Namunaviy masalalar yyechimi va mustaqil ish uchun masalalar
Ҳуқуқ нормасининг асосий вазифаси
Download 22.01 Kb.
|
1-amaliy mash
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.3-мисол. Уставнинг 18-бандига мувофиқ
- Темир йўл транспортида юкларни ташиш ҳажмини башоратлари вазирликлар ва идоралар, корхоналар тасдиқланган шаклда тақдим этган маълумотлар (буюртмалар) асосида темир йўл ишлаб чиқади.
Ҳуқуқ нормасининг асосий вазифаси – ижтимоий муносабатларни тартибга солиш. Ҳуқуқ нормаси умуммажбурий хусусиятга эга, У ҳуқуқ тизимидаги бирламчи ҳужайрадир. Шу ўринда ижтимоий муносабатлар нима деган савол туғилиши мумкин. Инсонларнинг ўзаро онгли муносабатлари асосига қурилган мулоқатлар жараёни ижтимоий мунсабатларни ташкил этади.
Масалан, юк жўнатувчи ташкилот ёки жисмоний шахс ўзининг маҳсулотини сотиш ва бу маҳсулотни юк олувчига етказиб бериш учун темир йўл билан ижтимоий муносабатларга киришади. Ҳуқуқ нормаси тузилишига кўра, уч таркибий қисм: гипотеза, диспозиция ва санкциядан ташкил топган. Ҳуқуқ нормаси тузилишини ўрганишни унинг таркиби қисмлардин бири бўлган диспозициядан бошлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Диспозиция – ҳуқуқ нормасининг шундай таркибий қисмики, унда хулқ-атвор қоидалариниг ўзи ифодаланиди, ҳуқуқ субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилади. Диспозиция ҳуқуқий норманинг маъно-мазмунини белгилаб беради. 1.3-мисол. Уставнинг 18-бандига мувофиқ, асосий оммовий юкларни темир йўл транспортида ташиш одатда квартал бўйича тақсимлаш билан йиллик башоратлаш ва ойлар бўйича тақсимлаш билан квартал режаси бўйича амалга оширилади. Темир йўл транспортида юкларни ташиш ҳажмини башоратлари вазирликлар ва идоралар, корхоналар тасдиқланган шаклда тақдим этган маълумотлар (буюртмалар) асосида темир йўл ишлаб чиқади. Уставнинг бу 18-бандида темир тарнспортида асосий оммавий юкларни ташиш квартал бўйича тақсимлаш билан йиллик башоратлаш ва ойлар бўйича тақсимлаш билан квартал режаси бўйича амалга оширилиши ифодаланган. Ҳуқуқ субъектлари: вазирликлар ва идоралар, юк жўнатувчи ташкилотлар ҳамда темир йўлни йиллик ва квартал башоратлари ҳамда асосий ойлик ва қўшимча режа ишлаб чиқиш ва бажариш бўйича мажбуриятлари ва ҳуқуқлари аниқ ва равшан белгилаб қўйилган. Йиллик ва квартал башоратлари ҳамда асосий ойлик ва қўшимча режа ишлаб чиқиш учун вазирликлар ва идоралар, корхоналар тасдиқланган шаклда буюртмаларни темир йўлга тақдим этишлари шартлиги, темир йўл эса бу буюртманомалар асосида юкларни ташишнинг йиллик ва квартал башоратларини ҳамда асосий ойлик ва қўшимча режани ишлаб чиқиши бу банднинг маъно-мазмунини белгилайди. Уставнинг 18-бандида, вазирликлар ва идоралар, юк жўнатувчи ташкилотлар ҳамда темир йўл асосий ойлик ва қўшимча юк ташиш режаларини бутун темир йўл, унинг минтақавий бўлинмалари, темир йўл станциялари ва ҳар бир юк жўнатувчилар бўйича бажарилишини таъминлашлари шартлиги – кўрсатиб ўтилган. Бу ҳуқуқ субъектлари: вазирликлар ва идоралар, юк жўнатувчи ташкилотлар ҳамда темир йўлни ҳуқуқ нормаси диспозициясидан вужудга келадиган мажбурияти ҳисобланади. Ҳуқуқ субъектларининг мажбуриятни бажармаслиги эса, яъни уларнинг фуқаролик ҳуқуқбузарлиги – фуқаровий-ҳуқуқий жавобгарликка (зарарни қоплпш, неустойкани тўлашга) олиб келади. Ҳуқуқ нормасининг ҳуқуқбузарга нисбатан қўлланиши лозим бўлган давлат мажбурлов чораларини белгилайдиган таркибий қисми санкция дейилади. Санкция – ҳуқуқ нормасини бажармаганлик учун давлат органлари қўллайдиган мажбурлов чораси. Санкциянинг турлари ҳайфсан, жарима, озодликдан маҳрум этиш ва бошқалар бўлиши мумкин. Download 22.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling