РАИС: – Раҳмат. Расмий оппонент тақризига муносабат билдириш учун сўз Жўраев Илҳомжонга, марҳамат!
Жўраев.И.К.: - Раҳмат расмий оппонентимиз иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Мансуров Мансур Алишеровичга ишимизни синчиклаб ўқиб, таҳлил қилганликлари ва қимматли фикрларини берганликлари учун миннатдорчилик билдирамиз. Берилган таклиф ва хулосаларни келгусидаги илмий фаолиятимизда албатта инобатга оламиз.
РАИС: Раҳмат. Диссертация ҳимоясининг расмий қисми ўз ниҳоясига етди. Ким норасмий тақризчи сифатида сўзга чиқмоқчи? Марҳамат иқтисодиёт фанлари номзоди,профессор Казаков Олим Сабирович.
Казаков.О.С.: Ассалому алайкум ҳурматли Кенгаш аъзолари, бугунги диссертация ҳимоясида инқирозга қарши кураш тизимининг услубияти ишлаб чиқилган, диққатга сазовор жихат ҳисобланади, эконометрик таҳлил амалга оширилган, инқирозга қарши кураш стратегиялари ишал чиқилган.
Лекин кичик жузвий камчиликлар кўзга ташланди, масалан диссертациянинг
биринчи бобида тадбиркорликни ривожлантириш назарияси асослантирилган
декан маълумотни авторефератда ҳам бирор қисмини киритиб қўйилса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Диссертациянинг учинчи боби иккинчи сатр бошида Наманган вилоятида кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларида иқтисодий инқироз кузатиш ҳолатини баҳолаш фавқулотда ҳолатларда инқирозга қарши курашиш стратегиялари таклиф этилган деган фикрни инқирозга қарши кураш модели иккинчи расмда 31 вароқда ёритилган аммо лекин авторефератда бунинг изохи ёритилмаган. Қўшиб бойиитишни таклиф этаман, агар ҳажми ортиб кетади десангиз бошки қисми 13 вароқда кичик бизнесни Ўзбекистонда қўллаб-қувватлаш бўйича қуйидаги йўналишларни амалга ошириш мумкин деб берябсиз. 9 та йўналишни кўрсатгансиз бунда
2-4-8 йўналишларни бирлаштириш мумкин. Хулоса қисмини ҳам тахрирлаб қўйилса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Сўнги хулоса ўрнида диссертация иши тўла якунланган ижобий баҳолаш мумкин. Рахмат!
РАИС: Яна норасмий оппонент сифатида сўзга чиқувчилар борми? Марҳамат, мен ҳам норасмий оппонент сифатида икки оғиз фикр билдириб ўтмоқчиман.
Do'stlaringiz bilan baham: |