Наманган муҳандислик-қурилиш институти


-Мавзу. Қишлоқ хўжалигининг ҳудудий ихтисослашуви


Download 386.5 Kb.
bet18/22
Sana18.01.2023
Hajmi386.5 Kb.
#1099551
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
1.5A230102 -Иқтисодиёт

39-Мавзу. Қишлоқ хўжалигининг ҳудудий ихтисослашуви
Қишлоқ хўжалиги тармоғининг ҳудудий хусусиятлари ва ихтисослашуви. АСК тушунчаси, таркиби ва уни бошқариш. АСК сиёсатдаги устиворликлар. Республика қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш жараёни. Қайта ишлаш корхоналари жойлашуви ва ихтисослиги. Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш шароитида қишлoқдaги мулкдoр ва тaдбиркoрларнинг aҳaмиятини ошириш, фeрмeр xўжaликлaри ривoжини ҳaр тoмoнлaмa қўллaб-қуввaтлaш


40-Мавзу. Минтақаларда коммуникация мажмуаси
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида коммуникация мажмуасининг аҳамияти. Транспорт тизими – темир йўл, автомобиль, ҳаво, сув ва қувур транспорти.
Ўзбекистонда транспорт тизимини ислоҳ қилиш муаммолари ва вазифалари. Коммуникация корхоналарини ривожлантириш истиқболлари. Телекоммуникация хизматлари соҳаси.


41-Мавзу. Ўзбекистоннинг республика, минтақа, ва махаллий бошқарув органлари ўртасидаги ваколатларни тақсимлаш механизми
Давлат ҳокимиятининг турли поғоналари ўртасидаги ваколатларни тақсимлаш вазифалари ва тамойиллари. Бошқарув органлари ўртасида ваколатларни тақсимлаш зарурияти, муаммолари. Республика, минтақавий ва маҳаллий бошқарув органлари ўртасида ваколатларни тақсимлаш жараёнининг ҳозирги ҳолати Республика, минтақавий ва маҳаллий бошқарув органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва алоқаларнинг самарадорлигини ошириш йўллари.
42-Мавзу. Минтақавий иқтисодий сиёсат
Минтақавий иқтисодий сиёсатининг моҳияти, мақсади ва вазифалари. Минтақавий иқтисодий сиёсатни амалга ошириш дастаклари. Минтақавий иқтисодий сиёсат бўйича хорижий тажрибалар. АКШ ва Буюк Британия тажрибаси. Европа ҳамжамияти мамлакатларининг минтақавий сиёсати. Ўзбекистонда минтақавий иқтисодий сиёсатни амалга оширилиши. Минтақавий иқтисодий сиёсатнинг асосий йўналишлари.


5-БЎЛИМ. ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ


43-Мавзу. Ижтимоий-иқтисодий тизимлар ва мулкчилик муносабатлари
Ижтимоий-иқтисодиёт тараққиёт босқичларини билишга турли хил ёндашувлар: тарихий-формацион, маданийлашиш (цивилизация) даражаси, техника ва технологик даражаси, иқтисодий тизимлар ўзгариши жиҳатидан ёндашув. Жамиятнинг ишлаб чиқарувчи кучлари. Ишлаб чиқариш муносабатлари. Ишлаб чиқариш усули. Ижтимоий-иқтисодий формация. Цивилизациянинг тарихий ривожланиш типлари. Цивилизацияларнинг алмашуви назарияси. Ишлаб чиқаришнинг технологик усули. Оддий кооперация, мануфактурава йирик машиналашган ишлаб чиқариш. Индустрлашишгача бўлган жамият, индустрлашган жамият, юқори ндустрлашган (ахборотлашган) жамият. Иқтисодий тизим тушунчаси. Иқтисодий тизим моделлари: анъанавий иқтисодиёт, маъмурий-буйруқбозлик иқтисодиёти, бозор иқтисодиёти. Бозор иқтисодиётининг босқичлари:эркин рақобатга асосланган ва ҳозирги замон бозор иқтисодиёти. Мулкчилик муносабатларининг иқтисодий мазмуни: эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф қилиш. Мулк объекти ва субъекти. Мулкчиликнинг иқтисодий ва ҳуқуқий жиҳатлари. Мулк шаклларининг таснифланиши. Давлат мулки, жамоа мулки, шахсий мулк, хусусий мулк ва аралаш мулк.Иқтисодиётни ислоҳ қилишда мулкчиликнинг ўрни. Мулкчилик шаклларини ўзгартириш усуллари: миллийлаштириш, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш.Давлат мулкини хусусийлаштиришнинг усуллари. Ўзбекистон Республикасида мулкчиликни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришжараёнини амалга ошириш босқичлари.



Download 386.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling