Наманган давлат университети


НОДИРАБЕГИМ номидаги Наманган вилояти ахборот ресурс маркази тўғрисида қисқача маълумот


Download 384.53 Kb.
bet2/4
Sana07.03.2023
Hajmi384.53 Kb.
#1246574
1   2   3   4
Bog'liq
1grfv

НОДИРАБЕГИМ номидаги Наманган вилояти ахборот ресурс маркази тўғрисида қисқача маълумот

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети (собиқ Тошкент электротехника алоқа институти) 1955 йилда ташкил топган. 2002 йил 30 майдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-3080 Фармонига биноан Тошкент ахборот технологиялари университетига айлантирилган. 2005 йил 2 июндаги Ўзбекистон Республикаси Президенти ПҚ-91 сонли Қарорига асосан ТАТУнинг Қарши, Самарқанд, Урганч ва Фарғона шаҳарларида минтақавий филиаллар ташкил этилган.
Университет ва унинг минтақавий филиаллари таркибида 13 та факультет, 62 та кафедра мавжуд бўлиб, классификаторнинг 23 та йўналиши бўйича, жумладан, 2016-2017 ўқув йилидан бошлаб бакалавриатнинг 8 та янги йўналиши ва магистратуранинг 9 та янги мутахассислиги бўйича кадрларни тайёрланади.
Университет ва унинг минтақавий филиалларида 10242 талаба таҳсил олиб, уларнинг 9858 нафари бакалавриат ва 384 нафари магистратура босқичи талабалари ҳисобланади. Сўнгги йил ичида Университет 1 нафар талабаси Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендияси, 5 нафар талаба Давлат номли стипендияси, 32 нафар талаба алоқа соҳаси стипендияси ҳамда 44 талаба республика фан олимпиадалари ва танловларида совринли ўринларни эгаллаган. Университетда 2018-2019 ўқув йилида 780 та профессор-ўқитувчилар фаолият кўрсатади, шулардан 204 та фан номзодлари ва доцентлар. Илмий даражага эга ўқитувчилар умумий сонидан 35.5% ни ташкил этади.
Университет ва филиалларининг умумий майдони 54,4 минг кв.км.ни ташкил этиб, унда 380 та ўқув аудиториялари, 113 та ўқув лабораториялари, 10 та илмий-тадқиқот лабораториялари, 9 та спорт мажмуалари ва майдончалари, 7 та талабалар турар жойлари ва 11 та ошхона бинолари фаолият юритади.
Университет 26 та хорижий давлатларнинг (Жанубий Корея, Япония, Германия, Франция, Ҳиндистон ва х.к.) 42 та университети, 8 та илмий-тадқиқот марказлари, 12 та йирик ва қўшма корхоналари ҳамда ташкилотлари билан ҳамкорлик ўрнатган.
Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг 5 та минтақавий филиалларида, шунингдек, 19 та олий ўқув юртлари ва мамлакатимиздаги 59 та касб-ҳунар коллежларида малака ошириш курслари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси базавий ўқув марказларини самарали ташкил қилинган.
ТАТУ қошида 2013 йилдан бошлаб, "Электрон хукумат” ўқув маркази ташкил қилинган бўлиб, ташкилий тизим марказнинг қоидалари, шунингдек, молиявий ва моддий-техник таълимот манбалари назарий ва амалий машғулотлар ўтказиш мослаштирилган. Шу сабабдан бугунги кунда Республикамизда "Электрон хукумат” тизимининг бош ижодкори ва амалиётчиси ушбу ўқув юрти қошидаги "Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш Маркази ҳисобланади.




  1. Download 384.53 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling