Диccepтaция мaвзуcининг диccepтaция бaжapилаётгaн oлий тaълим
муaccacacи илмий тaдқиқoт ишлapи режалари билaн бoғлиқлиги.
Диссертация иши Андижон машинасозлик институтининг илмий тадқиқот
ишлари
режасининг
«Андижон
вилоятини
ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш масалалари» мавзуси доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади Андижон вилоятида кичик бизнесни барқарор
ривожлантиришда ишлаб чиқариш омиллари самарадорлигини ошириш
бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари:
кичик бизнеснинг барқарор ривожланиш тушунчаси ва унинг омиллари
бўйича хорижий ҳамда маҳаллий олимлар фикрларини тизимлаштириш;
кичик бизнес фаолияти омиллари самарадорлигини ҳамда унинг ўзига
хос хусусиятларини ёритиб бериш;
кичик бизнес фаолиятига омиллар таъсирини миқдор ва самарадорлик
даражасини баҳолаш усулларини такомиллаштириш;
кичик бизнеснинг тармоқ ва ҳудуд бўйича хусусиятлари, фаолиятининг
барқарорлик даражаси, унга инвестициялар ҳамда меҳнат ресурслари
таъсирини баҳолаш;
самарадорликни
ошириш
асосида
кичик
бизнесни
барқарор
ривожлантириш йўлларини асослаш;
кичик бизнесни қўллаб-қувватлашда инфратузилмани ривожлантириш
истиқболлари бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш;
кичик бизнес барқарорлигини таъминловчи омилларнинг эконометрик
тадқиқ қилиш ва прогноз параметрларини ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг объекти сифатида Андижон вилоятида фаолият
юритаётган кичик бизнес субъектлари танлаб олинган.
Муфтайдинов Қ. Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида тадбиркорликни ривожлантириш муаммолари.
Дис. ... иқт. фан. д-ри. – Т., 2004.;
7
Ходиев Б.Ю. Ўзбекистон иқтисодиётида тадбиркорлик ривожланишини эконометрик моделлаштириш.
Дис. ... иқт. фан. д-ри. – Т.: ТДИУ. 2000. - 338 б.; Салаев С.К. Кичик бизнес ривожланиш тенденцияларини
моделлаштириш ва башоратлаш (Ўзбекистон Республикаси мисолида). Дис. ... иқт. фан. д-ри. – Т., 2008.
9
Do'stlaringiz bilan baham: |