Наманган муҳандислик-технология институти
Download 72.6 Kb.
|
СТЕНОГРАММА тайёр (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- ИЛМИЙ КОТИБ
Махмудов И.М.: Ассалому алайкум ҳурматли раис! Ҳурматли Илмий кенгаш аъзолари! Жўраев Илҳомжон Камолидиновичнинг ишларига ижобий хулоса берганман. Шу ижобий хулосам билан чекланаман. Раҳмат.
РАИС: Раҳмат. Етакчи ташкилот хулосаси ҳамда авторефератга келган тақризлар билан таништириш учун сўз илмий кенгаш котиби и.ф.ф.д, доцент Мухитдинов Шуҳрат Зиявитдиновичга марҳамат. ИЛМИЙ КОТИБ: Раҳмат, ҳурматли раис ва ҳурматли кенгаш аъзолари ижозатингиз билан тадқиқотчи Жўраев Илҳомжон Камолидинович етакчи ташкилот хулосаси ва диссертация авторефаратига келиб тушган тақризларни ўқиб эшиттирсам. Наманган муҳандислик-технология институти таянч докторанти Жўраев Илҳомжон Камолидиновичнинг 08.00.15 – “Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти” ихтисослиги бўйича “Кичик бизнес субъектларида иқтисодий инқирозга қарши курашиш стратегиясини такомиллаштириш (тўқимачилик корхоналари мисолида)” мавзусидаги иқтисодиёт бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ва унинг авторефератига етакчи ташкилот сифатида, Андижон машинасозлик институти белгиланган. Етакчи ташкилот Андижон машинасозлик институти томонидан берилган хулоса ижобий бўлиб, ишда қуйидаги илмий янгиликлар мавжудлиги кўрсатиб ўтилган: Шунингдек, хулосада диссертант томонидан эълон қилинган илмий мақолалар ва автореферат диссертациянинг мазмунини тўлиқ акс эттирилганлиги кўрсатилган. Диссертация ишининг кўплаб ижобий жиҳатлари билан бирга айрим камчилик ва мунозарали ҳолатлари ҳам мавжудлиги келтирилган. Жумладан: Иқтисодий инқирозга курашиш бўйича яхши фикрлар берилган аммо уларни кичик бизнесга айнан қайси тармоқ ёки сохаларда қўллаш услубияти чуқурроқ таҳлил қилинса илмий иш янада самаралироқ бўлар эди. Тадқиқот ишида кичик бизнес субъектларининг иқтисодий инқирозларга қарши чоралар кўришни хорижий тажрибасидан кенгроқ фойдаланилганда ишнинг илмий савияси янада ортган бўлар эди. Тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришда 2008-2009 йилларда бўлиб ўтган жахон молиявий иқтисодий инқироз натижалари ва уларни олдини олиш бўйича кўрилган стратегик чора-тадбирлар хусусида баён этилиб уларнинг иқтисодий таҳлилини эконометрик моделлаштириш усулларидан фойдаланилганда ишнинг илмий савияси янада ортган бўлар эди. Корхона фаолиятининг ўзгарувчан ва атроф муҳит шароитларга мослашиш даражасини ва йўқотишни баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб, келгусида корхоналарга тасир этувчи ва уларни олдини олиш бўйича аниқ механизмлар ишлаб чиқилганда мақсадга мувофиқ бўлар эди. Инқирозни бартараф этиш бўйича муаллиф ўз стратегик моделини таклиф қилиб, фикримизча диссертант иқтисодий инқирозга қарши стратегик чора-тадбирларни аҳамиятли эканлигидан келиб чиқиб кичик бизнес субъекталарни тармоқларда иқтисодий инқирозга қарши чора-тадбирларни аҳамиятини очиб берганда ишнинг савияси янада ортган бўлар эди. Етакчи ташкилот томонидан келтирилган камчиликлар диссертация ишининг умумий баҳосини пасайтирмаслиги алоҳида қайд этилган. Юқорида қайд этилган камчилик ва мунозарали жиҳатлар диссертация ишининг мазмунига таъсир кўрсатмайди ҳамда унинг илмий, услубий ва амалий аҳамиятини пасайтирмайди. Умумий ҳолда, Наманган муҳандислик-технология институти таянч доктаранти Жўраев Илҳомжон Камолидиновичнинг 08.00.15 – “Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти” ихтисослиги бўйича “Кичик бизнес субъектларида иқтисодий инқирозга қарши курашиш стратегиясини такомиллаштириш (тўқимачилик корхоналари мисолида)” мавзусидаги иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертацияси мустақил бажарилган, мантиқан якунланган илмий тадқиқот иши бўлиб, у Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори диссертацияларига қўйилган Низом талабларига тўлиқ жавоб беради. Жўраев Илҳомжон Камолидиновичнинг “Кичик бизнесни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш” мавзусидаги диссертацияси Наманган муҳандислик-технология институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/27.05.2020.I.66.03 рақамли Илмий кенгашда ҳимоя қилиш учун тавсия этилган. Хулоса илмий семинар раиси Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор иқтисод фанлари номзоди, доцент ...Эрматов ва илмий семинар котиби иқтисодиёт кафедраси катта ўқитувчиси ... Маллабаев томонидан тасдиқланган. Download 72.6 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling