Наманган муҳандислик-технология институти


РАИС: – Қаршилар? – Йўқ. Бетарафлар? – Йўқ. Демак, бир овоздан тасдиқланди. Табриклаймиз! РАИС


Download 72.6 Kb.
bet12/12
Sana22.06.2023
Hajmi72.6 Kb.
#1649179
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
СТЕНОГРАММА тайёр (2)

РАИС: – Қаршилар? – Йўқ. Бетарафлар? – Йўқ. Демак, бир овоздан тасдиқланди. Табриклаймиз!
РАИС: Сизларга мазкур диссертация иши юзасидан Илмий кенгаш Хулосаси лойиҳаси тарқатилган. Хулоса лойиҳаси юзасидан кимда қандай фикрлар бор?
Хулоса лойиҳаси муҳокама қилинди.
Хулоса лойиҳасига фикрларингизни ёзма тақдим қилсангиз. Хулоса лойиҳасини асос сифатида қабул қилишингизни сўрайман.
– Қаршилар?
– Йўқ.
– Бетарафлар?
– Йўқ.
Бир овоздан қабул қилинади.
Раҳмат.
Берилган фикрларни эътиборга олиб, Хулоса лойиҳасини таҳрир қилиш котиб сизга вазифа сифатида берилади. Муҳокама вақтида берилган фикр-мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда Хулосани қабул қилсак бўладими? - (Кенгаш аъзолари: маъқул). Ким ушбу таклифга рози бўлса, овоз беришларини илтимос қиламан.
Қаршилар?
- Йўқ.
Бетарафлар?
- Йўқ.
Бир овоздан қабул қилинди.
РАИС: Ҳурматли илмий кенгаш аъзолари, илмий кенгаш қарорини ўқиб эшиттираман:
Ҳурматли кенгаш аъзолари, Низом талабига кўра биздан диссертациянинг ОАК талабаларига мувофиқлиги тўғрисидаги қарор лойиҳасини ҳам қабул қилишимиз керак. Мен эътиборингизга икки банддан иборат қарор лойиҳасини ўқиб бермоқчиман. Эътибор билан тинглашингизни сўрайман.
Наманган мухандислик-технология институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи РhD.03/27.05.2020.I.66.03 рақамли илмий кенгаш


ҚАРОРИ

1. Наманган мухандислик-технология институти ҳузуридаги иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи илмий кенгаш эркин тадқиқотчи Жўраев Илҳомжон Камолидинович томонидан тайёрланган 08.00.15 – “Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти” ихтисослиги бўйича “Кичик бизнес субъектларида иқтисодий инқирозга қарши курашиш стратегиясини такомиллаштириш (тўқимачилик корхоналари мисолида)” мавзусидаги иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига лойиқ деб ҳисоблансин.


2. Наманган мухандислик-технология институти ҳузуридаги иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи илмий кенгаш, эркин тадқиқотчи Жўраев Илҳомжон Камолидинович томонидан тайёрланган 08.00.15 – “Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти” ихтисослиги бўйича “Кичик бизнес субъектларида иқтисодий инқирозга қарши курашиш стратегиясини такомиллаштириш (тўқимачилик корхоналари мисолида)” мавзусидаги тадқиқот иши ҳақидаги кенгаш қарорини тасдиқлашни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий Аттестацияси комиссиясидан сўралсин.
Ушбу қарор лойиҳасига бошқа қўшимчалар бўладими? Ушбу тақдим этилган қарор лойиҳасини тақдим қилинсин, деган таклиф бўляпти. Ушбу таклифни маъқуллаганлар қўл кўтариб овоз беришингларни сўрайман.
Қаршилар?
- Йўқ.
Бетарафлар?
- Йўқ.
Бир овоздан қабул қилинади. Раҳмат.
Кенгаш кун тартибидаги масаламиз муҳокамаси ниҳоясига етди. Қарор ижобий. Олий аттестация комиссиясига ушбу қарорни тақдим қиламиз. Якунловчи сўзни диссертант И.К.Жўраевга берамиз. Марҳамат!
Жўраев.И.К: раҳмат Устозлар! Ушбу диссертация ишимизнинг юзага келишида ўз маслаҳатларини аямаган, қўллаб-қувватлаган барча профессор-ўқитувчиларга чексиз миннатдорчилигимни билдираман. Мен илмий кенгаш раиси, илмий семинар аъзоларига, шунингдек, ҳимояда қатнашаётган барча кенгаш аъзоларига самимий ташаккуримни изҳор этаман. Эътиборингиз учун раҳмат!
РАИС: – Ҳурматли Кенгаш аъзолари, ҳурматли Устозлар! Биз ҳам диссертантга кейинги ишларида муваффақиятлар тилаймиз. Соғ бўлинг, саломат бўлинг.Шу билан бугунги илмий кенгашимиз мажлисининг кун тартибига қўйилган масала ниҳоясига етди. Эътиборингиз учун рахмат.


ИЛМИЙ КЕНГАШ РАИСИ
и.ф.д



Ш.Д.САИДБОЕВ



Кенгаш илмий котиби

Ш.З.МУХИТДИНОВ



Талабгор

Ж.Ж.ЭРГАШЕВ



Стенографист

М.М. ЭРГАШЕВ



Download 72.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling