Наманган мущандислик-педагогика


Download 161.09 Kb.
bet6/19
Sana21.03.2023
Hajmi161.09 Kb.
#1285490
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
ЯНГИ ЖАМОА ШАРТНОМАСИ (1)

VI. МЕҲНАТ ИНТИЗОМИ

6.1. Ходимлар томонидан меҳнат вазифаларининг бажарилиши, меҳнат шартномалари, лавозим йўриқномалари, одоб-аҳлоқ қоидалари, институт Низоми ҳамда Ички меҳнат тартиби қоидаларига биноан таъминланишини ва назорат қилинишини тарафлар ўз зиммасига оладилар.


6.2. Ички интизомни белгиловчи ҳужжатлар ходимларга таништирилиши Иш берувчининг мажбурияти ҳисобланади. Интизом қоидалари билан таништирилмаган ходимга мазкур қоидаларнинг бузилиши важи билан интизомий жазо чоралари қўлланилиши мумкин эмас.
6.3. Иш берувчи меҳнат вазифаларини сидқидилдан бажарган, самарали натижаларга эришган ходимларни Меҳнат кодексининг 299-моддасига асосан:

  • тармоқ ва давлат мукофотларига тақдим этиш;

  • юбилей саналарида табриклаш (50, 55 (аёллар), 60, 70, 75 ёшга тўлганда);

  • ташаккур эълон қилиш;

  • қимматбаҳо совғалар бериш;

  • фаҳрий ёрлиқ билан тақдирлаш;

  • турли номинациялар бўйича унвонлар бериш;

  • саёҳатларга юбориш;

  • республикамиздаги санаторийлар ва дам олиш уйларига йўлланмалар тақдим этиш йўли билан РАҒБАТЛАНТИРИШни ўз зиммасига олади.

Шунингдек жамоада номоддий рағбатлантириш усуллари жорий этилади.
Иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган бошқа тўловлар рағбатлантириш турлари жумласига кирмайди.
Интизомий жазонинг амал қилиш муддати ичида ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари, шу жумладан меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига кирмайдиган ва меҳнат натижаларига асосланмаган мукофотлар ҳам (байрамлар, шу жумладан касб байрамлари, юбилейлар муносабати билан ва ҳоказолар) қўлланилмайди (МК.299 - модда).
6.4. Институт касаба уюшмаси қўмитаси интизомий жазога тортилган ходимларга нисбатан тўловлар адолатли тўланишини қатъий назорат қилиши лозим.
6.5. Ходимга нисбатан хизмат текшируви ўтказиш учун иш берувчининг буйруғи билан хизмат текшируви ўтказиш бўйича тузилган комиссия таркибида касаба уюшмаси қўмитаси аъзоси киритилади (МК.304 - модда).



Download 161.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling