Нат таътилларини шакллантириш, бериш
Иккинчи қадам – таътиллар жадвалларини умумлаштириш келишиш ва
Download 0.66 Mb. Pdf ko'rish
|
HR таътиллар бериш бўйича
- Bu sahifa navigatsiya:
- Учинчи қадам – таътилларни расмийлаштириш тартиби а)
- Изоҳ ва намуна
Иккинчи қадам – таътиллар жадвалларини умумлаштириш келишиш ва тасдиқлатиш 4 Ҳар йилнинг 20-декабр кунига қадар – тарикибий бўлинмалар томонидан келиб тушган жадваллар лойиҳаси текширилган ҳолда умумлаштирилади. Масъул бўлинма: Таркибий бўлинмалар томонидан шакллантирилган таътиллар жадвали лойиҳасини умумлаштириш кадрлар билан ишловчи ёки ушбу функцияларни амалга оширувчи бўлинма томонидан амалга оширилади. Чунки, ходимларга оид маълумотлар ушбу бўлинмада сақланади ва бевосита буйруқ лойиҳалари ушбу бўлинма томонидан расмийлаштирилади. Ходимларнинг имтиёз ёки кафолатга оид маълумотлари алоҳида қайд этиб, агар электрон бўлса автоматик белгилаб борилиши мақсадга мувофиқ. Масалан: 18 ёшга тўлмаган шахсларга; ишлаётган I ва II гуруҳ ногиронлиги (тасдиқлашчи ҳужжатлари) бўлган шахсларга; 12 ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боланинг ёки 16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онаси (ота- она ўрнини босувчи шахс)га оид маъулмотлар назоратга олиниши муҳим хисобланади. Ташкилотнинг барча таркибий бўлинмалари томонидан тақдим этилган маълумотлар умумлаштирилгандан сўнг, ҳар йилнинг 25 декабр кунига қадар – иш берувчи Касаба уюшмаси қўмитаси билан келишган ҳолда тасдиқланади. Учинчи қадам – таътилларни расмийлаштириш тартиби а) Ходимнинг таътили бошлангунга қадар камида 15 кун аввал хабардор қилиниши керак (хабарнома намунаси 2-илова). (МК 228-м. 3-қ) Изоҳ ва намуна: Ходимнинг корпоратив почтасига электрон хабарнома юбориш ёки қоғоз шаклда хабарнома бериб, иккинчи нусхасига имзолатиб олиш мумкин. Бунда таътилга чиқиш ҳақида ходимнинг аризаси талаб этилмай, таътиллар жадвали асос қилинади. Агар таътилдан фойдаланишга тўсқинлик қилувчи сабаблар таътил бошлангунга қадар келиб чиққан бўлса, ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан таътилдан фойдаланишнинг янги муддати белгиланади. Агар таътилдан фойдаланишга тўсқинлик қилувчи сабаблар таътил даврида келиб чиққан ҳолларда таътил тегишли кунлар сонига узайтирилади ёки ходим билан иш берувчининг келишувига кўра таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми бошқа муддатга кўчирилади. Қуйидаги ҳолатлар меҳнат таътилини узайтириш ёки бошқа муддатга кўчиришга асос бўлиши мумкин: – вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида; – ҳомиладорлик ва туғиш таътилининг муддати бошланганда; – ҳар йилги меҳнат таътили ўқув таътилига тўғри келиб қолганда; – давлат ёки жамоат мажбуриятларини бажараётганда, агар қонунчиликда бундай мажбуриятларни бажариш учун ишдан озод этиш назарда тутилган бўлса; |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling