1.5 Бир нафар иштирокчи қатнашиши мумкин бўлган лойиҳа сонига чегара қўйилмайди.
1.6 Танловда лойиханинг қайси босқич (Ғоя босқичи, бошлаш босқичи, дастлабки ўсиш босқичи, кенгайиш босқичи, сўнгги босқичи)да бўлишидан қаттий назар иштирок этиши мумкин. Бунда лойиха қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим бўлади:
II. Танловнинг мақсад ва вазифалари
2.1 Ушбу кўрик танловни ўтказишдан асосий мақсад:
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3939 сонли қарорини ижросини таминлаш жойларда инвестицион ва инновацион салохиятни янада ошириш.
- Наманган вилоятида инвестицион ва инновацион мухитни янада яхшилаш.
- Наманган вилоятида ўз ғояларига эга бўлган ёшларни ғояларини амалга оширишга кўмаклашиш.
- Ёш стартап эгаларига яқиндан ёрдам бериш ва улардаги муоммоларни хал этиб бериш
2.2 Ушбу кўрик танловнинг асосий вазифалари:
- Ёшлар ўртасида бандликни таьминлашдан ва ёшларга кенг имкониятларни очиб бериш
- Янги инновацион лойихаларни хаётга тадбиқ этишдан иборат.
III. Инновацион ғоя кўрик танловини ташкил этиш ва уни ўтказиш тартиби
3.1 “ИнноНам – 2019” кўрик танловини ўтказиш,уни олиб бориш ва ғолибни аниқлаш Наманган Инвецтиция ва Инновация Маркази ўз зиммасига олади.
3.2 Кўрик танловга келиб тушаётган аризаларни кўриб чиқишда ва лойихаларни саралашга яқиндан ёрдам бериши учун Наманган вилоятида фаолият юритаётган олий таьлим муассасалари профессор ўқитувчиларидан хакамлар хайати шакллантирилади.
3.3 Наманган Инвестиция ва Инновация Маркази томонидан ушбу низомнинг учинчи иловасида келтирилган рўйхат асосида экспертлар таркиби шакллантирилади. Кўрик танлов бўйича эътирозлар келиб чиққан тақдирда экспертлар таркиби эътирозларни кўриб чиқиб одилона бахолаб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |