Натижасида мева бужмайиши ёки
Download 1.45 Mb. Pdf ko'rish
|
Dodaev Q.O. Konservalangan OOMT 2-qism
Центрифугалаш. Шарбатни суспензияловчи заррачаларни ажратиш
жараёни центрифугаларда кескин тезлашади. Центрифугалашда муаллақ турган заррачаларни ажратиш тезлиги чўктиришни ҳисоблаш учун қўлланган формула ёрдамида ҳисобланади. Бунинг учун эркин тушиш тезланиши g қуйида келтирилган марказдан қочма куч майдони тезланиши билан алмаштирилиши керак. , ) 60 2 ( : ) 60 2 ( 2 2 2 R n R Rn R π π ϖ = = бунда ϖ - барабаннинг айлана тезлиги, м/с; R – айланиш радиуси, м; n – центрифуга роторининг айланиш частотаси, айл/дақиқа. Формуладаги илгариги белгиларни сақлаб шарбатдаги муаллақ заррачаларни центрифугада ажралиш тезлигини топамиз: . ) 60 2 ( 1 ) ( 9 2 2 2 1 2 R n r v π η ρ ρ − = Саноат тури центрифугаларида роторнинг айланиш частотаси 6500- 7500 айл/дақиқани ташкил этади. Бу шарбатдаги муаллақ заррачаларни ажралишини кескин тезлаштиради. Коллоидлар миқдори ва шарбатнинг қовушқоқлиги ҳатто 40000 айл/дақиқа частота билан айланувчи юқори центрифугаларни қўллаганда ҳам ўзгармайди. Янги сиқиб олинган шарбат 184 центрифугалангандан сўнг унинг таркибида йирик эт зарралари қолмайди, аммо у лойқа опалесцияловчи эритма ҳисобланади. Центрифугалаш шарбатга ишлов беришнинг қуйидаги босқичларида қўлланилади: - янги олинган шарбатни (узум шарбати) узоқ муддатли сақланишга қўйишдан илгари амалга ошириладиган иссиқлик алмашгичда пастеризациялашдан илгари. Центрифугалашда тўқима қисмлари ажратиб олинади, акс ҳолда улар иссиқлиқ алмашиниш аппаратининг қувурлари юзасида куяди ва шарбатни дрожжа ва бошқа микроорганизмларнинг кўп қисмидан холи этади; - тиндирилган шарбатни фильтрлашдан илгари. Центрифугалашда чўкмага тушган моддаларнинг кўп қисми ажралади, натижада фильтрнинг унумдорлиги кескин ошади, фильтрловчи материалларнинг ишлаш муддати ошади, шарбат йўқолиши камаяди; - шарбатни декантациядан сўнг қолган чўкмадан ажратишда; - олма шарбатини термик шаффофлашдан сўнг. Шарбатга ишлов бериш учун Россияда ишлаб чиқилган ВСМ, ВСС ва б. ҳамда чет элдан импорт қилинган – “Альфа-Лаваль” (Швеция), “Бертуцци” (Италия), “Вестфалия-Сепаратор”, “Кифхойдерхюте, Ахерн” (Германия) тиндирувчи центрифуга (сепараторлар)-лар ишлатилади. Узлуксиз ишловчи шнекли горизонтал центрифугалар (декантерлар) таркибида катта миқдорда қуруқ модда зарралари бўлган суюқликларга ишлов бериш учун мўлжалланган. “Бертуцци” сепараторида (34 расм) ротор икки алмашинадиган - конуссимон ликоплар тўплами – шарбатда кам миқдорда қуйқа бўлганда ҳамда “капалак”- шарбатда кўп миқдорда қуйқа бўлганда қўлланиладиган мосламалар билан таъминланган. “Альфа-Лаваль” сепараторларининг айрим моделларида чўкма узлуксиз узоқлаштирилиб турилади. Бундай машинанинг камераси герметиклаштирилган ва вакуум остида ёки инерт газ муҳитида ишлаш имконияти яратилган. Бундай сепараторларда шарбат аэрацияланмайди. Download 1.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling