Настоящие нормы и правила распространяются на проектирование бетонных и железобетонных конструкций зданий и сооружений различного назначения, работающих при систематическом воздействии температур не выше 50 °С и не ниже минус 40 °С
ЗЎРИҚТИРИЛМАЙДИГАН ЎЗАКНИНГ ҚАТЛАМЛАНГАН ЧОКЛАРИ
Download 1.26 Mb.
|
QMQ-2.03.01-96 Beton va temirbeton konstruksiyalar
ЗЎРИҚТИРИЛМАЙДИГАН ЎЗАКНИНГ ҚАТЛАМЛАНГАН ЧОКЛАРИ(ПАЙВАНДЛАШСИЗ)Зўриқтирилмайдиган ишчи ўзакнинг қатламланган чокла- ниши пайвандланувчи ва тўқилган синчлар ва тўрларни улашда қўлла- нилиб, бунда ишчи ўзакнинг диа- метри 36 мм дан ортиқ бўлмаслиги лозим. Ишчи ўзак таёқчаларининг қатламланган чокларини эгилувчи ва марказдан ташқарида чўзилган унсурларнинг чўзилган соҳасида, ўзакдан тўлиқ фойдаланиладиган жойларда жойлаш тавсия қилин- майди. Бундай чоклар кесимлари тўлиқ чўзилган (масалан, равақлар- нинг тортмаларида) чизиғий унсур- ларда, шунингдек, А-IV ва юқорироқ синфга оид таёқча ўзакларнинг қўлланиш ҳолларида бўлмаслиги ло- зим. Чўзилган ёки қисилган ишчи ўзакнинг, шунингдек, пай- вандланган тўрларнинг ва синчлар- нинг ишчи йўналишидаги чоклари- нинг бир-бири устига чиққан узун- лиги (чирмашиш) (186) формуладан ҳамда 36 жадвалдан аниқланувчи lan, дан кичик бўлмаслиги лозим. Пайвандланган тўрлар ва синчларнинг, шунингдек, тўқилган синчлар ва тўрларнинг чўзилган таёқчаларининг чирмашган чоклари, одатга кўра, турли томонда жойла- шишлари лозим. Бир жойда ёки чирмашиш узунлиги l дан кичиқроқ масофада уланувчи ишчи кесими умумий сатҳининг - даврий шаклли таёқчалар ҳолида, - кўпи билан 50% ни ва силлиқ таёқчалар ҳолида, - кўпи билан 25% ни ташкил қилиши лозим. Конструкциявий ўзаклашда (ҳисоблашсиз), шунингдек, ўзак- нинг 50% дан камроқ қисмидан фой- даланилган соҳаларда айрим таёқча- лар, пайвандланган тўрлар ва синчларни оралиқларини очмасдан туташтиришга рухсат берилади. Пайвандланган тўрлар- нинг силлиқ иссиқ шакллантирилган А-I синфли пўлатдан ясалган ишчи ўзак йўналишидаги чоклари шундай бажарилиши лозимки, токи чўзилган соҳада уланувчи ҳар бир тўрда чирмашиш узунлигида, тўрнинг барча бўйлама таёқчаларига пай- вандланган кўндаланг таёқчалардан камида иккитаси жойлашган бўлсин (24-чизма). Барча тур ўзаклардан тайёрланган ишчи таёқчалари бир томонда жойлашган пайванд синчларни чирмаштириб соклашда ҳам шундай тур чоклардан фойдала- нилади. Пайвандланган тўрларнинг А-II ва А-III синфли ишчи ўзаклар йўналишидаги чоклари туташтири- лувчи битта ёки иккита тўрлар чега- расида кўндаланг таёқчаларсиз ба- жарилади (25-чизма). Пайвандланган тўрлар- нинг ишламайдиган йўналишдаги чоклари бир-бирининг устига қуйидагича ўтказиб бажарилади (тўрнинг ишловчи энг чекка таёқча- лари орасида ҳисоблаганда): тақсимлагич (кўндаланг) ўзакнинг диаметри 4 мм гача бўлганда 50 мм га (26 а, б чизма) ўшанинг ўзи, 4 мм дан ортиқ бўлганда ..100 мм га (26 а, б чизма) чизма. Пайвандланган тўрларнинг ишчи таёқчалардан тайёрланган ишчи ўзак йўналишида чирмашган чоклари (пайванд- сиз). А - битта текисликда жойлашган кўнда- ланг таёқчалар ҳолида; б.в - ўшанинг ўзи, турли текисликларда чизма. Пайвандланган тўрларнинг даврий шаклдаги таёқчалардан тайёрланган ишчи ўзак йўналишида чирмашган чоклари (пайвандсиз) а - туташтирилувчи тўрлардан бирининг чоки чегараларида кўндаланг таёқчасиз ҳолда; б - ўшанинг ўзи, ҳар иккала туташтирилувчи тўрлар ҳолида. Ишчи ўзакнинг диаметри 16 мм ва ундан ортиқроқ бўлганда пайвандланган тўрларини ишламайдиган йўналишда бир- бирига теккизиб жойлашга рухсат берилади, фақат бунда чокларни махсус чок тўрлари билан, ҳар бир томонга тақсимлагич ўзакнинг камида 15d си қадар ва камида 100 мм чиқарган ҳолда, ёпилади (26, в- чизма). Пайвандланган тўрларни ишламайдиган йўналишда қуйидаги ҳолларда устма-уст чиқармасдан, қўшимча чок тўрларсиз учма-уч жойлашга рухсат берилади: пайвандланган тасма тўрларни иккита бир-бирига қарама-қарши йўналишларда жойлашда; чок ўринларида тақсимлагич ўзак йўналишида қўшимча конструкциявий ўзакланиш мавжудлигида. чизма. Пайвандланган тўрларнинг тақсимлагич ўзак йўналишидаги чоклари а - ишчи таёқчалар битта текисликда жойлашганида чирмашган чок; б - ўшанинг ўзи, ишчи таёқчалар турли текисликларда жойлашганида; в - қўшимча чок тўри ёпилган учма-уч чок. Download 1.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling