналиши TRX-AU-18– гуруҳ талабаси Комилов Умар Рашидовичнинг 2022 йил 24 майдан 11 июнгача НОДИРАБЕГИМ номидаги Наманган вилоят ахборот ресурс марказида ўтказган малакавий амалиёти бўйича

Download 384.53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling