Наманган давлат университети


Download 384.53 Kb.
bet1/4
Sana07.03.2023
Hajmi384.53 Kb.
#1246574
  1   2   3   4
Bog'liq
1grfv


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


НАМАНГАН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ТRX-AU-18 гуруҳи талабаси
КОМИЛОВ УМАР РАШИДОВИЧнинг
НОДИРАБЕГИМ номидаги
НАМАНГАН ВИЛОЯТ АХБОРОТ-РЕСУРС МАРКАЗИДА
ўтаган малакавий амалиёти бўйича


Ҳ И С О Б О Т И


Малакавий амалиёт раҳбари: т.ф.н., доц. К.Р.Салимова


Наманган - 2022 йил


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


НАМАНГАН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

ТRX-AU-18 гуруҳи талабаси


Комилов Умар Рашидовичнинг
малакавий амалиёт бўйича
АМАЛИЁТ КУНДАЛИГИ
Малакавий амалиётга масъул: Х.М.Холмедов _____________

М.Ў.
Наманган 2022 йил


Талабанинг малакавий амалиёт кундалиги



Сана

Бажарилган ишлар ҳақида
қисқача маълумот

Амалиёт раҳбарининг имзоси




Биринчи кун




24.05.22

Малака ошириш даврининг 28 соатлик малакавий амалиётни ўташ учун БИММ тақсимоти бўйича Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборт технологиялари университетига бириктирилдим. Амалиёт аввалида таълим муассасасининг ўқув-услубий бошқарма бошлиғи Эргашев Абдуназар Қаршибоевич амалиётчиларга ТАТУнинг ташкилий тузилмаси, ўқув жараёни ва талабаларнинг билим олиши учун яратилган шароитлар хусусида маълумот берди. Қисқача тақдимотдан сўнг амалиётчилар тузилмалар бўйича бошқарув жараёнини ўрганиш учун кафедраларга ихтиёрий равишда тақсимланди ва мен Физика кафедраси фаолияти билан танишиш мақсадида Телевизион технологиялар факультетига йўл олдим. Факультетнинг Физика кафедраси А-ўқув корпуси 4-қаватида жойлашган бўлиб, у ерда кафедра мудири ф-м.ф.н.,доц. Х.М.Холмедов билан ташрифим мақсади юзасидан суҳбатлашдим. Кафедра мудири кафедра хусусида маълумот бериб, кафедра фаолиятига доир маълумотларни тақдим этди. Имконият даражасида ўқув жараёни олиб борилаётган маъруза ва лаборатория аудитриялари билан танишиб чиқдим. Шунингдек, кафедранинг Интернет манзили бўйича кафедранинг ўтмиши, профессор-ўқитувчилар таркиби, илмий салоҳияти, кафедра аъзоларининг ютуқлари, илмий тадқиқот ишлар доираси, хўжалик шартномалари ҳамда ташқи илмий алоқалари ҳақида маълумотларни олдим.







Иккинчи кун




25.05.22

Амалиётнинг иккинчи кунида кафедра бошқарувининг ташкилий жиҳатлари, кафедра йиғилишларини йиллик режалари, унда кўрилиши режалаштирилган масалалар, йиғилишларнинг ўтказилиш тартиби, йиғилишларда қабул қилинган қарорларнинг ижроси бўйича амалга оширилган ишлар билан танишдим. Менда илмий-тадқиқот ишларида персонал билан ишлаш орқали тўпланган кафедра тажрибаси катта қизиқиш уйғотди. Шунингдек, дарс жадвали бўйича талабалар мустақил ишини ташкил этиш ва қабул қилиш жараёнини ўргандим. Виртуал лабораториялар орқали бажариладиган машғулотларнинг ўқув-услубий таъминоти, кафедра тасарруфидаги аудиторияларни ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминланишини, улардан дарс жараёнларида фойлаланиш ҳолати билан танишдим.







Учинчи кун




26.05.22

Бугун ҳафта охири бўлганлиги сабабли, талабаларнинг асосий дарс машғулотлари мустақил иш фаолияти билан боғлиқ билимларни эгаллашга қаратилган. Шу сабабдан лабораторияларда талабалар мустақил ишлари бўйича амалий тажрибалар ўтказмоқда, натижа ва хулосаларни текшириб кўрмоқда. Кафедра мудири билан муассасада жорий этилган кредит тизимининг афзалликлари, унда талаба томонидан асосий эътибор қаратилиш керак бўлган таълим олиш жараёнининг жиҳатлари ҳақида суҳбатлашдим. Шунингдек, бугун қишки семестр бўйича академ қарздор талабалар учун кредит дастурий тизимининг охирги, ҳисоботлар ёпиладиган куни экан. Шу сабабдан айрим аудиторияларда дарс машғулотлари олиб борилаётган бўлса, айрим аудиторияларда қарздор талабаларнинг бир ҳафталик ўқиш даврида берилган мустақил иш, лаборатория топшириқлари қабул қилинмоқда.







Туртинчи кун




27.05.22

Кафедра мудири Ҳамид ака билан ҳафта аввалидаги суҳбатимиз амалиёт ҳисоботида кўзда тутилган кафедра фаолиятининг SWOT-таҳлили билан боғлиқ масалалар юзасидан бўлди. Ҳ.Холмедов билан суҳбат давомида мен кафедра фаолияти билан боғлиқ тўплаган материалларим, кузатишлар асосида йиғилган маълумотлар асосида кафедра фаолияти юзасидан ўз фикрларимни ўртоқлашдим. Гап кредит тизимининг афзалликлари, уни талабалар ва устозлар учун қулайликлари, ушбу тизимнинг янги ташкил этилгани туфайли уни тушуниб етишдаги талаба ва профессор-ўқитувчи ёндашувлари ҳақида бўлди. Университетнинг барча 1-курс талабалари учун ўқитиладиган Физика фани учун ажратилган кредитлар ўқув дастури мавзулари хажмига нисбатан озлиги, ижро интизомида ички тармоқ DCS-тизими қўлланилаётганлиги топшириқлар муддатида ва сифатли бажарилаётганлиги таъкидланди.







Бешинчи кун




28.05.22

Бугун амалиётнинг охирги куни. Ўталган амалиёт бўйича тайёрлаган ҳужжатларни кафедра мудири Ҳ.М.Холмедов билан биргаликда муҳокама қилдик, таҳлил қилинган маълумотлар юзасидан фикр алмашдик. Амалиёт якунида кафедра фаолияти юзасидан билдирилиши зарур бўлган хулоса ва таклифларим юзасидан кафедра мудири шахсий ёндашувларини баён этди ва келгусида амалга ошириладиган вазифаларни биргаликда ишлаб чиқдик. Кафедра фаолиятидан маълум бўлдики, ўқув жараёнига кредит тизимини жорий этиш ҳамда ижро интизоми ва бошқарувда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш яхши самара беради.




TRX-AU-18 гуруҳи талабаси: У.Р.Комилов


  1. Download 384.53 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling