Натижасида мева бужмайиши ёки
Download 1.45 Mb. Pdf ko'rish
|
Dodaev Q.O. Konservalangan OOMT 2-qism
Сирқитиш. Сирқитиш янги олинган шарбат таркибидан этнинг йирик
эарраларини ажратиш учун қўлланилади. Бунинг учун шарбат тешиклари диаметри 0,75 мм-ни ташкил этган зангламас пўлат материалдан ясалган тўр ёки матодан ўтказилади. Шарбатни дағал қўшимчалардан тозалаш учун қўлланиладиган Молдова озиқ-овқат илмий-тадқиқот институтида ишлаб чиқилган сирқитиш ускунаси айланувчан перфорацияланган барабандан иборат бўлиб, унда чўкмани зичлаштириш учун конус ўрнатилган, барабанни тозалаш мосламаси мавжуд. Тиндириш. Тиндириш шарбатни шаффофлантириш ҳаракатлари натижасида ажралган заррачаларни чўкмага тушириш учун амалга оширилади. Баъзан у янги олинган тиндирилмаган шарбатга ишлов бериш учун ҳам қўлланилади. Тиндириш оғирлик кучи таъсирига асосланган. Заррачани суюқ муҳитда чўктириш жараёнининг ҳаракатлантирувчи кучи (f 1 ) ушбу заррачанинг суюқ муҳитдаги массаси (G, кг) -ни эркин тушиш тезлиги g=9,81 м/c 2 -га кўпайтмасига тенг. f 1 =Gg Заррача массаси (шар шаклидаги) қуйидагини ташкил этади ), ( 3 4 2 1 3 ρ ρ π − = r G бунда r – чўкаётган заррачанинг радиуси, м; 2 1 , ρ ρ - заррача ва чўктириш кетаётган муҳитнинг зичлиги, кг/м 3 . Агар заррачанинг шакли шарсимон бўлмай, аксинча нотекис бўлса у ҳолда r ўрнига эквивалент радиус, яъни массаси шу зарра массасига тенг бўлган шарнинг радиуси, тезлиги ҳам шу зарра тезлигига тенг олинади. Заррача чўкиши пайтида тормозлаш кучи (f 11 ) пайдо бўлади, у қуйидаги формула ёрдамида аниқланади f 11 = 6 rv πη бунда η - муҳитнинг динамик қовушқоқлиги, Па·с; v – заррачанинг чўкиш тезлиги, м/с. 183 Чўкаётган зарранинг ҳаракатлантирувчи кучи f 1 – доимий катталик. Тормозлаш кучи f 11 эса кўпайиб боради (v ўзгарувчан катталик). Бу кучлар ўртасида мувозанат ўрналганда заррачанинг кейинги чўкиши доимий тезлик v билан амалга ошади. Шундай қилиб f 1 f 11 - га тенг бўлади, бундан эса . 1 ) ( 9 2 2 1 2 g r v η ρ ρ − = Ушбу тенглама Стокс томонидан фақат монодисперс системалар учун чиқарилган. Аммо у шарбат ишлаб чиқаришда чўктиришни амалиётда ишлатиш бўйича айрим хулосалар қилишга имконият беради. Ҳисоб 1 см-га чўкишнинг давомийлиги ( = τ 1/v) заррача радиуси r 10 -3 см бўлганда 2,29 дақиқа; 10 -4 см бўлганда - 3,82 дақиқа; 10 -5 см бўлганда – 16 сутка бўлишини кўрсатди. Янада майдароқ заррачалар учун (10 -6 ва 10 -7 см) чўкишнинг ҳисобланган вақти йиллар билан ўлчанади. Шунинг билан чўктириш йўлини қўллаб шарбатни ўлчамлари 10 -4 см - гача бўлган дағал ва ясси заррачалардан холи қилиш мумкин. Айни вақтда янги олинган шарбат (узум, олча шарбати) -ни технологик мақсадда совуқда ушлаш натижасида йирик заррачалар билан биргаликда унинг коллоид системаси ҳам ўзгаради. Бунинг сабаби шарбат таркибидаги табиий ферментларнинг ишлаши. Шарбатни иситиш натижасида ферментлар инактивлашади ва шарбат тиниши чўзилади. Download 1.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling