Натижасида мева бужмайиши ёки


Download 1.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/67
Sana08.02.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1177315
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   67
Bog'liq
Dodaev Q.O. Konservalangan OOMT 2-qism

Мураббо пишириш. Мураббо тайёрлаш учун мева қанд сиропида 
пиширилади, ёқи қанд билан бирга буғлатилади. Қанд мевани шарбатини 
чиқаради ва унда эрийди. Меванинг таркибига қанд сиропи сингади, мева 
шарбаининг бир қисми сиропга ўтади.
Мураббо пиширишдаги жараёнларнинг назарий асоси В.И.Рогачёв 
тадқиқларига биноан қуйидагича тасаввур этилиши мумкин. 
Мураббо 
пиширишни 
қатор 
қўшимча 
ҳодисалар 
билан 
мураккаблашган диффузион-осмотик жараён сифатида кўриш керак. Бу 
ҳодисалардан энг катта аҳамиятга ҳужайра шарбати буғининг қовушқоқлик 
хусусиятларининг ўзгаришлари эга.
Эриган моддалар эритманинг энг кам концентрацияси томонга 
диффузиялангани учун пишириш вақтида қанд сиропдан мевага 
диффузияланади.
Диффузия тезлиги диффузия коэффициентига тўғри пропорционал. 
Диффузияланаётган заррача диаметри камайиши билан диффузия 
коэффициенти ошади. Сахарозанинг сувдаги эритмаси учун диффузия 
коэффициенти глюкоза эритмасига нисбатан 1,37 маротаба кам, аммо патока 
таркибидаги декстринларга нисбатан 3,8 маротаба кўп. Шунинг билан 
мураббо пишириш тезлигига мева пиширилаётган сироп таркиби таъсир 
кўрсатади. 
Температуранинг ортиши диффузияни сезиларли даражада оширади, 
чунки иситиш натижасида диффузияланувчи зарраларнинг тезлиги ошади ва 
эритувчининг қовушқоқлиги пасаяди. Температура 1
0
С-га ошганда диффузия 
коэффициенти ўртача 2,6%-га ошади. 
Концентрация ошиши билан концентрация градиенти ошади ва 
диффузия тезлиги ўсади. Аммо айни вақтда сироп қовушқоқлиги ҳам ўсади, 
бу эса диффузияни секинлаштиради. 
Мураббо пиширишда қанднинг мева ичига диффузияланиши билан 
биргаликда осмотик жараёнлар ҳам ўтади, бунинг натижасида намлик 
ҳужайралардан ҳужайралар аро бўшлиққа ўтади. Осмос ҳодисаси 
протоплазманинг ҳужайра ва ҳужайралар аро бўшлиқда эритма 
концентрациясини тенглашишига қаршилик кўрсатувчи ярим ўтказгич 
хусусияти билан боғлиқ. Осмос нафақат тирик ҳужайрада, балки 
протоплазма 
оқсили 
хом 
ашёни 
бланширлаш 
учун 
иситганда 
коагуляциялангандан сўнг ҳам давом этади.
Қанд сиропининг юқори концентрацияси туфайли ўсимлик 
ҳужайралари юқори осмотик босимга дуч келади. Турли мева мурабболарида 
унинг катталиги 34-54 МПа оралиқда бўлади. Осмотик босим эритма 
концентрациясига, эриган модда тури ва температурасига боғлиқ. 
Температура 1
0
С-га ошганда сиропнинг осмотик босими 0,30-0,35-га ошади.
Мураббо пиширилганда жем пиширишдан фарқли ўлароқ мева ўз 
ҳажмини сақлаб қолиши керак. Ҳажм кескин камайганда мева пиширилгач 


263
бужмаяди, қаттиқлашади ва одам эътиборини тортмайди. Бундан ташқари бу 
мевалар таркибига сиропни яхши тортмайди, зичлиги паст бўлади ва тайёр 
маҳсулот устига сузиб чиқади.
Мураббода сироп ва меванинг баробар ҳажми бўлиши талаб этилгани 
учун мева ҳажмини камайтириш натижасида сиропнинг барчаси эмас, балки 
бир қисми мураббо бўлади. Сиропнинг “ортиқча” миқдори пайдо бўлади. Бу 
сироп повидло, мева сиропи ишлаб чиқариш учун қўлланилади. Бунинг 
натижасида тайёр маҳсулот (мураббо) чиқиши камаяди.
Агар меванинг дастлабки ўлчамларини тўлиқ сақлашда мураббо 
чиқишини 100% деб ҳисобласак, мева радиусининг 0,1-га кичрайиши 
натижасида маҳсулот чиқиши 70%-га камаяди. Агар меванинг радиуси 0,2-га 
камайса олинаётган мураббонинг миқдори икки баробар камаяди. 
Меванинг ҳажмининг сақланишини кўрсатувчи коэффициент тайёр 
мураббодаги мева ҳажми V
1 
-нинг унинг дастлабки ҳажми V
0
-га нисбатига 
тенг, яъни К = V
1 
: V
0
. Унинг қиймати одатда 0,7-0,8 оралиғида бўлади, 
тўқималари нисбатан зич бўлган уруғли меваларда эса кўпинча 1,0 –га тенг 
бўлади.
1000 банка (соф оғирлиги 400 кг) мураббо ишалаб чиқариш учун 
тайёрланган мева массаси

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling