Наманган муҳандислик-қурилиш инстиути «менежмент» кафедраси


Download 372.93 Kb.
bet6/17
Sana17.06.2023
Hajmi372.93 Kb.
#1552786
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Курс иши

Мувозанатликни таъминлаш вазифаси. Бунда нарх бозорда талаб ва таклифнинг ҳажми ва таркибига таъсир этиш орқали уларни мувозанат ҳолатига келтиради. Бозор нархи бу мувозанатлашган нарх бўлиб, у биринчидан, товарларнинг сотилишини таъминлайди, иккинчидан, бозорда товарлар тақчиллигини юзага келтирмайди.

  • Қиймат ва нафлиликни ўлчаш вазифаси. Нарх қиймат ва нафлиликнинг пулдаги ифодаси деб айтамиз, чунки қилинган сарф- харажатлар ва олинган натижалар (фойда ёки зарар) нархлар асосида ҳисоб- китоб қилинади. Ишлаб чиқариш ва унинг натижаларининг натурал кўрсаткичлари ҳам мавжуд (тонна, кг, м2, м3, квт-соат ва ҳоказо). Бу кўрсаткичларни шу ҳолича таққослаб, умумий кўрсаткичга келтириб бўлмайди. Барча натурал кўрсаткичларнинг умумий ўлчови уларнинг пулда ифодаланган нархидир. Ҳисоб-китоб учун жорий ва қиёсий нархлар қўлланилади. Жорий нархлар амалдаги нархлар бўлиб, улар ёрдамида йил давомидаги ишлаб чиқариш натижалари ҳисобланади. Қиёсий нархларда маълум йил (базис йил) асос қилиб олиниб, ишлаб чиқаришнинг натижалари шу нархда ҳисобланади ва бошқа йиллар билан таққосланади. Ялпи миллий маҳсулот, миллий даромад, реал иш ҳақи ва шу каби кўрсаткичлар динамикаси қиёсий нархларда ҳисобланади. Чунки жорий нархлар инфляция туфайли ўзгариши ва реал иқтисодий натижани кўрсатмаслиги мумкин.

  • Тартибга солиш вазифаси. Бозор ҳолати (конъюнктураси) талаб ва таклиф ҳамда уларнинг нисбатига боғлиқ. Талабнинг ортиши муайян товарни ишлаб чиқаришни кенгайтиришни, аскинча ҳолатда эса товар ортиқчалигини, уни ишлаб чиқаришни қисқартириш зарурлигини билдиради. Нарх товар ишлаб чиқарувчилар фаолиятига уларнинг даромадлари орқали таъсир кўрсатади. Муайян ишлаб чиқариш харажатлари сақланган ҳолда нарх юқори бўлса, фойда миқдори ортади, нарх тушса, фойда камаяди ва ҳатто ишлаб чиқарувчилар зарар кўриши ҳам мумкин. Бу ишлаб чиқарувчилар фаолиятига таъсир кўрсатади. Нарх ошса, ишлаб чиқариш кенгаяди. Бошқа капиталлар ҳам фойда юқори бўлган соҳа ва тармоқларга оқиб кела бошлайди. Хуллас,

    нарх ишлаб чиқаришни тартибга солиб, уни ўзгартириб туради ва ривожини таъминлайди.


    1. Download 372.93 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling