Наманган муҳандислик-технология институти


Диссертация авторефератига


Download 72.6 Kb.
bet8/12
Sana22.06.2023
Hajmi72.6 Kb.
#1649179
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
СТЕНОГРАММА тайёр (2)

Диссертация авторефератига қуйидаги ташкилот ва муассасалардан ижобий тақризлар келиб тушган:
Авторефератга келган барча тақризларда иш ижобий баҳоланган ҳолда тадқиқотчининг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасини бериш мақсадга мувофиқлиги таъкидланган.
РАИС: Раҳмат. Илмий кенгаш котибига келиб тушган тақризлар бўйича саволлар борми? (Кенгаш аъзолари: йўқ.) Етакчи ташкилотнинг хулосасида, тақризларда кўрсатиб ўтилган камчиликларга жавоб бериш учун сўз тадқиқотчига берилади. Марҳамат
Жўраев.И.К.: Раҳмат устоз.
Барча тақризчиларга, диссертация ишимни ҳар томонлама муҳокама ва таҳлил қилиб, муносиб баҳолаганликлари учун чин дилдан ўз миннатдорчилигимни билдираман. Етакчи ташкилот томонидан билдирилган камчиликларга тўхталадиган бўлсам Наманган вилояти корхоналари таҳлилини қилганмиз, Республика ва водий минтақалари бўйича таҳлил масаласини кейинги ишларимизда инобатга оламан. Тақризчилар томонидан берилган камчиликлар айримлари диссертация ишида мавжуд. Берилган қимматли таклиф ва тавсияларни келгусидаги илмий фаолиятимизда албатта инобатга оламиз ва ўз миннатдорчилигимни билдираман.
РАИС: Раҳмат. Диссертация ҳимоясини давом эттирамиз. Расмий муҳокамага ўтамиз. Сўзни расмий оппонент, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Махмудов Носир Махмудовичга берамиз. Марҳамат.
Махмудов.Н.М.: Диссертация бўйича ўзларининг тақризлари билан таништириб ўтдилар. (Тақриз илова қилинади).
РАИС: – Расмий оппонент тақризига муносабат билдириш учун сўз диссертанга, марҳамат!
Жўраев.И.К.: -Расмий оппонент иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Махмудов Носир Махмудовичга ишимни ҳар томонлама таҳлил қилиб муносиб баҳолаганликлари учун чин дилдан миннатдорчилик билдираман. Камчиликларни келгусидаги илмий-тадқиқот ишларимизда албатта инобатга оламиз. Раҳмат!
РАИС: – Энди сўз расмий оппонент иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Мансуров Мансур Алишеровичга берамиз марҳамат.
Мансуров.М.А: Ассалому алайкум, ҳурматли илмий Кенгаш аъзолари! Рухсатингиз билан Наманган муҳандислик-технология институти таянч докторанти Жўраев Илҳомжон Камолидиновичнинг “Кичик бизнесни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш” мавзусидаги 08.00.15 – “Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти” ихтисослиги бўйича иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иш ва автореферати нуқтаи назаридан ўзимизнинг расмий оппонентлик фикр- мулоҳазаларимизни айтиб ўтмоқчиман.
(Тақризнинг тўлиқ матни илова қилинади).

Download 72.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling