Namunaviy masalalar yyechimi va mustaqil ish uchun masalalar
-мисол. Уставнинг 120-бандига мувофиқ
Download 22.01 Kb.
|
1-amaliy mash
1.4-мисол. Уставнинг 120-бандига мувофиқ, ташиш режасини бажармаслик учун темир йўлга ва юк жўнатувчига моддий жавобгарлик юклатилади.
Темир йўл ташиш режасини бажариш учун вагонларни олиб кириб бермаса, у ўзининг Уставнинг 18-бандидан келиб чиқадиган мажбурияти ташиш режасини бажаришни таъминламаган, яъни фуқаровий ҳуқуқбузарлик содир этган ҳисобланади. Бу ҳуқуқ нормасини бажармаслик учун темир йўл давлат органлари қўллайдиган мажбурлов чораси – фуқаровий-ҳуқуқий жавобгарликка тортилади, юк жўнатувчига жарима тўлайди. Худди шунингдек, юк жўнатувчи олиб кириб берилган вагонлардан ва фойдаланмаса ёки режада назарда тутилган вагонларни ва рад этса, у ўзининг Уставнинг 18-бандидан келиб чиқадиган мажбурияти ташиш режасини бажаришни таъминламаган, яъни фуқаровий ҳуқуқбузарлик содир этган ҳисобланади. Бу ҳуқуқ нормасини бажармаслик учун юк жўнатувчи давлат органлари қўллайдиган мажбурлов чораси – фуқаровий-ҳуқуқий жавобгарликка тортилади, темир йўлга жарима тўлайди. Жарималар миқдори Уставнинг 120-бандида келтирилган. Истисноли ҳолатларда ёки шароитларда ҳуқуқ субъектлари ҳуқуқ нормасидан келиб чиқадиган ўз мажбуриятларни бажармаганларида фуқаровий-ҳуқуқий жавобгарликка тортилмасликлари ҳам мумкин. Бундай ҳолатлар ёки шароитлар ҳуқуқ нормасининг таркибий қисми бўлган гипотезада баён этилади. Гипотеза – ҳуқуқ нормасининг таркибий қисми бўлиб, унда норма амал қила бошлайдиган, бажариладиган шароит баён этилган. Гипотеза ким, нимани ва қачон қилиши кераклигини белгилаб беради. 1.2-мисол. Уставнинг 121-бандига мувофиқ, ташиш режасини бажармаслик учун юк жўнатувчи жарима тўлашдан озод қилинади: а) стихияли характердаги ҳодисалар (ер қимирлаши, сув тошқини, ёнғинлар) сабабидан, қачонки улар темир йўл шохобча йўлида ҳаракат узилишларини келтириб чиқарса .............. Уставнинг бу 121-бандида норма амал қиладиган бошлайдиган, бажариладиган шароит, яъни стихияли характердаги ҳодисалар (ер қимирлаши, сув тошқини, ёнғинлар) темир йўл шохобча йўлида ҳаракат узилишларини келтириб чиқарса ва Уставнинг 121-бандида назарда тутилган бошқа вазиятларда юк жўнатувчи ташиш режасини бажармаслик учун жарима тўлашдан озод қилиниши баён этилган. Бу норма фақат стихияли характердаги ҳодисалар содир бўлганида ва Уставнинг 121-бандида назарда тутилган бошқа вазиятлардагина амал қила бошлайди. Уставнинг 121-бандида назарда тутилмаган бошқа бирон бир ҳолатларда юк ташиш режасини бажармаслик учун юк жўнатувчи жарима тўлашдан озод қилинмайди. Уставнинг бу бандида: ким – юк жўнатувчи, нима учун – ташиш режасини бажармаслик учун, қачон – стихияли характердаги ҳодисалар (ер қимирлаши, сув тошқини, ёнғинлар) темир йўл шохобча йўлида ҳаракат узилишларини келтириб чиқарса ёки Уставнинг бу 121-бандидаги назарда тутилган вазиятлар мавжудлигида жарима тўлашдан озод қилинади. Download 22.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling