Настоящие нормы и правила распространяются на проектирование бетонных и железобетонных конструкций зданий и сооружений различного назначения, работающих при систематическом воздействии температур не выше 50 °С и не ниже минус 40 °С
Download 1.26 Mb.
|
QMQ-2.03.01-96 Beton va temirbeton konstruksiyalar
АЙРИМ КОНСТРУКЦИЯВИЙ ТАЛАБЛАРЧўкувчи чоклар, одатда, бинони (иншоотни) нобиржинс грунт заминда (чўкувчи ва б.), юкла- малар кескин ўзгарадиган жойларда ва ш.к. кўзда тутилмоғи лозим. Агар кўрсатилган ҳолларда чўкувчи чоклар кўзда тутилмаган бўлса, пойдеворлар юқорида жой- лашган конструкцияларнинг ши- кастланиши олдини олишга, етарли мустаҳкамликка ва қаттиқликка эга бўлиши ёки шу мақсадга эришиш учун хизмат қилувчи маҳсус кон- струкцияга эга бўлиши лозим. Туташ бетон ва темирбетон конструкцияларда чўкув чокларини. Шунингдек, ҳароратий - чўкув чокларини конструкцияни пойдевор тагигача кесиш билан бўйлама тарзда амалга ошириш лозим. темир- бетон синчларда ҳароратий-чўкув чоклари қўш устунларни қўллаш ва чокларни пойдевор устигача етка- зиш орқали амалга оширилади. Бетон пойдеворлардаги ва ертўлалар деворларидаги ҳароратий- чўкма чоклар орасидаги масофала- рни юқорида жойлашган конструк- циялар учун қабул қилинган чоклар оралиқлари каби қабул қилишга йўл берилади. Бетон конструкцияларда конструкциявий ўзаклаш қуйидаги ҳолларда кўзда тутилиши лозим: а) унсурлар кесимлари ўл- чамлари кескин ўзгарган жойларда; б) девор баландлиги ўзгарган жойларда (камида 1 м оралиқда); в) ҳар бир қаватнинг ости ва устидаги бўшлиқдаги бетон девор- ларда; г) динамик юкламалар таъси- рида бўладиган конструкцияларда; д) марказдан ташқарида қисилган унсурларда, уларни қайи- шоқ жисм сифатида қараган ҳолда кесимдаги энг катта кучланиш 0,8 Rb дан ортиқ бўлса, энг кичиги эса, 1 МПа дан кам ёки ўзаклаш доимий- сини камида - 0,025% деб олганда чўзувчи бўлиб қолса, бунда камроқ зўриққан қиррада. Ушбу банднинг талаблари та- шиш ва йиғиш босқичларида текши- риладиган йиғма конструкциялар унсурларига жорий қилинмасдан, бу ҳолда зарурий ўзаклаш му- стаҳкамликка ҳисоблашдан аниқла- нади. Агар ҳисоблаш унсурнинг му- стаҳкамлиги чўзилган соҳа бетонида дарз ҳосил бўлиши билан бир вақтда тугашини кўрсатса, у ҳолда заиф ўзакланган унсурларга тааллуқли (чўзилган бетоннинг ишлашини ҳисобга олмаган ҳолда) 1.19 банд та- лабларини ҳисобга олиш лозимдир. Агар, бетоннинг чўзилган соҳаси қаршилигини назарга олган ҳолда бажарилган ҳисоблашга кўра, ўзак керак бўлмаса ва тажриба бундай ўзаксиз унсурларни ташиш ва йиғиш мумкинлигини тасдиқласа, кон- струкциявий ўзаклашни кўзда тутил- майди. Ўзаклар жойлашувининг лойиҳавий ҳолатларга мослиги мах- сус тадбирлар воситасида таъминла- ниши (пластмасса қайдлагичлар, манбалар ва майда қумоқ бетон ва ш.к. ни жойлаш орқали) лозимдир. Темирбетон тахталардаги, панеллардаги ва ш.к. даги йирик ўл- чамли тешиклар, тахтани туташ деб қараганда ҳисоблаш бўйича лозим бўлган ишчи ўзак (ўша йўналишли) кесимдан кичик бўлмаган кесимли қўшимча ўзак билан гардишланиши лозимдир. Йиғма ёпмалар унсурла- рини лойиҳалаётганда. Улар орала- ридаги чокларни бетон билан тўлди- риш қурилмалари кўзда тутилиши лозим. Чокларнинг кенглиги уларни сифатли тўлдириш шарти билан бел- гиланиши лозим бўлиб, кесими ба- ландлиги 250 мм гача бўлган унсур- лар учун 20 мм ва каттароқ баланд- ликни унсурлар учун камида 30 мм ни ташкил қилиши лозим. Йиғма конструкциялар унсурларида уларни кўтаришда ту- тиш учун мосламалар кўзда тути- лиши лозим: инвентар йиғув бурама илгаклар, пўлат найли кўтариш те- шиклари, ўзак таёқчалардан ясалган доимий йиғув илгаклари ва ш.ў. Кўтариш илмоқлари 2.24 бандга та- лабларига мос тарзда иссиқ ша- кллантирилган пўлатдан тайёрла- ниши лозим. Download 1.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling