Наманган муҳандислик-технология институти


Download 72.6 Kb.
bet5/12
Sana22.06.2023
Hajmi72.6 Kb.
#1649179
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
СТЕНОГРАММА тайёр (2)

Мухитдинов.Ш.З.: Биринчи саволим диссертацияда олинган натижа ва илмий янгиликлар кичик бизнес субъектларини ривожлантиришнинг қайси хуқуқий меёрлардаги вазифалар ижросини таъминлаш бўйича қамраб олинган.
Иккинчи саволим авторефарат, слайд ва марузада ҳам такидлагансиз инқирозга қарши курашиш айниқса кичик бизнес субъектларини инқироз даврида турли моделларни қўллаш матрицаси ёки 2022-2026 йилларга мўлжалланган режалар хусусида оладиган бўлсак инқирозни босқичлари борми ҳамда улар нималардан иборат?
Жўраев.И.К.: Савол учун раҳмат устоз!
Биринчи саволингизга жавоб берсам, қандай хуқуқий хужжатларга асосланиб илмий тадқиқот ишларини олиб борганмиз. Аввалам бор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60 сонли фармонлари 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва 2020 йил 20 июлда қабул қилинган 6029-сонли Президент фармони яни коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари, умумий овқатланиш ҳамда савдо хизмат соҳаларини қўллаб-қўвватлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги фармонларга асосланган мавзуга боғлиқ меёрий хужжатлар олинган.
Иккинчи саволга жавобим бу инқироз тўрта босқичдан иборат рентабеллик ва фойда хажмининг пасайиши, иккинчиси рентабелсиз ишлаб чиқаришнинг пайдо бўлиши, учинчиси корхонанинг ўз ва захира фондларини етишмаслиги, сўнги босқич лаёқатсизлик босқичини келтириб ўтилган.
РАИС: Марҳамат, кимда қандай саволлар бор? Савол бериш учун иқтисод фанлари номзоди доцент Шарипов ..................га берамиз марҳамат.
Шарипов. .. .. : Авторефаратингизни кузата туриб тўқимачилик соҳаси билан шуғилланувчи кичик корхоналарда молиявий зарар кўрмаслик учун бир қатор таклифлар келтирилган. Агар бу тавсияларга амал қилинса зарар кўрмаслиги қанчалик ишончли шунга изох бериб ўтсангиз.
Жўраев.И.К.: Савол учун раҳмат устоз!
Саволингизга жавоб бериб ўтсам бизни таклифимиз шундан иборатки
кичик бизнес субъектларини инқирозни турли даврларида моделларни қўллаш мотрицасини тадбиқ этишни таклиф этганмиз. Бунинг асосида инқироз биламизки бир ҳил ҳолда бўлмайди, хар бир корхонанинг ўзини молиявий таъминотига асосан турли инқироз ҳолатини бошидан ўтказиши мумкин. Мамлакат томонидан кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига прифиренцяилар бериш меёрий хужжатлар асосида уларни таъминлаш таклифи илгари сурилган.

Download 72.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling