Наманган муҳандислик-қурилиш институти Саноатни ахборотлаштириш факультети Иқтисодиёт кафедраси
Download 72.5 Kb.
|
Юлдузга тавсиянома (4)
Илмий раҳбар: У.Холмирзаев
Наманган муҳандислик-қурилиш институти Саноатни ахборотлаштириш факультети Иқтисодиёт кафедраси 2- босқич 56-БХА-21 гуруҳ талабаси Отабоева Юлдузхон Даврон қизининг илмий – ижодий ишларига Т А Қ Р И З Отабоева Юлдузхон Даврон қизининг 2021 йилда Наманган муҳандислик-қурилиш институти, Бухгалтери ҳисоби ва аудит йўналишига ўқишга кирган. У интилувчан, изланувчан ва қизиқувчан талабалардан биридир. Кафедра тасарруфида таҳсил олаётган гурухлар талабалари орасида Отабоева Юлдузхон Даврон қизи теран фикрли, ўз сўзининг уддасидан чиқувчи, бир сўзли ва қатъиятли қиз эканлигини намоён этди. Унинг ўқиш даврини бошидан кузатар эканман, бўш вақтларини беҳуда сарфламаслиги, дарсларда мунтазам фаол иштирок этиши, институт ички ва ташқи тартиб-интизомига тўла риоя этиши билан бошқа талабалардан ажралиб туришига кўп бора гувоҳ бўлдим. У билан ўтказган суҳбатим давомида уни илм-фанга бўлган қизиқиши ўткинчи эмаслигига, илмий изланишлари давомийлигига ишонч ҳосил қилдим. Отабоева Юлдузхон дунёқараши кенглиги, илмга чанқоқлиги билан устоз-мураббийларининг назарига тушди. Унинг сохаси бўйича қизиқиши баланд. Кафедра ўқитувчиси У.Холмирзаев Ю. Отабоевага илмий раҳбар этиб тайинланганидан буён у “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш муаммолари” (Хоразм мисолида) мавзуси юзасидан илмий изланишлар олиб бормоқда. Ушбу мавзу ҳозирги кунда хукуматимиз томонидан энг долзарб деб ҳисобланаётган йўналишлардандир. Шу маънода, бу илмий тадқиқотнинг келажаги, колаверса Ю.Отабоеванинг келажаги порлоқдир. Отабоева Юлдузхон илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш билан бир қаторда, “Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи”нинг гурух етакчиси ва иқтидорли талабалар лидери сифатида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориб, талабалар орасида ҳурмат қозонган. У ўзининг самимийлиги, барчага дўстона муносабатда бўлишлиги, камтарлиги ва ширинсўзлиги билан устозларини ҳам меҳрига сазовордир. Отабоева Юлдузхонни келажакда Муҳтарам Президентимиз айтганларидек, эртанги кун ёшлари орасида ҳамда Республикамиздаги ёшларга муносиб ўрнак бўлади, деб ишонч билдираман. Download 72.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling