Namangan muhandislik qurilish
ТИШЛИ БОРОНА ТИШИ КЎНДАЛАНГ КЕСИМИНИНГ
Download 0.61 Mb. Pdf ko'rish
|
НамМКИ конференция Машинасозлик 353 355 бетлар
ТИШЛИ БОРОНА ТИШИ КЎНДАЛАНГ КЕСИМИНИНГ
ШАКЛИНИ АНИҚЛАШ т.ф.ф.д (PhD). Д.А.Абдувахобов, доц. М.Б.Мадрахимова, стажёр-тадқиқотчи И.Ғофуржанов, магистрант С.Умаров (НамМҚИ) Маълумки, турли тупроқ-иқлим шароитларида агротехник талабларга эришиш учун у ёки бу конструкциядаги тишли бороналар ишлатилади. Бу бороналар бир-биридан асосан иш органи (тиши) кўндаланг кесимининг шакли ва унга тушаётган тик юкланишлар миқдори билан фарқланади [1. Одатда, тишли бороналарнинг иш органлари кўндаланг кесими квадрат, ромб, тўғри тўртбурчак, учбурчак, овал ва доира кўринишидаги тишлардир. Кўндаланг кесими квадрат, ромб ва учбурчак бўлган тишлар понасимон ишчи юзага эга бўлиб, бир-биридан ўткирланиш бурчаги 2β нинг қийматига қараб фарқ қилади. Учбурчаксимон тишда 2β < 60°, ромбсимонда 60° < 2β < 90° ва квадратсимонда 2β = 90° бўлади. Боронага тик ўрнатилган кўндаланг кесим юзаси доирасимон, овалсимон ва понасимон бўлган тишларни тупроқ билан ўзаро таъсирини кўриб чиқамиз. Доирасимон тиш n V тезлик билан ҳаракатланганда (1, а-расм) унинг ишчи сирти таъсирида тупроқ бўлаклари АВ участкада (бу участкада , 1 − 1 илгариланма тезлик йўналиши билан тупроқнинг тишга уринган нуқтасидан айланага ўтказилган нормал орасидаги бурчак, − тупроқни пўлат билан ишқаланиш бурчаги) фақат тиш ҳаракат йўналиши бўйича олдинга n V тезлик билан сурилади, чунки бу участкада − 90 (бунда − айланага ўтказилган уринма ва илгариланма тезлик орасидаги бурчак) ва шу сабабли n a V V = 1 . (1) Бироқ бу ҳолат ҳаракатнинг бошланғич даврида рўй беради холос. Чунки АВ участкада тупроқ бўлакларидан понасимон кўринишдаги ядро ҳосил бўлади [2]. Бундан кейинги тупроқнинг деформацияланиши шу ядро орқали амалга ошади. Оқибатда, тишнинг тортишга қаршилиги ортади ҳамда тупроқнинг юмшатилиш сифати ёмонлашади. Чунки ўша ерда тупроқнинг пўлатга ишқаланиши, тупроқни тупроқ билан ишқаланишига алмашади ва бу ортиқча энергия сарфланишига олиб келади. Тишнинг АD ва BC участкасида тиш билан учрашадиган тупроқ заррачалари айлана нормали бўйича ишқаланиш бурчаги га оғган йўналишда ҳаракатланади. Бу ҳаракатларда тупроқнинг деформацияланиш тезлиги қуйидагича cos cos 1 2 n a V V = (2) (2) ифода ва 1, а-расмдан кўринадики, AD ва BC участкаларда тупроқнинг деформацияланиш тезлиги агрегатнинг илгариланма тезлигига тўғри пропорционал бўлиб, тупроқ бўлакларининг контакт нуқтасини тиш ўқидан узоқлашишига қараб камаяр экан, яъни ортиши билан камаяди ва = 90 1 1 354 бўлганида нолга тенг бўлади. Шундай қилиб, доирасимон тиш қўлланилганда тупроқнинг деформацияланиш тезлиги тишнинг қалинлиги бўйича бир хилда эмас, яъни симметрия ўқига тўғри келган максимал қийматдан (агрегатнинг n V тезлигидан) нолгача камаяди. Тишнинг тупроққа бундай таъсир этиши унда ҳосил бўладиган кучланишлар концентрациясини камайтиради, оқибатда тупроқни юмшатилиш сифати пасаяди. Бундан ташқари тишнинг тупроқни деформацияланиш тезлиги кичик ёки нолга тенг бўлган қисмига тўғри келган кесаклар майдаланмай ёнга сурилиб қолади. Овалсимон тишларни ҳам (1, б-расм) тупроққа таъсири ҳам доирасимон тишларга ўхшаш бўлади. Тупроқни деформацияланиш тезлиги ишчи юзаси бўйлаб максимал қийматдан нолгача ўзгаради ва уни қийматини (1), (2) ифодалар ёрдамида аниқлаш мумкин. Кўндаланг кесим юзаси понасимон бўлган тишни тупроққа таъсирини кўриб чиқамиз. Бундай тиш таъсирида тупроқ бўлаклари ишчи сиртга ўтказилган нормалдан ишқаланиш бурчаги оғган йўналиш бўйлаб ҳаракатланади (2-расм). Download 0.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling