Натижасида мева бужмайиши ёки


Download 1.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/67
Sana08.02.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1177315
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   67
Bog'liq
Dodaev Q.O. Konservalangan OOMT 2-qism

Шарбатни пастерлаш (Шарбатни 100
0
С-дан паст температурада 
стериллаш). Герметик беркитилган шарбат 75-85
0
С –да пастерланади. 
Пастерлаш температурасига, шарбат ва тара турига қараб стерилизация 
давомийлиги 10-60 дақиқани ташкил этади. Узлуксиз ишловчи 
пастеризаторда (линия ЛУ-3, Венгрия) 70
0
С-да бутилларга қадоқланган 
шарбат 90-92
0
С-гача иситилади ва ушбу температурада 4-5 дақиқа ушланади.
Пастерлашдан сўнг шарбатли тара жадал совутилади.
Иссиқ қуйиш (қадоқлаш). Мева шарбатлари юқори активликка эга, у 
фақат иситишга чидамсиз микрофлора – моғор ва дрожжадар учун муҳит 
бўла олади.
Буни ҳисобга олган ҳолда шарбатлар баъзан иссиқ ҳолда тарага 
қуйилади. Шарбат узлуксиз ишловчи иссиқлик алмашиниш аппаратларида 
30-40 сония давомида 90-95
0
С-гача иситилади, иссиқ ҳолда аввалда 
стерилизацияланган икки-уч литрли бутилларга қадоқланади ва тезда 
герметикланади. Шарбат бутилларда секин совийди, бунинг эвазига 
стериллаш самарасига эришилади.
Ушбу усул истиқболли эмас, чунки узоқ иссиқ ҳолатда ушлаш 
меланоидин реакцияларига туртки бериши мумкин. Уларнинг натижасида 
шарбат нохуш (пиширилган) таъм олади ва қораяди. Бу камчиликлар 
иситгандан сўнг дарҳол юзага келмасдан, балки анча кейинроқ сақлаш 
давомида рўй бериши мумкин. 
Асептик консервалаш. Ушбу усулнинг моҳияти шарбатни 120-135
0
С-
гача 15-20 сонияда иситиш ва тезда 25-30
0
С-гача совутишдан ва йирик 
стерил тсистерналарга стерил шароитда қуйишдан иборат. Шарбатни иситиш 
ва совутиш узлуксиз ишловчи қувурли ёки пластинали иссиқлик алмашиниш 
аппаратларида амалга оширилади. Шарбатга барботаж қилинувчи буғ билан
ишлов бериш ва вакуумда совутиш (томат пастаси ишлаб чиқариш жараёни 
каби) усулини қўллаш мумкин эмас, чунки шарбатнинг хушбўй 
компонентлари конденсатга чиқиб кетади.
Ҳозирги вақтда шарбатни майда тарага асептик шароитда қадоқлаш 
усули яхши ўрганилган. Россиянинг консерва саноати илмий-тадқиқот 
институтида ишлаб чиқилган схемасига кўра (42-расм) асептик консервалаш 
қуйидагидан иборат. Шарбат йиғувчи ҳажм 4-га келади, унда 60-70
0
С –гача 
иситилади ва насос 9 ёрдамида иссиқлик алмашиниш аппарати 5 -дан 
ўтказилади. Бу аппаратда шарбат аввал иситилади, сўнгра эса совутилади. 
Совутилган шарбат тўлатгич 8 ёрдамида тунука банкаларга қадоқланади,
сўнгра беркитиш машинаси 6 –да герметикланади. 1 ва 7 аппаратларда банка 
ва қопқоқлар буғни иситиш аппарати 2-да иситилган буғда 210
0
С
температурада стерилланади. Линияни ювиш учун сув йиғгич 3-дан келади.
Бўш шиша тарани стериллаш учун АҚШ-да ИҚ-нурлар билан 180
0
С-га
иситиш қўлланилади. Айни вақтда таранинг ичкари томонидан буғ билан 
иситилади. Кейинчалик банкага совуқ стерил ҳаво билан ишлов берилади. 
Иккинчи усулда тара ичидан ҳаво сўрилади, сўнгра 1,5-2 сония давомида 
температураси 153
0
С бўлган буғ билан стерилланади.


197
42 -расм. Асептик консервалаш линиясининг схемаси 
Молдова ИТИ-да унумдорлиги 5-15
т/с-ни ташкил этувчи линия ишлаб 
чиқилган. Унинг таркибига мева ва резаворлар шарбати ҳамда пюреларни 
қисқа вақт стерилловчи ва цистерналарда асептик шароитда сақлаш учун 
тайёрловчи ускуна киритилган. Ушбу институтда шарбатларни дастлаб 
стериллаб металл бочкаларда асептик консервалаш схемаси таклиф этилган. 
Маҳсулот 
қадоқлашдан 
илгари 105-110
0
С-гача 
иситилади, 
ушбу 
температурада 50-60 сония ушланади, ва 30
0
С-гача совутилади. Қадоқлаш 
стерил шароитда асептик камерада амалга оширилади.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling