Наманган давлат университетида “Ёшлар орасида гиёҳванд воситаларнинг тарқалишига қарши кураш ойлиги” доирасидаги “Биз ёшлар гиёҳвандликка қаршимиз” мавзусида ўтказилган profilaktik uchrashuv
Download 1.64 Mb.
|
NamDUdan Гиёхвандлик tadbiri 13.02.2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- СЎЗГА ЧИҚДИ
СЎЗГА ЧИҚДИ: Наманган вилоят Наркология диспансери бош врачи ўринбосари А.Абдуназаров сўзга чиқиб, Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад, ёшларимизни гиёҳванд ва турли психотроп моддалар истеъмол қилиш қандай хавфларга олиб келишидан хабардор этиш яна бир бор таъкидлади. Шунингдек, наркотик моддалар одамни айни куч-қувватга тўлган даврида алкоголга нисбатан 4-6 баробар тезроқ ҳалокатга учраши, наркомания социал жиҳатдан ҳам хавф туғдириши, наркотик моддаларга берилиб кетган одамларнинг ўзини ақлий бошқара олмаслигидан оғир жиноятларга қўл уришлари, ҳатто улар одам ўлдиришга ҳам жазм қилишлари мумкинлигини таъкидлади. Наркотик моддалар айниқса йигит ва қизларга жуда ҳалокатли таъсир этади, бу ўша ёш даврининг ўзига хос психологик хусусиятларига боғлиқ бўлади. Ҳали асаб-руҳияти барқарор бўлмаган ўсмир ёки ёш йигитнинг бу балога қарши туришга ирода кучи етмайди, ўз ҳаракатларининг оқибатини баҳолай олмайди ва жамоат олдида ўзини қандай тутаётганини онгли равишда таҳлил қилолмайди. Наркотик моддаларни истеъмол қиладиган кишилар жиноий қонунчиликда бу моддаларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, ташиш ва сотиш учун қатъий жазо берилишини яхши билмасликлари оқибатида билиб-билмай гиёҳвандликка қўл ураётганликларини таъкидлади.
Шундан сўнг, Наманган шаҳар бош имом хатиби М.Абосиддиновга сўз навбати берилди. СЎЗГА ЧИҚДИ: Наманган шаҳар бош имом хатиби М.Абосиддинов сўзга чиқиб, Юртимиз ободлиги ва халқимиз фаровонлиги йўлида олиб борилаётган ислохотлар самараси ёшларнинг таълим-тарбияси, маънавияти билан ўзаро боғлиқ. Мамлакатимизда ёш авлодга қаратилаётган эътибор, ғамҳўрлик ва қўллаб қувватлаш сиёсатнинг энг устувор йўналишидир. Ҳар бир даврнинг ўзига хос табиати ва маърифати бўлганидек фан ва техника жадал тараққий этиб бораётган асримизда ёшлар таълим тарбияси ҳам алоҳида ўзига хос ахамият касб этади. Бу борада Муҳаммад алайҳиссалом “Фарзандларингизга таълим беринглар. Улар сизники бўлмаган вақт учун туғилганлардир.” Деб марҳамат қилганлар. Давлатимиз рахбарининг ёшлар камолотига қаратаётган доимий эътиборлари, айниқса, таълим ислохотларида яққол кўзга ташланмоқда. Шунингдек ёшларни тарбиясида касб-хунарли бўлишига хам эътибор бериш мухимки, олган илмини миллат равнақи йўлида сарф қилар эканлар, ўрганган касбидан хам инсонларга фойдаси тегади, хам ўзи учун халол ризқ топади, натижада бировга мухтож бўлмайди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам "Кишининг ейдиган энг афзал таоми ўз касб-хунари орқали топганидир" дедилар. Албатта, Аллоҳнинг пайғамбари Довуд алайхиссалом ўз қўл мехнатидан таомланар эдилар. Юқоридаги фикрлардан хулоса қилиб айтганда, ёшларнинг маънавияти- касб-хунарга салоҳиятида. Барчамиз масъул бўлиб, дийнимиз ва қадриятларимизга зид бўлган иллатлардан асрашда харакат қилишимиз лозим. Ёшлар жамиятнинг эртаси, уларнинг маърифатли бўлиши юртимиз тараққиёти омилидир. Келажак авлод бўлмиш ёшларда болалик чоғидан китобга меҳр уйғотиш, мустақил фикр ва кенг дунёқарашни шакллантириш уларнинг ҳаёт йўлларида мустаҳкам замин бўлади. Аллоҳ таоло Ўзининг иродаси, илми ва раҳмати билан инсон зотини ақл-идрокли қилиб яратди ва унинг ер юзида ҳаёт кечириши учун лозим бўлган барча шароитларни ҳам муҳайё қилди. Инсон мана шу ақл-идрок, илму-одоби билан ўзи яшаб турган жамиятдаги бошқа инсонларга манфаат етказиши керак, чунки илм ўз эгасини икки дунё саодатига эриштиради. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга Ҳиро ғорида нозил бўлган илк ваҳий “Ўқи!” деган амр эди. Илк ваҳийнинг ўқишга, илм олишга даъват билан бошланишининг, Аллоҳ охирги динини ўқиш-ёзишни билмайдиган уммий киши орқали инсониятга етказишни ирода қилганининг буюк ҳикмати бор эди. Аллоҳ таоло илмни қиёматгача бандалар учун маърифатга эришиш, ҳақиқатни топиш, икки дунё саодатига муяссар бўлиш воситаси қилди. Илмсизлик, жаҳолат эса инсониятни тубанликка, ҳалокатга олиб боришини билдирди. Инсонларни илм олишга ва бу орқали Парвардигорини танишга буюрди. “Илм” сўзи Қуръони каримнинг саккиз юз ўн бир жойида турли маънолари билан келган. Қуръон ва суннатда илм инсониятни турли ахлоқсизликлар, ҳаромлар, ёмон йўл ва амаллардан қайтариши зикр этилган. Тадбирда Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув бош бошқармаси Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармаси ва Миллий телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда тайёрланган ҳужжатли видеофилм ва социал роликлар намойиш этилди. Фильм намойишидан сўнг, ушбу филмда кўрсатилган салбий иллатлар, гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари, адашганлар қисмати ҳамда бундай салбий ҳаракатларга албатта жазо муқаррарлиги хусусида семинар иштирокчилари ўз фикр-мулоҳаларини билдирдилар ва ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан жавоб олдилар. Тадбир сўнгида Ёшлар masalalari va ma’naviy-ma’rifiy ishlar bo’yicha birinchi prorektor N.Dexkanov йиғилганларга ушбу иллатга қарши ҳамжиҳатлик билан курашишликка, ёшлар орасида бундай ҳолатларга йўл қўймасликка ҳамда университетда бу борада ўтказилаётган тадбирларнинг таъсирчанлигини янада ошириш олдинда турган муҳим вазифалардан бири эканлиги ҳақида гапириб ўтди ҳамда ёшлар орасида гиёҳванд моддаларнинг зарарли оқибатлари юзасидан узлуксиз равишда тарғибот ишларини олиб бориш лозимлигини алоҳида айтиб ўтди. Download 1.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling