Настоящие нормы и правила распространяются на проектирование бетонных и железобетонных конструкций зданий и сооружений различного назначения, работающих при систематическом воздействии температур не выше 50 °С и не ниже минус 40 °С
ЙИҒМА КОНСТРУКЦИЯЛАР УНСУРЛАРИНИНГ ЧОКЛАРИ
Download 1.26 Mb.
|
QMQ-2.03.01-96 Beton va temirbeton konstruksiyalar
ЙИҒМА КОНСТРУКЦИЯЛАР УНСУРЛАРИНИНГ ЧОКЛАРИЙиғма конструкцияларнинг темирбетон унсурларини чоклашда зўриқишлар бир унсурдан бошқасига чокланувчи ишчи ўзак орқали, ўрнатма пўлат қисмлар, бетон тўлдирилган чоклар, бетон қозиқлар ёки (қисилган унсурлар ҳолида) бевосита чокланувчи унсурларнинг бетон сиртлари орқали узатилади. Сув сингдирмаслик талаби қўйиладиган, даставвал зўриқти- рилган унсурларни, шунингдек, конструкцияларни чоклашни, одатга кўра, зўриқтирувчи цементда тайёрланган бетонда чокланади. Йиғма конструкцияларнинг қаттиқ чоклари, одатда, унсурлар орасидаги чокларни бетон билан тўлдириш орқали яхлитланади. Агар унсурларни тайёрланишда сиртларни бир-бирига зич жойлаш таъминланса (масалан, чокланувчи унсурлардан бирининг учидан бошқа уч учун опалубка сифатида фойдаланилса), чоклар орқали фақат қисув зўриқиши узатилаётганда чоклар қуруқ бўлишлари мумкин. Унсурларнинг чўзувчи зўриқишларни сезувчи чокларини қуйидагича тайёрланади: а) пўлат ўрнатма қисмларни пайвандлашда; б) ўзак учларини пайванд- лашда; в) таёқчаларнинг чокланувчи унсурларни канал ёки тирқишлардан ўтказгандан кейин уларни та- ранглаш ва чок ҳамда каналларни цемент қоришма ёки майда қумоқ бетон билан тўлдириш орқали; г) таёқча тарзидаги ўзак уловчи қисмлардан фойдаланган ҳолда унсурларни конструкциявий полимер эритмалар воситасида елимлаш орқали. Йиғма конструкциялар унсур- лари чокларини лойиҳалашда ўр- натма қисмларнинг шундай уланма- лари кўзда тутилиши лозимки. Бунда уларнинг қисмларида эгилу- влар, шунингдек, бетоннинг мерти- лишлари юз бермасин. Ўрнатма қисмлар зул- финли таёқчалар воситасида бетонда зулфинланиши ёки унсурларнинг ишчи ўзагига пайвандланишлари ло- зим. Зулфинли ўрнатма қисмлар, одатга кўра, аксарият, A-II, A-III синфли ўзакдан тайёрланган зул- финли таёқчаларнинг тавр шаклда ёки кесиштириб пайвандланишга эга бўлган айрим пластинкалардан (бур- чаклар ёки шаклдор пўлатдан) таш- кил топишлари лозим. Ўрнатма қисмлар зулфинли таёқчаларининг узунлиги уларга чўзувчи кучлар таъсир қилганда 5.14 банд кўрсатма- ларига мос тарзда аниқланувчи lan, дан кичик бўлмаслиги лозим. Зулфинли таёқчаларнинг узун- лиги таёқчаларнинг учларига зул- фин пластинкалар ёки диаметрлари, A-I ва A-II синфли ўзаклар ҳолида, камида 2d ва A-III синфли ўзаклар ҳолида 3d бўлган зулфин каллакча- ларни пайвандлаш орқали камайти- рилиши мумкин. Бу ҳолларда зул- финли таёқчанинг узунлиги бетонни тешиш ва эзишга ҳисоблаш орқали аниқланиб, камида 10d (бунда d- зулфин диаметри, мм) деб қабул қилинади. Агар чўзилиши юз бераётган зулфинлар унсур ўқига тик жойлашган бўлсалар, ва улар бўй- лаб, унсурга таъсир қилаётган асо- сий зўриқишдан дарзлар ҳосил бўлиши мумкин бЎлса, у ҳолда зул- финларнинг учлари пластинкалар пайванд қилиш ёки каллаклар ўрна- тиш орқали кучайтирилишлари ло- зим. Қолипланган ўрнатма қисмлар кучайтирувга эга бўлган (масалан, сферик учлар тарзида) тасма зул- финлардан, ҳамда пластинка вазифа- сини бажарувчи (пайвандланган қисмларга ўхшаш) жойлардан таш- кил топишлари лозим. Қолипла- нувчи ўрнатма қисмларни, одатда, қалинлиги 4-8 мм бўлган тасма пўлатдан шундай лойиҳалаш ло- зимки, токи тасмани бичишдаги чиқиндилар энг кам бўлсин. Буюмни тасма зулфинлар ва пластинкалар мустаҳкамлиги бўйича ҳисобланади. Буюмни зулфинлаш мустаҳкамли- гини бетонни синдиришга, мерти- лишга ва узилишга ҳисоблаш орқали текширилди. Ўрнатма қисмлар пластинка- лари қалинлигини 3.46 банд кўрсат- маларига ҳамда пайвандлаш талаб- ларига асосан аниқланади. Пайванд- лаш технологиясига боғлиқ равишда пластинка қалинлигининг зулфин таёқчаси диаметрига нисбатан ГОСТ 14098-91 талабларига мос тарзда қабул қилинади. Марказдан ташқарида қисилган туташтирилувчи унсурлар- нинг уч қисмларида (масалан, йиғма устунлар учларида) 5.24 банд кўрсатмаларига мос тарзда билво- сита ўзак ўрнатилиши лозим. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling