НАМАНГАН МУХАНДИСЛИК-ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ ҲУЗУРИДАГИ ИЛМИЙ ДАРАЖАЛАР БЕРУВЧИ PhD.03/27.05.2020.I.66.03 РАҚАМЛИ ИЛМИЙ КЕНГАШ
НАМАНГАН МУҲАНДИСЛИК-ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ
Жўраев Илҳомжон Камолидиновичнинг 08.00.15 – “Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти” ихтисослиги бўйича Наманган муҳандислик-технология институти таянч докторант сифатида “Кичик бизнес субъектларида иқтисодий инқирозга қарши курашиш стратегиясини такомиллаштириш (тўқимачилик корхоналари мисолида)” мавзусидаги иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини
Илмий кенгашдаги ҳимоясининг
С Т Е Н О Г Р А М М А С И
Наманган – 2022
НАМАНГАН МУХАНДИСЛИК-ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ ҲУЗУРИДАГИ ИЛМИЙ ДАРАЖАЛАР БЕРУВЧИ PhD.03/27.05.2020.I.66.03 РАҚАМЛИ ИЛМИЙ КЕНГАШ МАЖЛИСИНИНГ СТЕНОГРАММАСИ
Наманган шаҳри 2022 йил 19 декабрь соат 14.00
ИЛМИЙ КЕНГАШ РАИСИ:
Иқтисодиёт фанлари доктори Ш.Д.САИДБОЕВ
ИЛМИЙ КЕНГАШ КОТИБИ:
Иқтисодиёт фанлари номзоди Ш.З.МУХИТДИНОВ
РАИС: Ассалому алайкум, ҳурматли Илмий кенгаш аъзолари, ҳурматли ZOOMда қатнашаётган Устозлар, ҳамкасблар, тадқиқотчилар ва меҳмонлар! Кун тартиби бўйича йиғилишимизни бошлаймиз. Наманган муҳандислик-технология институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/27.05.2020.I.66.03 рақамли илмий кенгашимиз таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий Аттестация Комиссияси томонидан 11 кишидан иборат этиб тасдиқланган. Бугунги кенгаш мажлисида 10 нафар кенгаш аъзолари иштирок этмоқда, шу жумладан, кўриб чиқилаётган диссертация ихтисослиги бўйича 5 нафар фан доктори қатнашмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |