Наманган муҳандислик-технология институти
Download 72.6 Kb.
|
СТЕНОГРАММА тайёр (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- ИЛМИЙ КОТИБ
- Махмудов Бахриддин Жўраевич
Илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Махмудов Носир Махмудович.
Расмий оппонентлар: 1. Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Махмудов Бахриддин Жўраевич 2. Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Мансуров Мансур Алишерович Етакчи ташкилот – Андижон машинасозлик институти. Диссертантнинг автобиографик маълумотлари ва шахсий ҳужжатлари билан таништириш учун сўз илмий котибга берилади. ИЛМИЙ КОТИБ: Ассалому алайкум ҳурматли раис, ҳурматли кенгаш аъзолари, ижозатингиз билан тадқиқотчи Жўраев Илҳомжон Камолидиновичнинг шахсий маълумотлари билан таништириб ўтаман. Жўраев Илҳомжон Камолидинович 1995 йилда Наманган вилояти, Косонсой туманида зиёлилар оиласида таваллуд топган, оилали, икки нафар фарзанди бор. И.К.Жўраев 2017 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Иқтисодиёт” таълим йўналишини, 2019 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Макроиқтисодиёт” мутахассислиги бўйича магистратурасини тамомлаган. У 2020 йилдан буён Наманган муҳандислик-технология институтида таянч докторант сифатида “Кичик бизнес субъектларида иқтисодий инқирозга қарши курашиш стратегиясини такомиллаштириш (тўқимачилик корхоналари мисолида)” мавзусида илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқда. Илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Махмудов Носир Махмудович Тадқиқотчи томонидан диссертация мавзуси бўйича жами 19 та илмий иш, жумладан Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси томонидан тавсия этган маҳаллий илмий журналларда 6 та, хорижий журналларда 3 та илмий мақола нашр этилган, 6 та халқаро ва 3 та республика илмий-амалий анжуманларида маъруза тезислари нашр этилган. Талабгор “Чет тили” ва “Ихтисослик” фанларидан малакавий имтихонларни муваффақиятли топширган. И.К.Жўраевнинг фалсафа докторлик диссертацияси 2022 йил 5 сентябрда Наманган муҳандислик-технология институти ҳузуридаги Илмий даражалар берувчи PhD.03/27.05.2020.I.66.03 рақамли илмий кенгаш қошидаги илмий семинар мажлисида муҳокама қилинган ва ҳимояга тавсия этилган. Расмий оппонентлар сифатида иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Махмудов Бахриддин Жўраевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Мансуров Мансур Алишерович, етакчи ташкилот этиб Андижон машинасозлик институти белгиланган. Жўраев Илҳомжон Камолидинович томонидан диссертация иши ҳимоясига оид барча ҳужжатлар тўлиқ расмийлаштирилган ва Илмий кенгашга тақдим этилган. Расмий оппонентлар сифатида иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Махмудов Бахриддин Жўраевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)., доцент Мансуров Мансур Алишерович, етакчи ташкилот этиб Андижон машинасозлик институти белгиланган. Жўраев Илҳомжон Камолидинович томонидан диссертация иши ҳимоясига оид барча ҳужжатлар тўлиқ расмийлаштирилган ҳамда илмий кенгашга тақдим этилган. Эътиборларингиз учун раҳмат. РАИС: Диссертантнинг автобиографик маълумотлари ҳамда шахсий ҳужжатлари юзасидан диссертантга ёки бўлмаса илмий котибга нисбатан саволлар борми? Марҳамат, агар саволлар бўлса беришингиз мумкин. Ким ушбу таклифга рози бўлса, овоз беришларини сўрайман. Қаршилар? Йўқ. Бетарафлар? Йўқ. Қабул қилинди. Диссертация мавзусининг долзарблиги, мақсади ва тадқиқот жараёнида олинган асосий илмий ҳулосалар ҳамда ишлаб чиқилган илмий амалий тавсиялар тўғрисида маъруза қилиш учун диссертантга 20 дақиқа вақт берилади. Марҳамат! Download 72.6 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling